← Назад
Решение #668260 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 7 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| арувчи этиб тайинлашни ва ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozorsh.,Mustaqillikko’chasi
77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2202/2503-сонли иш
2023 йил 27 январь
4-1105-
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судьяси
З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи вакили Ф.Солиев (2023 йил 5 январдаги
25-00045-сонли ишончнома билан), муваққат бошқарувчи
Д.Турсунбоева иштирокида, кредитор “Юқоричирчиқ туман
ДСИнинг қарздор “YUQORI CHIRCHIQ TOMORQA XIZMAT”
МЧЖни тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича
банкрот деб топиш тўғрисидаги ишни суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Юқоричирчиқ туман ДСИ (бундан буён матнда кредитор
деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “YUQORI
CHIRCHIQ TOMORQA XIZMAT” МЧЖ (бундан буён матнда
қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ажрими билан ариза иш
юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан
кузатув таомили жорий этилган ва қарздорга муваққат
бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига
эга
бўлган
Турсунбоева
Дилафрўз
Набижоновнанинг номзоди тасдиқланган.
Суд мажлисида кредитор вакили ариза талабини
қувватлаб, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир
иш юритишни бошлашни сўраган.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган
вазифаларни бажарганлиги, қарздорнинг молиявий аҳволини
таҳлил қилганлиги, қарздорнинг кредиторлари талаблари
реестри тузилганлиги, унга Юқоричирчиқ туман ДСИ
киритилганлиги, қарздорнинг жами қарзи 1.086.956.176,67
сўмни ташкил қилиши, қарздор иқтисодий ночор эканлиги,
тўлов қобилияти йўқлиги, 2023 йил 16 январда ўтказилган
кредиторлар йиғилишида кредиторларнинг кўпчилик овози
билан қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қилинганлигини билдириб,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Қарздор вакили (раҳбар) суд муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Шунга кўра, қарздор суд муҳокамаси ҳақида тегишли
тартибда хабардор этилганлигини инобатга олиб, суд ИПК 170моддаси талабига кўра, суд мажлисини унинг иштирокисиз
ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчи
томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни
лозим деб топди.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида
қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил
этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат
этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган
бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисидаги
ишлар
соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек
якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Тошкент
вилояти, Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази
томонидан 2018 йил 31 мартда 595122-рақам билан рўйхатга
олинган бўлиб, корхона бошлиғи ва иштирокчиси Матирзаев
Азамат (100%) ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Юқоричирчиқ
туманининг шаҳарчаси, А.Яссавий маҳалласи кўрсатилган.
Корхонанинг асосий фаолияти паррандачиликдан иборат
бўлган.
Қарздорнинг
жами
кредиторлик
қарздорлиги
1.086.956.176,67 сўмни, шундан кредитор “Юқоричирчиқ туман
ДСИдан қарзи 1.086.956.176,67 сўмни ташкил этган.
Юқоричирчиқ туман ДСИнинг солиқ мажбуриятига эга
шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш
ҳақидаги 2022 йил
18 январдаги 3295472-сонли
қарорига асосан 2.122.963,82 сўм, 2022 йил
3
февралдаги 3358065-сонли қарорига асосан 1.072.424.819,27
сўм ва
2022 йил 21 февралдаги 3377211-сонли қарорига
асосан 7.025.732,85 сўм ундириш белгиланган бўлиб, бироқ
қарздор томонидан ушбу қарорларнинг ижроси тўлиқ
таъминланмаган.
Шу боис кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорни
банкрот деб топишни сўраган.
Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни
бажариб, ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг
молиявий
аҳволи
ҳақидаги
маълумотларни
ҳамда
кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга
тақдим қилган.
Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги ҳисоботига
ҳамда қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотига
кўра қарздорнинг кредиторларининг талаблари реестри
шакллантирилган бўлиб, 2023 йил 16 январь ҳолатига
қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 1.086.956.176,67
сўмни ташкил қилган, кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар
қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд.
Шунингдек,
2023
йил
16
январда
қарздор
кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда
кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома
билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада
бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи
бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими
тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили
тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган
ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида
қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва
унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари
мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва
қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга
доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздор
зиммасига юклашни лозим топади.
Жорий йилнинг 16 январида ўтказилган қарздор
кредиторларининг
биринчи
йиғилишида
кредиторлар
қарздорни тугатиш бошқарувчилигига Турсунбоева Дилафрўз
Набижоновнанинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор
қабул қилишган.
Маълумки,
Қонуннинг
142-моддасига
асосан
суд
қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда
тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун
назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав
капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш
бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан
мурожаат
этиш
тўғрисида
қарор
қабул
қилган
кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни
маъқуллайди.
Суд, қарздорнинг кредиторлар томонидан таклиф этилган
номзод иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга
бўлган Турсунбоева Дилафрўз Набижоновнани тугатиш
бошқарувчи этиб тайинлашни ва ИПКнинг 118-моддасига
биноан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим
топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар
ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол
ижро этилиши лозим.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-, 128-, 170-, 176-179- ҳамда 186моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
“YUQORI CHIRCHIQ TOMORQA XIZMAT” МЧЖ банкрот деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
“YUQORI
CHIRCHIQ
TOMORQA
XIZMAT”
МЧЖда
тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 26 июлга қадар
этиб белгилансин.
“YUQORI CHIRCHIQ TOMORQA XIZMAT” МЧЖнинг
тугатиш
бошқарувчиси
этиб,
иккинчи
тоифали
суд
бошқарувчиси
Турсунбоева
Дилафрўз
Набижоновнанинг
номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига:
- “YUQORI CHIRCHIQ TOMORQA XIZMAT” МЧЖ банкрот
деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги
тўғрисида
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва
143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда
маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган
барча мажбуриятларни тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда
белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни
заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 26 июлга
6
ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
“YUQORI CHIRCHIQ TOMORQA XIZMAT” МЧЖ бошқарув
органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия
ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини
таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
“YUQORI CHIRCHIQ TOMORQA XIZMAT” МЧЖ ҳисобидан:
- республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи;
- “Юқоричирчиқ туман ДСИ фойдасига 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев