Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3797 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый URGUT DOSTON PLAST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1012591 Claim ID 3095098 PDF Hash 3d98c4a90a390ec5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 27 январ 4-1405-2201/3797-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга нисбатан 1264294,8 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Б.В. (2023 йил 10 январдаги 22-08376-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Дж. (2023 йил 27 январдаги 1-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари бўйича 2022 йилнинг 1 ноябр ҳолатига жами 1125,78 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан жавобгарга 2022 йил 28 ноябрда аризачи томонидан талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тартибда юборилганлиги, бироқ, мазкур талабнома бўйича молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги ҳамда дебитор қарздорлиги бартараф этилмаганлиги баён қилиниб, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан муддати ўтган дебиторлик қарзининг фоизлар эквивалентида 1264294,8 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.В. ўз тушунтиришида, аризадаги важларни такрорлаб, бироқ жавобгар муддати ўтган дебитор қарздорлигини бартараф қилганлигини ва унинг бугунги кунда дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Р.Дж. судга маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, бугунги кунда муддати ўтган дебитор қарздорлигини бартараф қилганлигини ва бугунги кунда дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи ХХХ томонидан 2022 йилнинг 1 ноябр ҳолатига ZHEJIANG HUAYING IMPORT & EXPORT CO.LTD (Хитой) билан 200718413304601712200200003 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 1125,78 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 28 ноябр куни 22-110507-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаса ҳисобланган молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Аниқланишича, жавобгарнинг юқорида қайд этилган импорт шартномаси бўйича 1125,78 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик жавобгар томонидан бартараф қилинмаган. Низомнинг 28-бандида, ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши белгиланган. Жарима қўллаш тўғрисидаги талабнома аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 28 ноябр куни (2022 йил 28 ноябрдаги 22-110507-сонли талабнома) юборилган бўлиб, 2022 йил 28 ноябр ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари 11 246,11 сўмни ташкил этган. Аризачи томонидан ХХХ ва ZHEJIANG HUAYING IMPORT & EXPORT CO.LTD (Хитой) ўртасида тузилган 200718413304601712200200003 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йилнинг 26 апрел ҳолатига (90 банк куни) томом бўлгандан сўнг 360 кундан ортиқ кечикканлиги учун 1125,78 АҚШ долларининг 10 фоизи (2022 йил 26 ноябрдаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича 11 230,39 АҚШ доллари)нинг сўмдаги қиймати 1264294,8 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Бироқ, суд мажлисида тарафлар вакиллари томонидан судга тақдим қилинган банк маълумотномасидан, жавобгарнинг бугунги кун ҳолатига 200718413304601712200200003 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 1125,78 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлиги бартараф қилинганлиги ва унинг бугунги кундаги дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Юқорида қайд қилинган Низомнинг 28-банди 10-хатбошисига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — 3 аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблаб, бироқ жавобгарнинг 200718413304601712200200003 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича бугунги кун ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини ва ушбу ҳолат банк маълумотномаси билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни, жавобгар ХХХ ҳисобидан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 222 - моддаларига асосланиб, суд Аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан 1264294,8 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов