← Назад
Решение #668414 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| суд томонидан ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 333 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
10-0905/10786-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ф.Ёдгоров, М.Абдуллаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Л.Кариева
Ишни назорат тартибида кўришда
маърузачи судья – Ж.Каххоров
Ишни кассация тартибида такроран
кўришда маърузачи судья –
Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
10-0905/10786
2023 йил 27 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев,
Т.Аннаева,
Ш.Мирзахакимов
ва
Ш.Маҳмудовдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг вакили
Н.Рахимжонов (раҳбар), тингловчилар И.Ниғмонжонов, Р.Рахимжонов,
Ш.Рахимжонов, С.Азимов ва И.Ниғмонжонов иштирокида, даъвогар “Gulzor”
хусусий корхонасининг жавобгарлар “Asli-Gulzor” хусусий фирмаси, Ўзбекистон
Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига нисбатан
хусусийлаштирилган 6-сонли ошхонанинг даъвогарга қарашли бўлган 536 кв метр
ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган бинони “Asli-Gulzor” хусусий
фирмаси ҳисобидан буздириш ва 1994 йил 12 сентябрдаги 961-сонли мулкий
ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Олий суд раиси ўринбосари томонидан
киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестни иш
ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Gulzor” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“Asli-Gulzor” хусусий фирмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади),
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси ва Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, хусусийлаштирилган
6-сонли ошхонанинг даъвогарга қарашли бўлган 536 кв метр ер майдонида
ўзбошимчалик билан қурилган бинони “Asli-Gulzor” хусусий фирмаси ҳисобидан
буздиришни ҳамда 1994 йил 12 сентябрдаги 961-сонли мулкий ҳуқуқни
тасдиқловчи давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Кейинчалик, даъвогар даъво аризасига қўшимча тақдим қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси,
“Shayhontohur taom” АЖ ва “Gulzor” жамоа корхонаси ўртасида 1994 йил
9 сентябрда тузилган уч томонлама шартномани ва “Shayhontohur taom” АЖ билан
6-сонли ошхона жамоаси ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар судга қарши даъво
аризаси тақдим қилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси
томонидан даъвогарга 1992 йил 26 сентябрда берилган муваққат давлат ордерини
ҳақиқий эмас топишни ва ўзбошимчалик билан эгалланган 1804 кв метр ер
майдонини мулкдор – Тошкент шаҳар ҳокимиятига қайтаришни сўраган.
Тошкент вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан дастлабки даъво қисман қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси
Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 1994 йил
12 сентябрда берилган 961-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери
ҳамда “Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг 866 кв метр ер майдонига ижара
ҳуқуқини рўйхатга олиш ҳақида Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри
бошқармасининг 1996 йил 18 ноябрдаги 1624376259-сонли далолатномаси
ҳақиқий эмас деб топилган. “Asli-Gulzor” хусусий фирмаси томонидан ўз
ҳисобидан 6-сонли ошхона ва даъвогарга қарашли 536 кв метр ер майдонида
қурилган бинолар ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин 20 кунлик
муддат ичида буздирилиши белгиланган. Шунингдек, дастлабки даъвонинг
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси, “Shayhontohur taom” АЖ ва “Gulzor” жамоа корхонаси ўртасида
1994 йил 9 сентябрда тузилган уч томонлама шартномани ҳамда “Shayhontohur
taom” АЖ билан 6-сонли ошхона жамоаси ўртасида тузилган олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаблари бўйича иш юритиш
тугатилган.
Жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2011 йил 13 июндаги
қарори билан биринчи инстанция судининг 2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг
2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 14 мартдаги ажрими
билан аризани қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2018 йил
19 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2018 йил 14 мартдаги
ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига
юборилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 7 сентябрдаги ажрими
билан жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг
2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор
қилинган ва мазкур иқтисодий иш умумий тартибда кўриб чиқилиши давомида
жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ўзининг қарши даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 28 сентябрдаги ажрими
билан жавобгарнинг қарши даъво аризасидан воз кечиши иш юритишга қабул
қилиниб, мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилган.
10-0905/10786
10-0905/10786
Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2019 йил
11 январдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил
7 сентябрдаги ва 2018 йил 28 сентябрдаги ажримлари бекор қилинган.
Жавобгарнинг Тошкент вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси бўйича
иш юритиш тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2020 йил 6 январдаги қарори билан Тошкент вилоят иқтисодий суди
кассация инстанциясининг 2019 йил 11 январдаги қарори ўзгаришсиз,
жавобгарнинг назорат шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан ишни
кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Протестда мазкур
ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган.
