← Назад
Решение #668684 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер Кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2201/603-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Хаитбоев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья –Ж.Суяров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Т.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 26 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Р.Сагатов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
М.Қурбонова, жавобгар вакили адвокат Э.Ахмаджонов (2022 йил
28 декабрдаги 377-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси
ва Тошкент вилояти қурилиш Бош бошқармаси жалб этилган ҳолда, даъвогар
Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг жавобгар “Sabina Servis Lyuks” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан ўзбошимчалик билан капитал равишда қуриб
олинган қурилмаларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини асл ҳолатига
қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан “Sabina Servis Lyuks” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Чирчиқ шаҳар прокуратураси (бундан буён матнда даъвогар ёки
прокуратура деб юритилади) “Sabina Servis Lyuks” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Чирчиқ шаҳри, 10-кичик ноҳия,
33-уй ёнида умумий фойдаланиш ер майдонида ўзбошимчалик билан капитал
равишда қуриб олинган 347,85 кв.м ўлчамли дўкон сифатида фойдаланиб
келинаётган иморатни жавобгар ҳисобидан буздириш ва ер майдонини асл
ҳолатига қайтаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 6 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ва Тошкент
вилояти қурилиш Бош бошқармаси жалб қилинган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан тақдим этилган кассация шикоятида суд
ҳужжатларини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Чирчиқ
шаҳар ҳокимининг 2013 йил 19 июндаги 250-сонли қарори билан жавобгарга
Чирчиқ шаҳри, 10-кичик ноҳия, Чирчиқ 50-йиллиги шох кўчаси, 33-уй олдида
3м.х 4м. ўлчамдаги бешта енгил турдаги автомобилларга хизмат кўрсатиш
шахобчалари мажмуаси ва иккита 6м. х 4м. ўлчамдаги бостирмани (навес)
вақтинча ўрнатишга рухсат берилганлиги ва ушбу қурилмалар жавобгар
томонидан қурилиб, фойдаланиб келинаётганлиги, мазкур ер майдонида жами
қурилган қурилмаларнинг ўлчами 297 кв.м.ни ташкил этиб, шундан кадастр
ҳужжати бўйича 132 кв.м.ни ташкил этиши, Чирчиқ шаҳар кадастр филиали
ходимлари кадастр ҳужжатларида кўрсатилган қурилмалар сақланиб қолишини,
фақатгина кадастр ҳужжатларида мавжуд бўлмаган қурилмаларини бузиб
ташлаш лозимлигини судга маълум қилган бўлса-да, суд ушбу ҳолатларни
инобатга олмасдан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар деб топиб
хатоликка йўл қўйганлиги, бундан ташқари ҳал қилув қарорида кўрсатилган
қурилмаларнинг ўлчамлари нотўғри бўлганлиги сабабли кадастр ҳужжатларида
мавжуд бўлган қонуний қурилмалар бузилиб кетилишига олиб келаётгани, суд
жараёнларида жавобгар томонидан қурилмаларнинг ўлчамларига қайта аниқлик
киритилиши сўралган бўлса-да, даъвогарнинг нотўғри ўлчамлар кўрсатилган
хулосаларига таяниб, ҳал қилув қарори қабул қилиниши оқибатида
жавобгарнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилиб, тадбиркорлик фаолияти
тугатилишига сабаб бўлаётганлиги, шунингдек айнан қайси ўлчамдаги
қурилмалар, яъни кадастр ҳужжатларидан ташқари ноқонуний қуриб олинган
қурилмаларни бузиш кераклигига аниқлик киритилмасдан қарор қабул
қилинганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида билдирилган
важларни қувватлаб, суд қарорларни бекор қилишни сўради.
Прокурор жавобгар томонидан архитектура ва қурилиш қоидалари
бузилган ҳолда ўзбошимчалик билан 347,85 кв.м ўлчамли капитал равишда
иморат қурилганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги, мазкур
қурилмаларни бузиб ташлаш юзасидан жавобгар бир неча бор
огоҳлантирилганлигига қарамасдан уни бартараф қилмаганлиги, қуйи инстанция
судлари томонидан қонуний қарорлар қабул қилинганлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда
Тошкент вилояти қурилиш Бош бошқармасидан вакиллар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
3
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати
ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 2013 йил 19 июндаги
250-сонли қарори билан жавобгарга Чирчиқ шаҳар, 10-кичик ноҳия, Чирчиқ
50-йиллиги шох кўчаси, 33-уй олдида 3м. х 4м. ўлчамдаги бешта енгил турдаги
автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчалари мажмуаси ва иккита 6м. х 4м.
ўлчамдаги бостирма (навес)ни вақтинча ўрнатишга рухсат берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли пунктларини
қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя
этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш
тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2017 йил 5 июлдаги 467-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик
билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни
ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Тошкент вилояти қурилиш
назорати инспекцияси, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Чирчиқ шаҳар шаҳарсозлик
назорати бўйича архитектор, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Чирчиқ шаҳар
филиали, Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Чирчиқ шаҳар
Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими
томонидан хатлов ўтказилганда жавобгар Чирчиқ шаҳри, 10-кичик ноҳия, 33-уй
ёнида умумий фойдаланиш ер майдонида ўзбошимчалик билан капитал равишда
347,85 кв.мдан иборат бино-иншоотларни қурганлиги аниқланган.
Хатлов натижалари юзасидан Низом талаблари асосида далолатнома
расмийлаштирилган ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан
жавобгарга 2021 йил 12 февралда 4/7-сонли, 2022 йил 20 январда 4/17-сонли
огоҳлантириш хатлари юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 212-моддасининг биринчи-учинчи қисмига кўра,
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда
қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик
билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага
беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг
қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб
ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар
қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Жавобгарнинг кассация шикоятида билдирилган важлари асоссиздир.
Чунки, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 2013 йил 19 июндаги 250-сонли қарори билан
жавобгарга 3м. х 4м. ўлчамдаги бешта енгил турдаги автомобилларга хизмат
кўрсатиш шахобчалари мажмуаси ва иккита 6м. х 4м. бостирмани (навес)
вақтинча ўрнатишга рухсат берилган бўлса-да, жавобгар ўзбошимчалик билан
капитал равишда қурилиш ишларини амалга оширган.
Қолаверса, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 250-сонли қарори билан жавобгарга
вақтинча ўрнатишга рухсат берилган автомобилларга хизмат кўрсатиш
шахобчалари мажмуасини Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг биринчи талаби бўйича
ўзининг маблағлари ҳисобидан жойидан олиниши ҳақида огоҳлантирилган.
Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди даъво талабини
қаноатлантиришда апелляция инстанция эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний
тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти
тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
5
“Sabina Servis Lyuks” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов