← Назад
Решение #668342 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Protected by PDF Anti-Copy190100,
FreeTermiz, Istiqlol street, 67
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
(Upgrade to Pro Fax
Version
to Remove
Тел: (+99876) 227-29-72,
(+99876)
227-29-25the Watermark)
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 январь
4-1901-2301/168-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, аризачи вакили – аризачи вакили – И.Худойқулов (2022
йил 13 майдаги 23-22463-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи – Термиз
шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар- ALPOMISH SEVINCH TERMIZ уй-жой
мулкдорлари ширкатига нисбатан киритган аризаси бўйича ишни Сурхондарё вилоят
Давлат солиқ бошқармаси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи – Термиз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи
ёки солиқ органи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
ALPOMISH SEVINCH TERMIZ уй-жой мулкдорлари ширкатининг (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмаган ва сабабини маълум қилмаган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари белгиланган
муддатда солиқ органига тақдим этилмаган.
Солиқ органи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ҳамда огоҳлантириш
хатлари жавобсиз қолдирилган
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги
солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим
этилади.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари солиқ органига топширилмаганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз исботини топди.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига асосан, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
Protected
by PDF
Free
томонидан қабул қилиниши
мумкин.
БундаAnti-Copy
солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари (Upgrade
бўйича операциялари
суд
томонидан
қарор
қабул
қилингунга қадар
to Pro Version to Remove the Watermark)
тўхтатиб турилади.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига мувофиқ, суд
томонидан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш мумкинлиги белгиланган.
Суд, юқоридагиларга кўра, аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинганлиги инобатга олиб, иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
176-179, 186, 217 ва 222-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ALPOMISH SEVINCH TERMIZ уй-жой мулкдорлари ширкатининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга
етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)лари
солиқ хисоботлари тақдим этилгунга қадар тўхтатиб турилсин.
Жавобгар ALPOMISH SEVINCH TERMIZ уй-жой мулкдорлари ширкатига хизмат
кўрсатувчи банк ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга сабаб бўлган
ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ хизмати
органи томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар
бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан
ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) бериши
мумкин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаса, у қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев