← Назад
Решение #668685 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| Мазкур кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy
MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 январь 4-1304-2202/3383-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “O`ZAGROSERVIS”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг,
жавобгар
“MIRZACHO`L
MTP
AGROSERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 252.261.795 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар “O`ZAGROSERVIS” акциядорлик жамияти вакили
Т.Анорқулов (16.01.2023 йилдаги 06-01/104-27-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “O`ZAGROSERVIS” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRZACHO`L MTP
AGROSERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 252.261.795 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “O`ZAGROSERVIS”
акциядорлик жамияти вакили Т.Анорқулов тушунтириш бериб, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар “MIRZACHO`L MTP
AGROSERVIS” масъулияти чекланган жамияти вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
ҳужжатларини
ўрганиб,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
“MIRZACHO`L MTP AGROSERVIS” масъулияти чекланган жамияти
(Топширувчи), “O`ZAGROSERVIS” акциядорлик жамияти (Қабул қилувчи) ва
“INTEGRAL AGRO MARKAZ” масъулияти чекланган жамияти (Қарз берувчи)
ўртасида 2021 йил 30 ноябрда 10-сонли шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандида “Топширувчи”
252.261.795 сўм миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари учун эҳтиёт
қисмлар етказиб беришдан ҳосил бўлган қарздорликни тўлаб беришни “Қабул
қилувчи”га топшириши ҳамда “Қабул қилувчи” қарзни “Қарз берувчи”га тўлаб
бериши, 2-бандида эса шартномага асосан “Қарз берувчи” “Топширувчи”
номидан “Қабул қилувчи”дан 1-бандда қайд этилган суммани талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлиши келишилган.
Шартнома
шартларига
асосан
“Қабул
қилувчи”
томонидан
“Топширувчи”нинг 252.261.795 сўм қарздорлиги “Қарз берувчи”га тўлаб
берилган.
Даъвогар “O`ZAGROSERVIS” акциядорлик жамияти 2022 йил 1 июнь
куни 08-03/104-424-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, “INTEGRAL
AGRO MARKAZ” масъулияти чекланган жамиятига тўлаб берилган
252.261.795 сўм қарздорликни қайтаришни сўраган.
Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъвогар “O`ZAGROSERVIS” акциядорлик жамияти манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRZACHO`L MTP
AGROSERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 252.261.795 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 322моддасига кўра, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат
кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги
муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши
қўйишга ҳақли.
Мазкур кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
ФКнинг 357-моддасига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга
киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома
тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб
белгилаб қўйишга ҳақлидирлар.
Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши
тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади,
деб белгиланиши мумкин.
Бундай шарт ёзиб қўйилмаган шартнома тарафлар мажбуриятни
бажаришининг шартномада белгилаб қўйилган охирги муддатигача амал
қилади, деб ҳисобланади.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик
учун жавобгарликдан озод қилмайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини
қаноатлантиришни, даъвогар “O`ZAGROSERVIS” акциядорлик жамияти
фойдасига жавобгар “MIRZACHO`L MTP AGROSERVIS” масъулияти
чекланган жамиятидан 252.261.795 сўм қарзни ундиришни лозим деб топди.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига мувофиқ, даъвогар томонидан олдиндан тўланган
почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ҳамда давлат божини
Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MIRZACHO`L MTP AGROSERVIS” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “O`ZAGROSERVIS” акциядорлик жамияти фойдасига
252.261.795 сўм қарз ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “MIRZACHO`L MTP AGROSERVIS” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 5.045.236 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев