Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4512 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Сурхон ипаги" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ТИФ МИЛЛИЙ БАНКИ" ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ
Source ID 1028830 Claim ID 3097134 PDF Hash 4f43e2890b8ddd65... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 27 январь 4-1901-2201/4512-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – Ф.Назаров ва С.Алимардонов (2023 йил 26 январдаги АА 01-23/03-сонли ишончнома асосида), жавобгар Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили – О.Туропов (2023 йил 17 январдаги 10-06075-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – “SURXON IPAGI” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар – ТИФ “Миллий банк” Термиз филиали, Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “SURXON IPAGI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) жавобгарлар – ТИФ “Миллий банки” Термиз филиали, Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ТИФ “Миллий банки” Термиз филиалидаги даъвогарнинг ҳисоб рақамига 200000000 сўм ундириш ҳақида 2022 йил 28 декабрь куни қўйилган №9942154632-сонли инкассо топшириқномасини ижро этишни мумкин эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 28 декабрдаги ажрими билан ишга ТИФ “Миллий банки” жавобгар сифатида жалб этилган. Жавобгарлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва ТИФ “Миллий банки” суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга жавобгар банк билан тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар банк ўртасида 2023 йил 26 январда иш бўйича медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни 17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши керак. Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар – “SURXON IPAGI” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Судья Д.Жумаев