Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3803 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый NEFTPROM GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1012590 Claim ID 3095053 PDF Hash 40f421cfa0baaf12... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 27 январ 4-1405-2201/3803-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга нисбатан 729975350 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Б.В. (2023 йил 10 январдаги 22-08376-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Жанибеков (ишончномасиз)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари бўйича 2022 йилнинг 1 ноябр ҳолатига жами 650000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан жавобгарга 2022 йил 26 ноябрда аризачи томонидан талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тартибда юборилганлиги, бироқ, мазкур талабнома бўйича молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги ҳамда дебитор қарздорлиги бартараф этилмаганлиги баён қилиниб, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан муддати ўтган дебиторлик қарзининг фоизлар эквивалентида 729975350 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.В. ўз тушунтиришида, аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга қадар муддати ўтган дебитор қарздорлигини бартараф қилмаганлигини маълум қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Б.Жанибеков ўз тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам дебитор қарздорлиги мавжудлигини, ўзи яқинда бу корхонага бухгалтер бўлиб ишга кирганлигини, раҳбари ҳозир бошқа жойда эканлигини, икки ҳафта вақт ичида ҳаммаси аниқ бўлишини, яъни ёки юки келишини ёки пулларини қайтариб олишини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи ХХХ томонидан 2022 йилнинг 1 ноябр ҳолатига SINO ROGO METAL LIMITED (Гонгконг) билан 207247282305003695210200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 650000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 26 ноябр куни 22-109753-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаса ҳисобланган молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Аниқланишича, жавобгарнинг юқорида қайд этилган импорт шартномаси бўйича 650000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик жавобгар томонидан бартараф қилинмаган. Низомнинг 28-бандида, ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши белгиланган. Жарима қўллаш тўғрисидаги талабнома аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 26 ноябр куни (2022 йил 26 ноябрдаги 22-109753-сонли талабнома) юборилган бўлиб, 2022 йил 26 ноябр ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари 11 230,39 сўмни ташкил этган. Шунинг учун, ХХХ ва SINO ROGO METAL LIMITED (Гонгконг) билан 207247282305003695210200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йилнинг 26 апрел ҳолатига (90 банк куни) томом бўлгандан сўнг 360 кундан ортиқ кечикканлиги учун 650000 АҚШ долларининг 10 фоизи (2022 йил 26 ноябрдаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича 11 230,39 АҚШ доллари)нинг сўмдаги қиймати 729975350 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаганлигини, ушбу ҳолатда Низом талабларига мувофиқ жавобгарга нисбатан жарима қўлланилиши лозимлигини инобатга олиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 729975350 сўм молиявий жарима қўллашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. 3 Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ХХХ нисбатан 729975350 сўм молиявий жарима қўллашни, қўлланилган 729975350 сўм молиявий жаримани ундиришни аризачи ХХХ зиммасига юклашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни, жавобгар ХХХ ҳисобидан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 222 - моддаларига асосланиб, суд Аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан 729975350 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХга нисбатан 729975350 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган 729975350 сўм молиявий жаримани ундириш аризачи ХХХ зиммасига юклатилсин. Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов