← Назад
Решение #668730 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арз олувчига нисбатан ишни ИПК | 128 | — | law | |
| ИПК | 128 | — | law | |
| ФК | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2023 йил 26 январь
4-1107-2202/3699-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят бошқармасининг даъвогар “Туронбанк” АТБ манфаатида жавобгар “Shоx
fayz med farm” МЧЖ ҳисобидан 77.098.282,20 сўм фоизни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафларнинг вакиллари иштирокисиз ўзининг биносидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси
“Туронбанк” АТБ (кейинги ўринда банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Shоx fayz med farm” МЧЖ
(кейинги ўринда қарз олувчи ёки жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
77.098.282,20 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида банк вакили иштирок этмади (олдинги суд мажлисида
иштирок этган банк вакили Э.Усманов, Ш.Тожимуродов (ишончнома асосида)
даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўраган).
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим қарз олувчининг судга
маълум бўлган почта манзилига юборилган. Бироқ, берилган манзил бўйича
ташкилот топилмагани сабабли суд ажрими почта бўлимининг маълумоти билан
қайтарилган. Шунингдек, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ажрим СМС
хабар орқали қарз олувчи раҳбарининг мобил телефонига юборилган ва ушбу
СМС хабарнинг олингани ҳақида далиллар олинган. Бироқ, суд мажлисида қарз
олувчининг вакили иштирок этмади ва шу сабабли суд қарз олувчига нисбатан
ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши тартибида унинг вакили иштирокисиз
кўриб чиқади.
ИПК 128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Суд даъво талабини муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра уни
қаноатлантиришни ва суд харажатларини қарз олувчи зиммасига юклашни лозим
топади.
ФК 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк
ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, банкнинг Зангиота филиали ва қарз олувчи ўртасида
19.08.2020 йилда 634-сонли ёпиқ линияли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномаси бўйича банк филиали қарз олувчига йиллик 15 фоиз устама тўлаш
шарти билан, 36 ой муддатга (19.08.2020 йилдан 18.08.2023 йилгача) аҳолига
тиббий хизматларни кўрсатиш учун асбоб-ускуна ва тиббий жиҳозларни сотиб
олиш учун 1.000.000.000 сўм сўм кредит ажратган.
Бироқ, қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўзининг мажбуриятлари
бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатда
қайтармаган.
Даъво аризасига кўра, савдо-саноат палатаси банк манфаатида судга
мурожаат қилган ва фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг
23.07.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб,
қарз олувчидан банк фойдасига жами 993.169.985,79 сўм кредит қарзни ундириш,
ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мол-мулклар ҳисобидан қоплаш белгиланган
(2-1101-2103/3052).
Шунингдек, 23.07.2021 йилда ҳал қилув қарори чиқарилганидан сўнг ҳам
жумладан 15.03.2022 йил кунига қадар ҳал қилув қаорорида қайд этилмаган
29.289.886,88 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзига ҳисобланган фоиз ва
66.205.480 сўм жорий фоиз жами 95.495.366,88 сўм фоиз қарздорлиги юзага
келган ва шу сабабли ушбу қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво аризаси
киритилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 11.05.2022
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, қарз олувчидан
банк фойдасига жами 95.495.366,88 сўмни ундириш белгиланган (2-11012203/2158).
Қарз олувчи томонидан мазкур ҳал қилув қарорларининг ижроси тўлиқ
таъминланмаган. Шу сабабли, банк савдо саноат палатаси орқали Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, фуқаролик
ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган
сана яъни, 11.05.2022 йилдан 23.11.2022 йилга қадар бўлган даврда ҳисобланган
77.098.282,20 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз
қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб
берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Яъни, ушбу ҳолатда банк томонидан кредит фоизи суммаси ФКнинг 734моддасида назарда тутилган асосларга кўра (яъни кредит шартномасида
белгиланган фоизда) сўралган бўлиб, ФК 736-моддаси эса олинган кредит
маблағи қайтарилмаган тақдирда ушбу суммага то кредит қайтариб берилган
кунгача шартнома асосида фоиз ундиришни истисно этмайди.
ФК 734-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу ҳолатда, ажратилган кредит учун банк қарз олувчидан шартнома
юзасидан фоизлар ҳисоблашга тўла ҳақли бўлиб, шунга кўра, банкнинг
77.098.282,20 сўм фоиз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Банк филиалининг Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига тақдим этган
маълумот жадвалига кўра, қарз олувчининг муддати ўтган асосий қарзига
нисбатан 14.03.2022 йилдан 06.05.2022 йилгача 5.221.661,92 сўм фоиз
ҳисобланган.
Шунингдек, 14.03.2022 йилдан 31.08.2022 йилгача қарз олувчига нисбатан
62.203.485,21 сўм фоиз ҳисобланган.
Қарз олувчининг муддати ўтган асосий қарзига нисбатан 05.09.2022 йилдан
06.10.2022 йилгача банк томонидан 4.316.970,60 сўм фоиз ҳисобланган.
Шу билан бирга, 05.09.2022 йилдан 06.10.2022 йилгача қарз олувчига
нисбатан 5.356.164,47 сўм фоиз ҳисобланган.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ушбу иш бўйича ҳисобланган
1.541.965,64 сўм давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини ИПК 118моддаси асосида қарз олувчи зиммасига юклайди ва ФК 8, 234, 734, 736моддалари, ИПК 68, 118, 128, 170, 176-177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Shоx fayz med farm” МЧЖ ҳисобидан:
-даъвогар “Туронбанк” АТБ фойдасига 77.098.282,20 сўм фоиз ва 24.000 сўм
почта харажати;
-республика бюджетига 1.541.965,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов