← Назад
Решение #668458 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 27 январ
4-1405-2201/3798-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга
нисбатан 1478019836 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, аризачи вакили Б.В. (2023 йил 10 январдаги 22-08376-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига
тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат
солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари бўйича
2022 йилнинг 1 ноябр ҳолатига жами 1316089,4 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан
жавобгарга 2022 йил 26 ноябрда аризачи томонидан талабнома солиқ тўловчининг
шахсий кабинети орқали электрон тартибда юборилганлиги, бироқ, мазкур талабнома
бўйича молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги ҳамда дебитор қарздорлиги
бартараф этилмаганлиги баён қилиниб, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомга асосан муддати ўтган дебиторлик қарзининг фоизлар
эквивалентида 1478019836 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига
асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб,
мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.В. ўз тушунтиришида, аризадаги
важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга қадар муддати ўтган дебитор қарздорлигини
бартараф қилмаганлигини маълум қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарга
нисбатан молиявий жарима қўллашни сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида)
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи ХХХ томонидан 2022 йилнинг 1
ноябр ҳолатига IP AGA-ZADE (Қозоғистон) билан 202384157303174708200100008 ИДН
рақамли экспорт, NANOTECH ALLIANCE S.R.L. (Молдова) 201458791303174708160200011
ИДН рақамли импорт, IP Kuvandыkov Nurjan Baxtiyarovich (Қозоғистон)
201458791303174708170200042 ИДН рақамли импорт шартномалари бўйича жами
1316089,4 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф
этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 26 ноябр куни
22-109725-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор
қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаса ҳисобланган молиявий жаримани
қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи
билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш
норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган
санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни
репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан
эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар
суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
Аниқланишича, жавобгарнинг юқорида қайд этилган ташқи савдо шартномалари
бўйича 1316089,4 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик жавобгар
томонидан бартараф қилинмаган.
Низомнинг 28-бандида, ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик
юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш
тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилиши, талабномада
жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши белгиланган.
Жарима қўллаш тўғрисидаги талабнома аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 26
ноябр куни (2022 йил 26 ноябрдаги 22-109725-сонли талабнома) юборилган бўлиб,
2022 йил 26 ноябр ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси
бўйича 1 АҚШ доллари 11 230,39 сўмни ташкил этган.
Шунинг
учун,
ХХХ
ва
IP
AGA-ZADE
(Қозоғистон)
билан
202384157303174708200100008
ИДН
рақамли
экспорт
шартномаси
бўйича
1237685,7
АҚШ
доллари,
NANOTECH
ALLIANCE
S.R.L.
(Молдова)
201458791303174708160200011 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 45753,9 АҚШ
доллари,
IP
Kuvandыkov
Nurjan
Baxtiyarovich
(Қозоғистон)
201458791303174708170200042 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 32649,9 АҚШ
доллари, жами 1316089,5 муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йилнинг 22 апрел
ҳолатига (90 банк куни) томом бўлгандан сўнг 360 кунан ортиқ кечикканлиги учун
1316089,5 АҚШ долларининг 10 фоизи (2022 йил 26 ноябрдаги Марказий банкнинг расмий
курси бўйича 11 230,39 АҚШ доллари)нинг сўмдаги қиймати 1478019836 сўм молиявий
жарима ҳисобланган.
3
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф
қилинмаганлигини, ушбу ҳолатда Низом талабларига мувофиқ жавобгарга нисбатан
жарима қўлланилиши лозимлигини инобатга олиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгарга нисбатан 1478019836 сўм молиявий жарима қўллашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ХХХ нисбатан 1478019836 сўм молиявий жарима қўллашни, қўлланилган
1478019836 сўм молиявий жаримани ундиришни аризачи ХХХ зиммасига юклашни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни, жавобгар ХХХ
ҳисобидан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан 1478019836 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХга нисбатан 1478019836 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган 1478019836 сўм молиявий жаримани ундириш аризачи ХХХ
зиммасига юклатилсин.
Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов