Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2102/3131 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ФАРГОHА УМИД HИГОХИ" агрофирмаси Ответчик / Подсудимый "Жўйдам" фермер хўжалиги
Source ID 1009492 Claim ID 3088676 PDF Hash 3d999a74baf176bf... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 539-моддаси нинг 539 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
иймати ФКнинг 356-моддаси иймати ФК 356 law
ФК 153-моддаси ФК 153 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2102/3131-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Умматова Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Т.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили Д.Юсупов (раҳбар), Д.Исроилов (2023 йил 26 январдаги 2-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Карабаев (2023 йил 20 январдаги 2-сонли ишончнома асосида) ва А.Ваҳобов (2023 йил 20 январдаги 3-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Фарғона Умид Нигоҳи” агрофирмасининг жавобгар “Жўйдам” фермер хўжалигидан 40 102 450 сўм ундириш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 декабрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Фарғона Умид Нигоҳи” агросаноат фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Жўйдам” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 24 545 000 сўм асосий қарз, 11 875 700 сўм пеня, 3 681 750 сўм жарима ундиришни ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2011 йил 8 февралдаги 9-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогар ўзига тегишли бино-иншоотларнинг бир қисмини ижарага шартномаси асосида жавобгарга ижарага берганлиги, бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини қўпол равишда бузиб, ижара тўловларини тўлашдан бош тортиб келаётганлиги, ҳозирга қадар бинони бўшатмаётганлиги, бинога туташ ноқонуний қурилмаларни барпо қилганлиги, даъвогарни ҳам ижара объектига киритмаётганлиги, низони тинч йўл билан ҳал этиш ва ижара ҳақини тўлаб бериш юзасидан берилган талабномаларни оқибатсиз қолдирганлигини кўрсатган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогарга жавобгардан 24 545 000 сўм асосий қарз, 5 937 850 сўм пеня, 1 840 875 сўм жарима ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби кўрмасдан қолдирилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, жавобгардан даъвогарга 24 545 000 сўм ундирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорининг шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгардан даъвогарга 24 545 000 сўм ундириш қисмини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди томонидан жавобгарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузилиши йўл қўйилганлиги, хусусан даъвогар ижара объектидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи 10 йилу, 4 ойга ҳисоблаган бўлса-да, даъво муддати қўлланилиши масаласини ҳал этмаганлиги, даъво аризасида шартномани бекор қилиш сўралган бўлса-да, суд даъво талабидан четга чиқиб, шартномани ҳақиқий эмас деб топганлиги, бироқ суд бундай ваколатга эга бўлмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили тарафлар ўртасида низоли муносабат давом этиб келаётганлиги, огоҳлантиришларга қарамасдан жавобгар ҳозирга қадар бинодан фойдаланиб келаётганлиги сабабли даъво муддати қўлланилмаслиги, қонунчиликка мувофиқ суд ўз ташаббуси билан шартномани ҳақиқий эмас деб топиши ва унинг оқибатларини қўллаши мумкинлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар (ижарага берувчи) ва жавобгар (ижарачи) ўртасида 2011 йил 8 февралда 9-сонли ижара шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан ижарага берувчи ўзига тегишли Фарғона шаҳар, “Х.Ибрагимова” МФЙ., Баҳор кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватида жойлашган 235.37 кв.м.дан иборат нотурар хоналарни ижарага топшириш, ижарачи эса ижара объектини қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандида ижара шартномасининг амал қилиш муддати 2011 йил 8 февралдан 2014 йил 8 февралга қадар белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ ижарачи ижара объектидан фойдаланганлиги учун 3 йил муддатга 7 200 000 сўм миқдорда ижара ҳақи тўлаши белгиланган. Шартноманинг 5.1-бандида ижарачи ижара муддати учун ҳисобланган ижара ҳақини яъни, шартноманинг 3.1-бандида белгиланган 7 200 000 сўм миқдоридаги ижара ҳақини ижарага берувчининг ҳисоб-рақамига жорий ой учун кейинги ойнинг 10 кунига қадар 200 000 сўмдан тўлаб бориши қайд этилган. Шартнома мажбуриятлари бўйича ижарага берувчи томонидан ижара объекти ижарачига топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 539-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилган вақтда амалда бўлган ва 2021 йил 22 июнда ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли Қарори билан тасдиқланган “Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига кўра, мулк эгаси бўлган бинолар ва иншоотларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар уларга тегишли бўлган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлишлари шарт. Бино ва иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти мулк эгасига ёхуд бино ёки иншоотга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахсга юкланади. Улар бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича барча ёки айрим мажбуриятларини учинчи шахсларга юклашлари мумкин. Бу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни рўёбга чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур Низомнинг 8-бандига кўра, Низомнинг 7-бандида кўрсатилган шахслар ёки улар томонидан ваколат берилган шахслар бино ёки иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлгандан, ўзгаргандан ва тўхтагандан ёхуд ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин бир ой муддатда бино ва иншоотга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беришлари шарт. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси ваколатли давлат органи ҳисобланган ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида рўйхатдан ўтказилмаган. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига асосан битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Мазкур ҳолатда эса тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. ФК 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. ФКнинг 114-моддасига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2011 йил 1 декабрь кунги 234-сонли қарори 4-бандининг тўртинчи қисмида кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши юзасидан тушунтиришлар берилган. Ушбу Пленум қарорининг 10-бандида ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбурлиги, ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шартлиги, бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва янги қарор қабул қилган ҳолда, ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги сабабли унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгардан даъвогарга ижарага топширилган объектдан фойдаланганлик учун 10 йилу, 4 ойга ҳисобланган 24 545 000 сўм ижара тўловини ундириш, шунингдек битим ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли даъво аризада қайд этилган пеня ва жарима суммаларини ундириш, шунингдек ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига асосан даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати жавобгар томонидан даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берилмаганлиги сабабли даъвогар ижара объектидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини 10 йилу, 4 ойга ҳисоблаганлиги, лекин даъво муддати қўлланилмаганлиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг даъво аризасида шартномани бекор қилиш сўралган бўлса-да, суд даъво талабидан четга чиқиб, шартномани ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаганлиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, юқорида қайд этилганидек, ФК 113-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Баён қилинганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, ижара тўловларини ундириш ҳақида қонуний қарор қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган 245 450 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати жавобгар зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси 6 судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ жами 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан жавобгарга кассация шикояти билан мурожаат қилишда ортиқча тўлаган 2 193 250 сўм давлат божи қайтарилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Жўйдам” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Жўйдам” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. “Жўйдам” фермер хўжалигига ортиқча тўланган 2 193 250 сўм давлат божи қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов Ш. Мирзахакимов