Бунга асос қилиб протестда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги
аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва
илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқариши, мазкур Кодексда
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича иш юритиш тугатиш назарда
тутилмаганлиги, бироқ, кассация инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллаб, суд ажримларини бекор қилиб, “Asli-Gulzor”
хусусий фирмасининг Тошкент вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 апрелдаги
ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги
аризаси бўйича иш юритишни тугатиб, қонунга мувофиқ бўлмаган қарор қабул
қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати ҳам Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг
2019 йил 11 январдаги қарори устидан берилган “Asli-Gulzor” хусусий
фирмасининг назорат шикоятини кўриб чиқиб, кассация инстанцияси судининг
процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, қабул қилган қарорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган “Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг
вакили протестни қувватлашини таъкидлаб, уни қаноатлантиришни ва суд
қарорларини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни суд мажлисига келмаган
ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 6 январдаги қарорини ва Тошкент вилоят
иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2019 йил 11 январдаги қарорини бекор
қилишни ҳамда ишни янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборишни лозим
топади.
Даъвогар, жавобгар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва
давлат кадастри бошқармасига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Asli-Gulzor” хусусий фирмаси ҳисобидан хусусийлаштирилган Тошкент
шаҳри, Шайхонтохур тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси (собиқ Генерал Узоқов
кўчаси) 149-уй манзилида жойлашган 6-сонли ошхонанинг даъвогарга қарашли
бўлган 536 кв метр ер майдонида қурилган бинони буздиришни, 1994 йил
12 сентябрдаги 961-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган. Кейинчалик, даъвогар даъво аризасига қўшимча
тақдим қилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси, “Shayhontohur taom” АЖ ва “Gulzor” жамоа корхонаси
(кейинчалик “Asli-Gulzor” хусусий фирмасига ўзгартирилган) ўртасида 1994 йил
9 сентябрда тузилган уч томонлама шартномани ва “Shayhontohur taom” АЖ билан
6-сонли ошхона жамоаси ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Шунингдек, ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар судга
қарши даъво аризаси тақдим қилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки
қўмитаси томонидан даъвогарга 1992 йил 26 сентябрда берилган муваққат давлат
ордерини ҳақиқий эмас топишни ва ўзбошимчалик билан эгалланган 1804 кв метр
ер майдонини мулкдор – Тошкент шаҳар ҳокимиятига қайтаришни сўраган.
Тошкент вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, Ўзбекистон
Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
томонидан 1994 йил 12 сентябрда берилган 961-сонли мулкий ҳуқуқни
тасдиқловчи давлат ордери ҳамда “Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг 866 кв метр
ер майдонига ижара ҳуқуқини рўйхатга олиш ҳақида Тошкент шаҳар Ер
ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 1996 йил 18 ноябрдаги
1624376259-сонли далолатномаси ҳақиқий эмас деб топилган. “Asli-Gulzor”
хусусий фирмаси томонидан ўз ҳисобидан 6-сонли ошхона ва даъвогарга қарашли
536 кв метр ер майдонида қурилган бинолар ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирганидан кейин 20 кунлик муддат ичида буздирилиши белгиланган. Шунингдек,
дастлабки даъвонинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Shayhontohur taom” АЖ ва “Gulzor” жамоа
корхонаси ўртасида 1994 йил 9 сентябрда тузилган уч томонлама шартномани
ҳамда “Shayhontohur taom” АЖ билан 6-сонли ошхона жамоаси ўртасида тузилган
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаблари бўйича иш
юритиш тугатилган.
“Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг қарши даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилган.
10-0905/10786
10-0905/10786
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2011 йил 13 июндаги
қарори билан биринчи инстанция судининг 2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг
2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқишни сўраган.
Бунга асос қилиб аризада, суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилинишига асос қилиб олинган эксперт хулосасини беришда экспертлар
томонидан қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилганлиги, бу ҳолат Чилонзор
туман прокуратурасининг айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб
жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланганлиги кўрсатилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 7 сентябрдаги ажрими
билан жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг
2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор
қилинган.
Биринчи инстанция суди томонидан мазкур иқтисодий иш умумий тартибда
кўриб чиқилиши давомида жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб,
ўзининг қарши даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Шунга кўра,
суднинг 2018 йил 28 сентябрдаги ажрими билан мазкур иш бўйича иш юритиш
тугатилган.
Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2019 йил
11 январдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил
7 сентябрдаги ва 2018 йил 28 сентябрдаги ажримлари бекор қилинган.
Жавобгарнинг Тошкент вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси бўйича
иш юритиш тугатилган.
Кассация инстанцияси суди ушбу қарорга келишига, Тошкент шаҳар адлия
бошқармаси Яккасарой тумани “Ягона дарча” марказининг 2017 йил
28 августдаги маълумотномасига кўра, даъвогар “Gulzor” хусусий корхонаси
2017 йил 28 августда тугатилиб, давлат реестридан чиқарилганлиги, юридик
шахснинг белгиланган тартибда давлат реестридан чиқарилиб, тугатилиши ва
ҳуқуқ лаёқатини йўқотиши мазкур шахслар иштирокидаги иқтисодий ишни суд
инстанциясининг ҳар қандай босқичида кўриб чиқишни истисно қилиши, бундай
ҳолатда суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар асосида қайта кўриб чиқиш
тўғрисидаги аризани ҳам мазмунан кўриб чиқишнинг имкони мавжуд эмаслиги,
ИПК 110-моддасининг 4-бандига мос ҳолда ишда тараф ҳисобланган юридик шахс
тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши, шундан келиб чиқиб, мазкур
ҳолатда аризачи “Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги 2018 йил 19 февралдаги аризаси
судга келиб тушишидан ва мазкур ариза суд томонидан мазмунан кўриб
чиқилишидан олдин, яъни 2017 йил 28 августда мазкур иқтисодий иш бўйича
тараф – даъвогар “Gulzor” хусусий корхонаси давлат реестридан чиқарилиб,
тугатилганлиги ва ҳуқуқ лаёқатини йўқотганлиги, шу сабабли, иқтисодий иш
бўйича қабул қилинган суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш тўғрисидаги аризани мазмунан кўриб чиқиш имконияти мавжуд
эмаслигини асос қилиб кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
(бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 1-бандининг иккинчи
хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга
мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг
279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши
учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда
тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган
қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган талабларга
риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган
масалаларни ҳал этмаган, ариза бўйича иш юритишни тугатиш юзасидан ўзининг
хулосасини асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган далиллар ва
важларга баҳо бермаган.
ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний кучга кирган суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб
чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул
қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Бироқ, Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанцияси суди,
ИПКнинг ушбу нормасига риоя қилмасдан, Кодексда қонуний кучга кирган суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб
чиқиш натижаси бўйича иш юритишни тугатишга йўл қўйилиши назарда
тутилмаганлигига аҳамият бермасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри
қўллаб, суднинг ажримларини бекор қилиб, “Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг
Тошкент вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритишни
тугатиб, қонунга мувофиқ бўлмаган қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати ҳам Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2019 йил
11 январдаги қарори устидан берилган “Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг назорат
шикоятини кўриб чиқиб, кассация инстанцияси судининг процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллаб, қабул қилган қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида асоссиз хулосага келган.
Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар аниқланмаган ва процессуал ҳуқуқ нормалари
нотўғри қўлланилган. Бу эса, асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва
ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
10-0905/10786
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд қарорларини қайта
кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2021 йил 15 январдаги
1-сонли Қарорининг 2-бандида, 2021 йил 13 январдан бошлаб, апелляция ва
кассация инстанцияси судлари томонидан 2021 йил 13 январга қадар чиқарилган
қарорлар устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов
ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкинлиги, апелляция
ёки кассация инстанцияси суди қарори бекор қилинган тақдирда, иш янгидан
кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборилиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати протестни ва кассация шикоятини
қаноатлантириб, Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг
2019 йил 11 январдаги қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 6 январдаги қарорини
бекор қилишни ва ишни янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборишни лозим
топади.
Апелляция инстанцияси суди ишни янгидан кўришда, тарафларнинг ҳар бир
важига баҳо бериши, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб,
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд харажатларини
ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301-303 ва 3051-моддаларига асосланиб,
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2020 йил 6 январдаги қарори бекор қилинсин.
“Asli-Gulzor” хусусий фирмасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2019 йил
11 январдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун Тошкент вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
С.Рахмонов
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
Т.Аннаева
Ш.Мирзахакимов
Ш.Маҳмудов
10-0905/10786