← Назад
Решение #668732 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 468 | — | code_article | |
| Кодекс | 474 | — | code_article | |
| Кодекс | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 январь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/4-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг, жавобгар Аблудхолиқ Амина
оилавий корхонасидан 4.863.700 сўм асосий қарз ва 1.167.288 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Жўраев
(ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Холиков (раҳбар)ларнинг
иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар Аблудхолиқ Амина оилавий корхонасидан
4.863.700 сўм асосий қарз ва 1.167.288 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.Жўраев тушунтириш
бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан суд
мажлиси кунига қадар истеъмол қилинган газдан бўлган қарздорлик қисман
тўланганлигини билдириб, жавобгардан 3.363.700 сўм асосий қарз ва 1.167.288
сўм пеня ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили М.Холиков тушунтириш
бериб, истеъмол қилинган газдан бўлган қарздорлик қисман тўланганлигини,
яқин кунлар ичида қолган қарздорлик ҳам тўлаб берилишини билдириб, ишни
қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Аблудхолиқ
Амина оилавий корхонаси (Истеъмолчи) ва “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти
филиали (Етказиб берувчи) ўртасида 2018 йил 18 январда табиий газни
улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида
7/45-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ
тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича
табиий газ етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг
1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ҳамда тўловларни
белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар билан жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 4.863.700 сўмни ташкил этиши аниқланди.
Қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар томонидан юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, Абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг
474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, 478-моддасида агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ,
нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилиши
белгиланган, Кодекснинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган такдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб
беради деб белгиланган.
Шунга қарамасдан жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан даъвогар олдида 4.863.700 сўмлик қарздорликка йўл
қўйган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиғини топган.
Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик қисман
қопланган
бўлиб,
жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
қарздорлиги
2023 йил 26 январь ҳолатига 3.363.700 сўмни ташкил этади.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 4.863.700
сўм асосий қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3.363.700 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъво аризасида шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
8.6-бандига асосан 1.167.288 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан суд
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб,
жавобгарнинг истеъмол қилинган табиий газ тўловини ўз вақтида тўланмаслик
сабабларини ўрганиб, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
талаб қилинаётган 1.167.288 сўм пеняни 233.457 сўмга қаноатлантиришни, пеня
ундириш талабини қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан
республика бюджетига ундирилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар жавобгар Аблудхолиқ Амина оилавий корхонасидан
даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 3.363.700 сўм
асосий қарз ва 233.457 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 263, 326, 333, 474, 478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Аблудхолиқ Амина оилавий корхонасидан даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 3.363.700 сўм асосий
қарз ва 233.457 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Аблудхолиқ Амина оилавий корхонасидан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
О.Эргашев