← Назад
Решение #668735 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 январь
№ 4-1901-2203/3132
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- «BILOL LIDER SALES»
хусусий корхонасининг жавобгар – «АС-Наманган сервис» шуъба
корхонаси ҳисобидан жами 69.286.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Б.Хайитов (2022 йил 1
январдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Нишанов (2022 йил 27
октябрдаги
332/с-сонли
ишончнома
асосида)
иштирокида,
видеоконференцалоқа (кейинги матнда - ВКА) режимидан фойдаланилган
ҳолда (кўмаклашувчи суд – Термиз туманлараро иқтисодий суди), суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «BILOL LIDER SALES» хусусий
корхонаси (кейинги матнда- даъвогар деб юритилади) ҳамда «АСНаманган сервис» шуъба корхонаси (кейинги матнда- жавобгар деб
юритилади)нинг “Сурхондарё АС” филиали ўртасида 2020 йил 1 май куни
№1-сонли бино ва иншоотлардан фойдаланиш ижара шартномаси
тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга ўзига
тегишли бўлган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Фидокор кўчаси, 14уйда жойлашган бинонинг 216 м2 майдонга эга қисмини вақтинча
фойдаланиш учун ижарага берган. Бироқ, шартнома шартлари жавобгар
томонидан бажарилмасдан ижара тўловлари тўланмасдан келинган. Бунга
кўра, даъвогар жавобгар ҳисобидан 69.286.000 сўм ижара тўловларини
ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, шунингдек
судга ариза тақдим этиб, 2022 йил 14 декабрь куни жавобгар вакили
И.Ражабов томонидан 42.500.000 сўм нақд пуллар тўлаб берилганлигини
билдириб, даъвони 26.786.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъвони тан олмай, ҳақиқатдан ижара шартномаси
асосида ижарага олинган бинонинг 1-қаватидан “Автосалон” сифатида
фойдаланиб келинганлигини, бироқ 2021 йил 1 март куни автосалон
савдоси вақтинча (1С партал) тўхтатилганлиги сабабли 2020 йил 1 май
кунги шартномани бекор қилинганлиги ҳамда вужудга келган
қарздорликни солиштирма далолатнома асосида бўлиб-бўлиб тўлаб
юборилганлигини, алоқа хати даъвогар вакили томонидан 2022 йил 5
март куни қабул қилиб олинганлигини, 2021 март ва апрель ойларида
бинодан фойдаланилмаганлигини, фойдаланилмаган давр учун электрон
равишда тақдим этилган хисоб варақ фактуралар қайтарилган бўлсада,
даъвогар асоссиз равишда даъво талабида кўрсатганлигини, шунингдек
2022 йил 14 декабрь куни И.Ражабов томонидан 42.500.000 сўм нақд
пуллар тўлаб берилганлигини, электр энергия ва интернет хизмати учун
тўлов қилиш келишилмаганлигини, 2022 йил 31 декабрь куни ҳолатига
тузилган солиштирма далолатнома ваколати бўлмаган шахс, яъни
Х.А.Жумақулов томонидан имзоланиб, фаолияти тугатилган “Сурхондарё
АС” филиалининг маълумотлар учун берилган муҳри билан
тасдиқланганлигини, ҳозирда шуъба корхонанинг қарздорлиги мавжуд
эмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва «АС-Наманган сервис»
шуъба корхонасининг “Сурхондарё АС” филиали ўртасида 2020 йил 1 май
куни №1-сонли бино ва иншоотлардан фойдаланиш ижара шартномаси
тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгарга ўзига
тегишли бўлган Сурхондарё вилояти, Термир шаҳри, Фидокор кўчаси, 14уйда жойлашган бинонинг 216 м2 майдонга эга қисмини вақтинча
фойдаланиш учун ижарага берган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, “ижарага олувчи” “ижарага
берувчи”га ҳар ой мулкнинг қиймати қайта нархлаш коэффицентлари ва
амортизация меъёрларини ҳисобга олган ҳолда 7.500.000 сўм ижара
ҳақини тўлаб бориш мажбуриятни олган.
