← Назад
Решение #668398 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SAMARQAND
VILOYAT SUDI
САМАРКАНДСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
140100, Samarqand sh., Mingtut k., 2 uy
140100, г.Самарканд, ул.Мингтут, дом 2
Tel: 0 (366) 234-52-46 Faks: 0 (366) 234-51-95 e-mail: i.samarqand@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси)
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Ф.Юлдашев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Дусматова
2023 йил 27 январь
4-1405-2201/3383-сонли
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
О.Нуримовнинг раислигида, судьялар Ў.Мурадов ва М.Дусматовадан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Сатторовнинг котиблигида, аризачи Самарқанд
вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили Б.Ярашовнинг иштирокида, вилоят
судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси муҳокамасида Тойлоқ
туманлараро иқтисодий судининг 4-1405-2201/3383-сонли иш бўйича 2022 йил
26 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар «Samfruit» АЖ хорижий корхонаси
томонидан берилган апелляция шикоятини ишдаги ҳужжатлар билан биргаликда
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилоят Давлат
солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади)ариза билан мурожаат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низом (матнда Низом деб юритилади)га асосан жавобгар бўлган «Samfruit» АЖ
хорижий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 159 306 231,4 сўм
миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги
4-1405-2201/3383-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори билан арз
қилинган талаб қисман қаноатлантирилиб, жавобгар 159 306 231,4 сўм молиявий
жарима қўлланилган ва ушбу қўлланилган молиявий жаримани ундириш аризачи
зиммасига юклатилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар томонидан
апелляция шикояти берилиб, унда биринчи инстанция суд жараёнларида иштирок
этмаганлигини, жавобгар иштирокисиз ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини,
иш материаллари билан танишиб, эътирозларини билдиришга, иш бўйича
далилларни тақдим этишга имкон бермасдан суд жараёни бўлиб ўтганлигини,
процессуал ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилганлигини баён қилиб, Тойлоқ
туманлараро иқтисодий судининг 4-1405-2201/3383-сонли иш бўйича 2022 йил
26 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
«Samfruit» АЖ хорижий корхонаси 2023 йил 26 январь куни судга ариза билан
мурожаат қилиб, апелляция шикоятини жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан аризачи вакили
кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини
текшириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, суднинг 2022 йил
26 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотига кўра
(13-27/134хдфу грифи остида), жавобгарнинг 2022 йилнинг 1 сентябр ҳолатига
ташқи савдо шартномалари бўйича амалга оширилган хисоб-китобларга кўра,
жавобгар томонидан қайд этилган 290957 АҚШ доллари миқдоридаги муддати
ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан ушбу муддати ўтган
дебитор
қарздорликни
бартараф
этиш
ёки
унга
ҳисобланган
159 306 231,4 сўм жаримани ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорлик талабнома олинган
кундан эътиборан 10 кун ичида бартараф қилиш чоралари кўрилмаса, Низомнинг
27-бандига мувофиқ, ҳисобланган молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга
мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, корхона томонидан
дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда
тўланмаган.
Жавобгарнинг чет элдаги ҳамкорлари билан тузилган контракт бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 13 августда вужудга келган бўлиб,
290957 АҚШ долларининг 5 фоиз, яъни 14547,9 АҚШ долларининг (Марказий
банкнинг 2022 йил 21 сентябрдаги расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари
10 950,5 сўмни ташкил этади) сўмдаги қиймати, яъни 159 306 231,4 сўм
ҳисобланган.
ТИФ “Миллий банк” АЖ Самарқанд вилоят филиалининг 2022 йил
22 декабрдаги 02/5-9677/22-сонли маълумотномасида жавобгарнинг 2022 йил
22 декабр ҳолатига 290000 Евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи
савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-3351-сонли
қарорининг
1-банди “в” кичик бандига кўра, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб
юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав
капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари)
нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор
қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик
чоралари қўлланилади.
Низомнинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи
билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Биринчи инстанция суди томонидан ишдаги мавжуд ҳужжатларга тўлиқ
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, арз қилинган талабни қаноатлантириш тўғрисида асосли
тўхтамга келган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция суд жараёнларида
иштирок этмаганлигини, жавобгар иштирокисиз ҳал қилув қарори қабул
қилинганлигини, иш материаллари билан танишиб, эътирозларини билдиришга,
иш бўйича далилларни тақдим этишга имкон бермасдан суд жараёни бўлиб
ўтганлигини, процессуал ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилганлигини важ
қилиб келтирган.
Бироқ, ишдаги ҳужжатлардан кўринишича жавобгар биринчи инстанция
судининг суд жараёнларида иштирок этганлиги, ўз важларини баён қилганлиги,
ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ўрнатилган тартибда хабардор қилинганлиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция
инстанцияси судида кўриш учун жавобгар томонидан тўланган 24 000 сўм почта
ҳаражатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 274 – 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛ ДИ:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, «Samfruit» АЖ хорижий корхонасининг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар «Samfruit» АЖ хорижий корхонасининг олдиндан тўлаб чиқилган
24 000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга кирган.
Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
О.Нуримов
Судьялар:
Ў.Мурадов