← Назад
Решение #668351 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 январь
4-1103-2301/215-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "OLMOS SILK" масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили С.Усманов
(ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ
туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда
"аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "OLMOS SILK"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ
бошқармаси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб,
аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "OLMOS SILK" масъулияти чекланган
жамиятига инспекция томонидан 2022 йил 26 декабрдаги камерал солиқ
текшируви натижаси бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этиш юзасидан сўровнома шахсий
кабинетига электрон шаклда юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан
хужжатлар топширилмаганлиги сабабли 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар
томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баён қилиб,
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси
томонидан "OLMOS SILK" масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон
Республикаси солиқ кодекси 111-моддаси 3-қисмининг 2-бандига асосан
сўровнома юборилган.
Бироқ, "OLMOS SILK" масъулияти чекланган жамияти томонидан талаб
этилган хужжатлар тақдим этилмаган.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 09 январдаги
"Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 20/1-07715-сонли қарорига
асосан "OLMOS SILK" масъулияти чекланган жамияти солиқ органига
сўровномага асосан хужжатлар тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга
тўхтатилган ҳамда бу ҳақида Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси
томонидан 2023 йил 09 январда "OLMOS SILK" масъулияти чекланган
жамиятига 255271-сонли хабарнома берилган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун ушбу модда 3-қисмининг 2-бандида солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви
натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи
томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда
қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил
1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий
ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги
ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан
фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан
боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда
тутилган.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 17 январдаги
20/1-00835-сонли маълумотномасига асосан "OLMOS SILK" масъулияти
чекланган жамияти томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этмаганлиги
маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида
мажбуриятини бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган
хабарнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб топиб,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг
118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "OLMOS SILK" масъулияти чекланган жамиятининг тижорат
банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари
ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик
бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар "OLMOS SILK" масъулияти чекланган жамияти томонидан
ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат
кўрсатувчи банк ва Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига
масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисобварағини очиб бериш
мажбурияти юклатилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов