Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 1801-17/383 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Талимаржон ИЭС унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Лобар-Ш КТИЧСХФ
Source ID 1013003 Claim ID 3099629 PDF Hash 465cc57d555d234c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекс 327-моддаси Ушбу Кодекс 327 code_article
лган 324-моддаси лган 324 law
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ушбу Кодекс 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
ал этишда ИПКнинг 327-моддаси ал этишда ИПК 327 law
чунки бу ИПКнинг 327-моддаси чунки бу ИПК 327 law
ИПК 333-моддаси ИПК 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1801-17/383-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – М.Бозоров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Мухаммадиев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Убайдуллаев Ишни кассация тартибида такроран кўришда маърузачи судья – Р.Хайдаров КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И (ишни кассация тартибида такроран кўриш юзасидан) Тошкент шаҳри 2023 йил 27 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов, А.Абдуллаев, Ш.Мирзахакимов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмаси вакиллари Ш.Бекбутаев (2022 йил 26 октябрдаги 051-сонли ишончнома асосида), А.Джуманов (2022 йил 26 октябдаги 051-сонли ишончнома, ва 713-сонли ордер асосида), “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонаси вакили И.Бўриев (ишончномасиз)нинг иштирокида, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонасининг “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмасига нисбатан 631 029 817 сўм зарарни ундириш ҳамда жавобгар зиммасига вақтинчалик иншоотлар (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси)ни даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси, “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмасининг “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонасидан 812 000 000 сўм ундириш ҳақидаги қарши даъво аризаси асосида кўрилган иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аниқланишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2011 йил 24 майдаги Х-391/5-сонли қарори билан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонасига Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчасида кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун 0,69 га ер участкаси доимий муддатга ажратилган. Ушбу қарорнинг 2-бандида “Талимаржон иссиқлик электр 1801-17/383 станцияси” унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори ва Қарши шаҳар ҳокимлигининг далолатномасига асосан саккизта хонадонда яшаётган 15 та оилани уй-жой билан таъминлаши лозимлиги қайд этилган. “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонаси қурилишни охиригача молиялаштириш имкони бўлмаганлиги сабабли қурилиш якунланмасдан қолган. Шу сабабли объектда қурилишни давом эттириш учун ер майдонини “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмасига ажратиш ҳақида 2014 йил 17 мартда Қарши шаҳар ҳокимининг Х-349/3-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан Қарши шаҳар ҳокимининг 2011 йил 24 майдаги Х-391/5-сонли қарори бекор қилинган. Қурилиш “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмаси (ҳозирда “Лобар-Ш” хусусий корхонаси) томонидан давом эттирилган ва якунланган. “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмасига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, ундан 631 029 817 сўм зарарни ундиришни ҳамда жавобгар зиммасига вақтинчалик иншоотлар (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси)ни даъвогарга топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъво аризасида асос сифатида жавобгар қурилиши тугалланмаган объектни қабул қилиш пайтида даъвогар томонидан 631 029 817 сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажариб бўлинганлиги, улар жавобгар томонидан 2014 йил 10 апрелдаги далолатнома билан қабул қилиб олинганлиги, бундан ташқари объектда даъвогарга тегишли вақтинчалик иншоотлар (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси) жавобгар томонидан топширилмаганлиги кўрсатилган. Ўз навбатида жавобгар судга қарши даъво аризаси тақдим қилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, ундан 812 000 000 сўм миқдоридаги уй-жойлар қийматини ундиришни сўраган. Қарши даъво аризасида асос сифатида қурилиш якунланганидан сўнг фуқароларга қиймати 812 000 000 сўм бўлган 3 та (2 та 2 хонали, 1 та 1 хонали) квартиралар ажратилганлиги, ушбу квартиралар даъвогарнинг кафолат хатлари ҳамда фуқаролар билан тузилган келишув асосида берилганлиги, аслида квартираларни ажратиш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 ноябрдаги 06/06/1-488-сонли йиғилиш баёнига асосан даъвогарга юклатилганлигини кўрсатган. Суднинг 2017 йил 2 августдаги ажрими билан Қарши шаҳар ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида иштирок этиш учун жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2017 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки ҳамда қарши даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. 1801-17/383 1801-17/383 Апелляция инстанцияси судининг 2017 йил 7 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 20 июндаги қарори билан 2017 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2017 йил 7 ноябрдаги қарори ўзгартирилган. Суд қарорларининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш қисмлари бекор қилинган. Ушбу қисмлар бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 631 029 817 сўм зарар, 18 500 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгар зиммасига вақтинчалик иншоотлар (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи ва штаб биноси)ни даъвогарга топшириш мажбурияти юклатилган. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги РС-185-19-сонли қарори билан Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2017 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайътининг 2018 йил 20 июндаги қарори бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят иқтисодий судига юборилган. Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қарши даъво қаноатлантирилган. Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарори билан Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш бўйича янги қарор қабул қилинган даъвогар фойдасига жавобгардан 631 029 817 сўм зарар ундирилган. Даъвогарнинг тўловга қабул қилинган вақтинчалик иншоотлар (қурилиш-майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВ.лик электр тармоғи, штаб биноси)ни даъвогарга топшириш мажбуриятини жавобгарга юклаш талабини қаноатлантириш рад этилган, жавобгарнинг қарши даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар Сурхондарё вилоят иқтисодий судига кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақида ариза билан мурожаат қилган ҳамда кассация инстанцияси судининг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни, даъвогарнинг даъвосини рад этишни, қарши даъвони қаноатлантиришни сўраган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 майдаги ажрими билан жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 июлдаги қарори билан Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 майдаги ажрими ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари протестни қувватлаб, Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг қарори қабул қилинишига асос бўлган далолатноманинг сохталаштирилганлиги Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлинмасининг 2020 йил 11 ноябрдаги қарори билан ўз исботини топганлиги, бундай ҳолатда кассация инстанцияси судининг қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши лозимлигини билдириб, протестни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанцияси судининг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантирилишига етарли асослар мавжуд эмаслигини билдириб, протестни қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги “Қашқадарё вилоятида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш тўғрисида”ги 01-05/1-488-сонли йиғилиш баёни қарорини бажариш мақсадида даъвогар, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Қашқадарё минтақавий филиали, жавобгар вакиллари иштирокида 2014 йил 10 апрелдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси мавжуд. Ушбу далолатномада Қарши шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, Карликхона маҳалласи, Зардўзлик ва Комилон кўчалари оралиғида қурилиши бошланган ва якунланмай қолган 4 қаватли 42 хонадонли кўп қаватли уй (тугалланмаган қурилиш), жумладан объект бўйича даъвогар бажарган жами 631 029 817 сўмлик капитал қўйилмалар даъвогар томонидан жавобгарга топширилганлиги кўрсатилган. Шунингдек, далолатномада объект ўрнида мавжуд бўлган уй-жойлар бузилганда янги қурилган уйдан даъвогарнинг фуқароларга берган кафолат хатларига асосан жавобгар томонидан 13 та хонадон кимларга берилиши, даъвогар томонидан амалга оширилган вақтинчалик иншоотлар (қурилиш майдони атрофидаги айланма девор, 6 кВлик электр тармоғи, штаб биноси) қурилиш ишлари якунланганидан сўнг қайтариб бериш шарти билан жавобгар ихтиёрида қолдирилганлиги, бажарилган ишлар ҳамда буюртмачининг бошқа харажатларини қабул қилишдан ҳосил бўлган қарздорлик уй-жой қурилиши тугалланиб, давлат қабул комиссиясига топширилганидан сўнг ҳисоб-китоб қилиниши кўрсатилган (далолатноманинг 2-бети). 1801-17/383 1801-17/383 Далолатнома топширувчи, қабул қилувчи вакиллари ва банк филиали бошлиғи томонидан имзоланган ҳамда жавобгар қурилиши тугалланмаган объектни қабул қилиб олган. Мазкур ҳолатлар Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация судлов ҳайъатининг 2020 йил 14 майдаги қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 631 029 817 сўм зарар ундиришда асос бўлган. Бироқ, Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлинмасининг 2020 йил 11 ноябрдаги қарорига кўра УК томонидан тақдим қилинган ва 2014 йил 10 апрель куни жавобгар билан тузилган тугалланмаган қурилиш майдонини топшириш-қабул қилиш далолатномаси аслида 2 варақдан иборат бўлса-да, бироқ ушбу далолатноманинг УКда мавжуд бўлган асл нусхаси тергов ҳаракатлари давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган номаьлум шахс томонидан УКнинг манфаатлари йўлида сохталаштирилиб, ушбу далолатнома гўёки 3 варақда тузилган деган мазмундаги сохталаштирилган 2-варақ далолатномага қўшиб қўйилиб, судга тақдим қилинганлиги ҳолатида, номаълум шахснинг ҳаракатида расмий ҳужжатни сохталаштириш ва ундан фойдаланиш жинояти мавжуд бўлса-да, бироқ ушбу қилмиш учун қонунда белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли, айблилик масаласи ҳал қилинмай туриб, жиноят иши ҳаракатдан тугатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 325-моддасига мувофиқ, суд ўзи қабул қилган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу бобда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин. Ушбу Кодекс 327-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Аммо, судлар томонидан жавобгарнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишда аризадаги Қарши шаҳар 1-сонли ИИБ тергов бўлинмасининг “Жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида” 2020 йил 11 ноябрдаги қарорида суд асос қилган 2014 йил 10 апрелдаги далолатнома сохталаштирилганлиги ҳолати қайд этилганлиги, ушбу ҳолат суд қарори қабул қилинган вақтда тергов суриштирув йўли билан исботланмаганлиги ва бу аризачига ва судга маълум бўлмаганлиги ҳақида важлар тўлиқ ўрганилмаган. Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация судлов ҳайъатининг 2020 йил 14 майдаги қарорининг асословчи қисмида 2014 йил 10 апрелда тузилган далолатноманинг биринчи варағида мазкур объект бўйича даъвогар томонидан бажарилган жами 631.029.817 сўмлик капитал қуйилмалар жавобгарга топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги кўрсатилган. Бироқ, судлар томонидан 2014 йил 10 апрелдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасининг асл нусхаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аниқлик киритилмаган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги РС-185-19-сонли қарорида ишни янгидан кўришда Қарши шаҳар ҳокимининг 2014 йил 17 мартдаги Х-349/3-сонли, 2014 йил 1 апрелдаги ОС-477/4-сонли қарорларини, шунингдек 2014 йил 10 апрелдаги далолатноманинг асл нусхасини талаб қилиб олиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида кўрсатма берилган. Бироқ, ушбу кўрсатмалар қўйи судлар томонидан бажарилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2021 йил 12 январга қадар амалда бўлган 324-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилиш тўғрисида ишни назорат тартибида кўрган суднинг қарорида баён этилган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган, бу эса асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлган. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг1-бандига кўра, ишучун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 3-бандида янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқиш лозимлиги, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида эса янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш 1801-17/383 1801-17/383 лозимлиги, агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ИПКнинг 327-моддаси мазмунига зид ҳисобланиши, 5-бандининг биринчи хатбошида суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Шунинг учун, судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 июлдаги қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 майдаги ажримини бекор қилишни, жавобгарнинг Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни, Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни, Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори устидан берилган шикоятни янгидан кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303, 3051, 325-328 -моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 июлдаги қарори бекор қилинсин. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 майдаги ажрими бекор қилинсин. Жавобгар “Лобар-Ш” кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий фирмасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 14 майдаги қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинсин. Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори устидан берилган шикоят янгидан апелляция тартибида кўриб 8 чиқиш учун Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов А. Абдуллаев Ш. Мирзахакимов 1801-17/383