Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5057 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый KARMANA TOMARQA XIZMATI -2 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026666 Claim ID 3007547 PDF Hash 65dc45987d7137ca... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий Процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий Процессуал кодекси 131 code_article
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 26 январь 4-2101-2202/5057-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан жами 2.198.069.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратишни сўраган. Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд ишни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганли учун кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 25.01.2023 йилда медиатив келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, келишув тузилган кунга қадар график бўйича мавжуд қарздорлик тўлаб берилганлиги ҳамда қолган кредит қарздорлик белгиланган муддатларда бажарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан 2.198.069.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ушбу ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев