← Назад
Решение #668009 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 14 | — | law | |
| Жавобгар СК | 14 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3051 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
2023 йил 27 январь
4-1301-2211/175-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов,
А.Абдуллаев,
Р.Хайдаров
ва
Ш.Маҳмудовдан
иборат
таркибда,
М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, Жиззах вилояти Давлат солиқ
бошқармаси вакили А.Тилавбаев (2023 йил 12 январдаги 23-03687-сонли
ишончномага асосан), “AHMAD OTA FAYZ” хусусий корхонаси вакили
А.Нарзиев (раҳбар) ва А.Исмайлов (2023 йил 25 январдаги 299-сонли ордерга
асосан), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил Ш.Ғайиров иштирокида, мазкур иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
29 июлдаги қарори устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосарининг киритган протести
асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган
бинода бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“AHMAD OTA FAYZ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар
деб
юритилади)
молия-хўжалик
фаолиятини
юритиш
вақтида
2020 йил 18 апрелда “New best trader” масъулияти чекланган жамиятидан
260 869 565 сўмлик помидор уруғлари, 2020 йил 30 апрелда “New merchant”
масъулияти чекланган жамиятидан 434 782 608 сўмлик трансформатор ва сув
насослари, 2020 йил сентябрь ойида “Texnosoul” масъулияти чекланган
жамиятидан 2 159 998 080 сўмлик ҳар хил турдаги ток кўчатлари, 2020 йил
1 февралда, 2020 йил 25 апрелда, 2020 йил 2 декабрда ва “Qurilish savdo 707”
масъулияти чекланган жамиятидан 2 956 501 738 сўмлик полиэтилен қувурлар,
арматура, цемент ҳамда катанка (металл сим) харид қилган.
Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)нинг 2021 йил 5 мартдаги 233-сонли буйруғига асосан даъвогар
корхонасида камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Ўтказилган камерал солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан солиқ
органига 2020 йил январь-декабрь ва 2021 йил январь-февраль ойлари учун
тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоблари бўйича тафовут
аниқланган.
Жавобгар томонидан 2021 йил 6 апрелда камерал солиқ текширувида
аниқланган хато ва камчиликлар суммасини ундириш ҳақида 30-сонли қарор
қабул қилинган. Унга кўра, даъвогар томонидан 2020 йил ва 2021 йил
январь-февраль даври учун қўшилган қиймат солиғига 829 564 967 сўм
миқдорида солиқ ҳисобланган.
Жиззах туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарга 829 564 967 сўм солиқ ҳисоблашдан иборат ҳаракати
қонунга хилоф деб топилган, жавобгарнинг 2021 йил 6 апрелдаги 30-сонли
қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Жиззах вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил
28 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги қарори билан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) даъвогар манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 829 524 697 сўм пул
маблағини бюджетдан даъвогар фойдасига қайтаришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида ўтказилган камерал солиқ текшируви
натижаси бўйича жавобгар томонидан 2021 йил 6 апрелда қабул қилинган
30-сонли қарори билан даъвогарга қўшимча 829 564 967 сўм миқдорида ҚҚС
тўлаш белгиланганлиги, жавобгарнинг ушбу қарори Жиззах туманлараро
маъмурий судининг 5-1301-2102/503-сонли иш бўйича 2021 йил 27 августда
қабул қилинган ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топганлиги, ушбу ҳал
қилув қарори Жиззах вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2021 йил 28 октябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилганлиги, бугунги
кунда Низом талабларига асосан даъвогарга қайтарилиши, ўрни қопланиши
лозим бўлган ҚҚСнинг суммаси 829 564 967 сўмни ташкил қилишини кўрсатган.
Суднинг 2022 йил 24 январдаги ажрими билан ишга Жиззах вилояти
ҳокимлиги Молия бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 29 июлдаги қарори билан суд
қарорлари ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар
фойдасига 829 524 967 сўм пул маблағини бюджетдан қайтариш қисми Жиззах
вилояти
бўйича
Ғазначилик
бошқармасидан
даъвогар
фойдасига
829 524 967 сўм пул маблағини бюджетдан қайтарилсин деб ўзгартирилган. Ҳал
қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорлари устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари томонидан протест
киритилган.
Протестда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган
қийматсолиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ
маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарорининг тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи
суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан
солиқ суммасининг қопланиши солиқ тўловчининг ушбу Низомга
2-иловага мувофиқ шаклдаги қўшилган қиймат солиғининг қопланиши лозим
бўлган суммасини қайтариш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилиши,
Ушбу Низмонинг 9-бандига асосан ариза солиқ тўловчи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим
этилиши белгиланганлиги, лекин, даъвогар қўшилган қиймат солиғини қайтариш
тўғрисидаги ариза билан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат
қилмаганлиги, судлар томонидан даъвогарнинг судгача низони ҳал қилиш
чораларини кўрмасдан судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги
ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, жавобгар томонидан 829 524 967 сўм
даъвогарнинг шахсий варақасига ёзув киритиш орқали ортиқча тўлов сифатида
қайтарилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш,
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили прокурор протестини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари прокурор протестини
қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркор манфаатини инобатга
олишни, прокурор протестини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва
протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра протестни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Судлар жавобгардан 829 564 967 сўм маблағни ундиришга асос бўлган
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 6 апрелдаги
30-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳамда маъмурий суднинг ҳал
қилув қарори билан жавобгардан 829 564 967 сўм маблағ ноқонуний ундирилган
деб ҳисобланганлиги важи билан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида
асоссиз хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 14-моддасининг саккизинчи бандида ҳуқуқни суистеъмол
қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг)
ҳолатларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари
томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг
даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар СК 14-моддасининг саккизинчи бандида белгиланган тартибга риоя
қилмаганлиги
учун
Жиззах
туманлараро
маъмурий
судининг
2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъвогарга
829 524 967 сўм солиқ ҳисоблашдан иборат ҳаракати қонунга хилоф деб топилган.
Бундан ташқари, даъвогар ёки унинг контрагентлари томонидан даъво
аризада қайд этилган 829 524 967 сўм ҚҚС давлат бюджетига тўлаб берилмаганлиги
Жиззах вилояти прокуратурасининг 2022 йил 29 апрелдаги “Жиноят ишининг бир
қисмини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги” қарори ва Мирзачўл туман ҳокимлиги
молия бўлими ва Жиззах вилоят Ғазначилик бошқармаси ходимлари томонидан
2022 йил 30 ноябрда тузилган хулосаси билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли бюджетга тўланмаган пул маблағларини бюджетдан қайтариб
бериш учун асослар мавжуд эмас.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Шунингдек, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асослар мавжуд эмас.
Чунки, даъвогар 2021 йил 5 ноябрда 829 524 967 сўм ҚҚСни қайтариб бериш
тўғрисида жавобгарга мурожаат қилган.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаган, даъвогар ёки унинг контрагентлари томонидан
даъво аризада қайд этилган 829 524 967 сўм ҚҚС давлат бюджетига тўлаб
берилмаганлиги ҳолатлари инобатга олинмаган, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари нотўғри қўлланилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш,
кассация инстанцияси суди эса суд қарорларини ўзгартириш тўғрисида ноқонуний
тўхтамга келинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 3051-моддасининг бешинчи қисмига асосан ишни кассация
тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
Шунинг учун, судлов ҳайъати прокурор протестини қисман
қаноатлантиришни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
23 февралдаги ҳал қилув қарори, Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 апрелдаги қарори ҳамда кассация инстанцияси
судининг 2022 йил 29 июлдаги қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул
қилишни, Вакилнинг даъвогар манфаатида жавобгардан 829 524 697 сўм пул
маблағини бюджетдан даъвогар фойдасига қайтариш тўғрисидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, тўланган почта харажатларини
даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан Олий суд фойдасига ишни суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм
суд харажатларини ундиришни, ижро варақасини беришни, ИПК
5
343-моддасининг иккинчи қисмига асосан бекор қилинган суд қарорлари бўйича
ундирувни бекор қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301-303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосарининг протести қисман
қаноатлантирилсин.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 февралдаги ҳал қилув
қарори, Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 апрелдаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июлдаги қарори
бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилининг даъвогар “AHMAD OTA FAYZ” хусусий корхонаси манфаатида
берган даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
“AHMAD OTA FAYZ” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг фойдасига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 февралдаги ҳал қилув
қарори, Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 апрелдаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июлдаги қарори
бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров
Ш.Маҳмудов