Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2102/1650 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение 53008-HARBIY QISM Ответчик / Подсудимый YANGIARIQ OXUN фермер хўжалиги
Source ID 1009679 Claim ID 3078786 PDF Hash b1b4524a8961b444... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онун 19-моддаси онун 19 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2102/1650-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Шарипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Тешаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья К.Давлетова Кассация (такрорий) инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Сайфуллаев, О.Халмирзаев, Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Хоразм вилоят судининг ходими И.Рахмонов ва Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг ходими Ғ.Аллабергенов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, Республика ҳарбий прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Вахобов, Урганч ҳарбий прокурори ёрдамчиси Ғ.Отажонов, даъвогар вакиллари – хизмат бошлиғи У.Холмуродов ва юридик бўлим бошлиғи З.Жумаев (2022 йил 12 январдаги 68-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – юрисконсульт Ғ.Собиров (2021 йил 14 декабрдаги 77-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Хоразмбалиқсаноат” МЧЖ, Хоразм вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Янгиариқ туман бўлими, Хоразм вилоят Статистика бошқармаси ва Янгиариқ туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, Урганч ҳарбий прокурори (53008-ҳарбий қисм манфаатида)нинг жавобгар “Yangiariq Oxun” фермер хўжалигидан 1 494 432 123 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Хоразм вилояти Янгиариқ туман ҳокимининг 2010 йил 3 декабрдаги 823/27-сонли қарорига асосан “Yangiariq Oxun” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки фермер хўжалиги деб юритилади)га туман захира ер ҳисобидаги қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 620, 621, 973-контурлардан жами 24,0 гектар ер майдонлари қўшимча ажратиб берилган ва фермер хўжалигининг ер майдони 53 гектарни ташкил қилган. Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 15 декабрда тузилган ер ижара шартномасида ижара берилган майдонда фермер хўжалиги “балиқчилик” йўналишида фаолият олиб борилиши белгиланган. Янгиариқ туман ҳокимининг 2021 йил 1 июндаги 810қ-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2010 йил 3 декабрдаги 823/27-сонли қарори бекор қилиниб, 25,1 га майдондаги кўллар 53008-ҳарбий қисм (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ихтиёрига ўтказилган. Урганч ҳарбий прокурори даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 494 432 123 сўм асоссиз орттирилган пул маблағларини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар даъвогарнинг 25,1 гектар ҳамда Остона қишлоғининг 973, 35-37-контурларда жойлашган ҳарбий қисмнинг майдони 100 гектардан ортиқ кўлларини ҳеч қандай ҳужжатсиз ноқонуний равишда эгаллаб олиб, 2010 йилдан буён балиқ етиштириш билан шуғулланиб, ноқонуний даромад орттириб келганлигини кўрсатган. Суднинг 2021 йил 16 августдаги ажрими билан “Хоразмбалиқсаноат” МЧЖ, Хоразм вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Янгиариқ туман бўлими, Хоразм вилоят Статистика бошқармаси ва Янгиариқ туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 215 360 342 сўм асоссиз орттирилган пул маблағлари ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд хужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакили (Бизнесомбудсман) кассация шикояти билан мурожаат қилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 июндаги қарори билан қуйи инстанция судларининг қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Суд мажлисида жавобгар вакили протестда келтирилган важларни қўллаб, 973-контурдаги кўлнинг майдони 55 га.ни ташкил қилиши, 973, 35 ва 37-контурлардаги кўлларнинг майдони жами 90 га.дан иборат эканлиги, 35 ва 37-контурлардаги кўллар бир-бирига қўшилмаганлиги, ушбу контурлардаги кўлларга олдин сув келмаганлиги ва фермер хўжалиги ҳарбий қисм билан тузилган шерикчилик шартномасига асосан сув келтириб, балиқ билан тўлдирганлиги, аммо, 1 кг ҳам балиқ олмаганлиги, фуқаро Машарипов прокурорга берган тушунтиришида 973-контурдаги кўлнинг майдони 95,2 га.дан иборат деб кўрсатганлиги, чунки Машарипов ҳарбий қисм билан шерикчилик шартномаси тузганганлиги ва шунинг учун ҳарбий қисм ва ҳарбий прокуратура нима дейса, Машарипов ўшаларни такрорлашини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни ва суд ҳужатларини бекор қилиб, иш бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Даъвогар ва Республика ҳарбий прокуратураси вакиллари протестда келтирилган важларга эътироз билдириб, протестда келтирилган важлар ўз исботини топмаганлиги сабабли, уни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Прокурор протестда ишни кассация тартибида қайта кўриб чиқиш сўралганлиги, ишни кассация инстанцияси судида кўришда суд барча масалаларга аниқлик киритганлиги ва суд ҳужжатлари асосли бўлганлиги ўз исботини топганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришни сўради. Гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Я.Саидов фермер хўжалиги вакили сифатида 2021 йил 15 майдаги Урганч ҳарбий прокурори ва 2021 йил 19 майдаги Республика ҳарбий прокурор номига йўлланган фермер хўжалигининг хатини ўзи имзоланганлиги, фермер хўжалиги ҳарбий қисм билан шартнома тузганлигини инобатга олиб, хатларда фермер хўжалиги томонидан фойдаланилган кўлларнинг ҳажми 50 га.дан ортиқ деб қайд қилинганлиги, кўлда ажратиш тўсиғи бўлмаганлиги, фермер хўжалигини чиқариб юборилгандан кейин симдан тўсиқ ўрнатилганлигини баён қилди. Учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва прокуронинг фикрини тинглаб ҳамда протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган ва даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда ишдаги ҳужжатларга ва жавобгар томонидан келтирилган далиллар ҳамда важларга баҳо бермаган. Ваҳоланки, Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 5-бандининг олтинчи хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши лозимлиги қайд қилинган. Биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул қилишда ва даъвони қисман қаноатлантиришда, юқори инстанция судлари эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда жавобгар ҳарбий қисм (даъвогар)га тегишли бўлган кўллардан 2018 йил (101,4 гектар), 2019 йил (103,9 гектар) ва 2020 йил (131,5 гектар)да ноқонуний фойдаланганлиги натижасида жами 1 215 360 342 сўм соф фойда олинганлиги ҳақида хулосага келган. Бунга асос қилиб, қарорда Хоразм вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан тузилган ишчи гуруҳининг 2021 йил 5 ва 16 мартдаги далолатномаларида жавобгар томонидан ҳарбий қисмга тегишли қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 973, 35 - 37-контурлардаги кўл майдонларида балиқ боқиб, фойдаланиб келаётганлиги ва ушбу кўлларга сув олиб келиш учун захкаш қаздирганлиги аниқланганлиги, “Остона” ва “Чироқчи” қишлоқларида яшовчи фуқаролар ҳамда жавобгарга қўшни бўлган фермер хўжалиги вакиллари М.Машарипов, Б.Хўжанапасов, Д.Машарипов ҳамда А.Хўжанапасовлар томонидан жавобгар 2010 йилдан буён 973, ва 35 - 37-контурлардаги кўл майдонларида балиқ етиштириб келганлиги ва маҳсулот сотганлигининг гувоҳи бўлганлигини айтиб, тушунтириш хатлари ёзиб тақдим этилганлиги кўрсатилганлиги, Кадастр агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Янгиариқ туман бўлимининг 2020 йил 5 апрелдаги 506/1-сонли маълумотномасида мутахассислар ва фуқаролар иштирокида ўтказилган ўрганиш натижасида жавобгар 973 ва 35, 37-контурлардаги кўл майдонларидан 2010 йилдан буён фойдаланиб, балиқ маҳсулотлари етиштириб келаётганлиги маълум қилинганлиги кўрсатилган. Шунингдек, биринчи инстанция суди жавобгар вакилининг ҳарбий қисмга тегишли кўллардан фойдаланмаганлиги ҳақида важини қабул қилмаслигига Кадастр агентлиги Янгиариқ туман бўлимининг 2020 йил 5 апрелдаги 506/1-сонли маълумотномаси ҳамда фуқаролар М.Машарипов, Б.Хўжанапасов, Д.Машарипов ҳамда А.Хўжанапасовларнинг тушунтиришларини асос қилиб келтирган. Кадастр агентлиги Янгиариқ туман бўлимининг 53008-ҳарбий қисм командирига йўллаган 2020 йил 5 апрелдаги 506/1-сонли маълумотномасида ҳарбий қисмга қарашли дала ўқув маркази ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалик ер харитасининг 973, 35 ва 37-контурлардаги кўл майдонлари жойига чиққан ҳолда мутахассис ва фуқаролар иштирокида ўрганиб чиқилганлиги ва ўрганиш давомида ушбу контурлардаги кўл майдонларидан фермер хўжалиги (жавобгар) 2010 йилдан буён фойдаланиб, балиқ маҳсулотларини етиштириб келаётганлиги маълум қилиниб, маълумотномага 2021 йил 29 мартдаги далолатномани илова қилган. 2021 йил 29 мартдаги далолатномада фермер хўжалиги (жавобгар) ҳарбий қисмга қарашли дала ўқув маркази ҳудудида жойлашган 973-контурдаги 95,2 гектар, 35 – 37-контурлардаги 49,2 гектар кўл майдонларидан 2010 йилдан буён фойдаланиб, балиқ маҳсулотларини етиштириб келаётганлиги қайд қилинган. Ушбу далолатнома кадастр бўлими бошлиғи, “Жонибек балиқчи” фермер хўжалиги вакили А.Хўжанапасов, “Сулаймон сабо” фермер хўжалиги вакили Б.Хўжанапасов ҳамда фуқаролар М.Машарипов ва Д.Машарипов томонидан имзоланган. Бироқ, Кадстр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ва “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ Хоразм бўлинмаси мутахассислари ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходими томонидан 2021 йил 16 мартда тузилган маълумотда фуқаролар М.Машарипов, Б.Хўжанапасов, Д.Машарипов ҳамда А.Хўжанапасовнинг тушунтириш хатларидан ташқари фермер хўжалиги ҳарбий қисм ҳудудидаги сув ҳавзаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати бўлганлигини исботловчи ҳужжат мавжуд эмаслиги қайд қилинган. Б.Хўжанапасов, Д.Машарипов, М.Машариповнинг Хоразм вилоят прокурори номига ёзган 2021 йил 16 мартдаги тушунтириш хатларида фермер хўжалиги (жавобгар) 95,2 га майдондаги кўлда бариқ етиштириб келаётганлигининг гувоҳи бўлганлигини кўрсатган. “Остона” қишлоғи қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 973-контурида 95,2 га кўл майдони мавжуд. Демак, фуқаролар Д.Машарипов, Б.Хўжанапасов ва М.Машариповнинг тушунтириш хатларида жавобгар айнан 973-контуридаги кўлдан фойдаланиб келганлигининг гувоҳи бўлганликлари кўрсатилган. Шунингдек, жавобгарнинг раҳбари, ҳуқуқшуноси Ғ.Собиров ва адвокати Я.Саидовларнинг мурожаатларида фермер хўжалиги фойдалаётган кўл ҳудуди 50 га.дан ортиқ деб кўрсатилган. Хусусан, фермер хўжалиги ишончли вакили Ғ.Собировнинг Урганч туманлараро маъмурий судига йўлланган аризаси (қўшимча)да, адвокат Я.Саидовнинг фермер хўжалиги вакили сифатида 2021 йил 15 майда Урганч ҳарбий прокурори ва 2021 йил 19 майда Республика ҳарбий прокурори номига йўллаган аризаларида, фермер хўжалиги раҳбари И.Собировнинг Республика ҳарбий прокурори номига йўллаган шикояти (ариза)да фермер хўжалиги фойдалаётган кўл ҳудуди 50 га.дан ортиқ деб кўрсатилган. Демак, жавобгар 973-контурида 95,2 га кўл майдонидан фойдаланиб келган. 973-контуридаги 95,2 га.дан иборат кўлнинг 25,1 га қисми жавобгарга Янгиариқ тумани ҳокимининг 2010 йил 3 декабрдаги 823/27-сонли қарори билан ажратиб берилган. Шунинг учун, жавобгар 95,2 га.дан иборат кўлнинг 70,1 (95,2 – 25,1) га қисмидан, яъни даъвогарга тегишли 70,1 га.дан иборат кўлдан жавобгар фойдаланиб келган. Янгиариқ туман Давлат солиқ инспекцияси ва Янгиариқ туман Статистика бўлимининг маълумотларига кўра, жавобгарнинг Янгиариқ туман ҳокимининг қарорига асосан ажратиб берилган 28,1 гектар кўл майдонидан 2018 йилда олган маҳсулотнинг сотишдан тушган тушуми 448 034 000 сўм, шундан соф фойда 77 484 000 сўм, 1 га кўлдан олган соф фойда эса 2 757 438 сўм, 2019 йилда олган маҳсулотнинг сотишдан тушган тушуми 449 152 000 сўм, шундан соф фойда 63 701 000 сўм, 1 га кўлдан олган соф фойда эса 2 266 940 сўм, 2020 йилда олган маҳсулотнинг сотишдан тушган тушуми 834 125 000 сўм, шундан соф фойда 149 629 000 сўм, 1 га кўлдан олган соф фойда эса 5 324 875 сўмни ташкил қилган. Демак, жавобгар даъвогарга тегишли 70,1 га.дан иборат кўлдан 2018 йилда 193 296 403,80 (70,1 х 2 757 438) сўм, 2019 йилда 158 912 494 (70,1 х 2 266 940) сўм ва 2020 йилда 373 273 737,50 (70,1 х 5 324 875) сўм, жами 725 482 635,30 сўм соф фойда олган. Бундан кўринадики, даъвогар айнан ушбу суммани жавобгардан талаб қилишга ҳақли бўлиб, даъвонинг жавобгардан 725 482 635,30 сўм асоссиз орттирилган пул маблағларини ундириш қисми асослидир. Баён этилганлардан кўринадаки, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган, бу эса асоссиз қарор қабул қилинишга сабаб бўлган. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Шунинг учун, судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, Бизнесомбудсманнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини ўзгартириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 725 482 635,30 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва еттинчи қисмлари ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 19-моддасининг йигирма тўртинчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Жавобгардан республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш учун 14 509 652,70 (725 482 635,30 х 2 %) сўм, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ ҳар бир инстанция учун 7 254 826,35 (14 509 652,70 х 50 %) сўм, жами 29 019 305,40 сўм давлат божи ундирилади. Даъвогардан республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш учун 15 378 989,75 (768 949 487,70 х 2 %) сўм, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ ҳар бир инстанция учун 7 689 494,88 (15 378 989,75 х 50 %) сўм, жами 30 757 979,50 сўм давлат божи ундирилади. Шунингдек, иш кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига 150 (75 000 + 75 000) сўм суд харажатлари ундирилади. Тарафлар томонидан тўланган почта харажатлари улар 7 зиммасида қолдирилади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 июндаги қарори бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 сентбярдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 декабрдаги қарори ўзгартирилсин. “Yangiariq Oxun” фермер хўжалигидан 53008-ҳарбий қисм фойдасига 725 482 635,30 сўм ундирилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 сентбярдаги ҳал қилув қарорининг суд харажатларини тақсимлашга оид қисми бекор қилинсин. Республика бюджетига “Yangiariq Oxun” фермер хўжалигидан 21 764 479,05 сўм ва даъвогардан 23 068 484,63 сўм давлат божи ундирилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 сентбярдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 декабрдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун республика бюджетига “Yangiariq Oxun” фермер хўжалигидан 7 254 826,35 сўм ва даъвогардан 7 689 494,88 сўм давлат божи ҳамда “Yangiariq Oxun” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 150 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 сентбярдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 июндаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: Б. Сайфуллаев О. Халмирзаев Р. Сагатов И. Таджиев