Иш хужжатлари, хусусан 2020 йил 1 май кунидан 2021 йил 26 февраль
кунига қадар электрон равишда тақдим этилган ҳисоб варақ фактураларга
кўра жами 75.000.000 сўм ижара ҳақи ҳисобланган ва ушбу ҳисоб варақ
фактуралар электрон равишда жавобгар томонидан қабул қилиб олиниб,
тасдиқланган.
Даъвогарнинг даъво аризасига илова қилган маълумотига кўра,
жавобгар томонидан судга даъво аризасини тақдим этилгунига қадар
қисман 32.500.000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Ушбу ҳолат иш
хужжатлари асосида тасдиқланади.
Бундан ташқари, суд муҳокамасида даъвогар вакилининг 2022 йил 14
декабрь куни ҳолатига тақдим этган маълумотига кўра, фуқаро Ражабов
Икром томонидан 42.500.000 сўм нақд пуллар ижара ҳақи учун тўлаб
берилган. Ушбу ҳолат 2022 йил 14 декабрь кунги №03-сонли нақд пул
топширилганлиги тўғрисидаги квитанция асосида тасдиқланади.
Қайд этилганлардан кўринадики, ижара шартномаси асосида 2020
йил 1 май кунидан 2021 йил 26 февраль кунига қадар ҳисобланган жами
75.000.000 сўм ижара тўловлари жавобгар томонидан тўлаб берилган
бўлиб, суд шу асосда даъвогарнинг ижара тўловларини ундириш талабини
асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Гарчи, даъвогар даъво талабида электрон равишда жавобгарга
тақдим этилган ва жавобгар томонидан қабул қилинмай, рад этилган,
хусусан 2021 йил март ойи учун тақдим этилган ҳисоб варақ фактура
орқали 8.478.000 сўм ва апрел ойи учун тақдим этилган ҳисоб варақ
фактура орқали 8.478.000 сўм ижара ҳақи ҳамда 2021 йил 31 декабрь
кунги 12/31-сонли ҳисоб варақ фактура орқали 10.320.000 сўм электр
энергия ва 1.416.000 сўм интернет хизмати харажатларини жавобгардан
ундиришни сўрасада, бироқ ушбу талабини асослаб бермагани сабабли суд
ушбу талабларни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ваҳоланки, ижара шартномаси шартларига кўра “ижарага олувчи” яъни
жавобгар электр энергия ва интернет хизмати харажатларини қоплаб
бериш мажбуриятини олмаган. Шунингдек, 2021 йил 1 март куни
автосалон савдоси вақтинча (1С партал) тўхтатилганлиги сабабли 2020
йил 1 май кунги шартномани бекор қилинганлиги ҳамда вужудга келган
қарздорликни солиштирма далолатнома асосида бўлиб-бўлиб тўлаб
беришлари ҳақидаги алоқа хати жавобгар томонидан даъвогарга тақдим
этилган ва даъвогар вакили томонидан 2022 йил 5 март куни қабул қилиб
олинган бўлсада, бироқ даъвогар томонидан электрон равишда 2021 йил
март ва апрель ойлари учун ижара ҳақи ҳисобланиб, ҳисоб варақ фактура
тақдим этилган.
Бундан ташқари, иш хужжатларида 2022 йил 31 декабр куни ҳолатига
жавобгарнинг 69.286.000 сўм ижара тўловидан қарзи мавжудлиги ҳақида
солиштирма далолатномаси илова қилинган бўлсада, бироқ солиштирма
далолатномага «АС-Наманган сервис» шуъба корхонаси номидан шуъба
корхона “Сурхондарё АС” филиалининг собиқ раҳбари Х.А.Жумақулов
томонидан имзоланган ҳамда “Сурхондарё АС” филиалининг ҳисоб
маълумотномалари учун берилган муҳри билан тасдиқланган. Ваҳоланки,
«АС-Наманган
сервис»
шуъба
корхонасининг
буйруғи
билан
Х.А.Жумақулов ишдан бўшатилган. Шунингдек, иш хужжатларида мавжуд
ҳисоб варақ фактураларда бир ой учун 7.500.000 сўмдан ижара ҳақи
ҳисобланган бўлсада, бироқ солиштирма далолатномада бир ой учун
8.478.000 сўм қарздорлик кўрсатилган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича, яъни асосли равишда
даъвода кўрсатилган лекин даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг
жавобгар томонидан тўлаб берилган суммага нисбатан (42.500.000 х 1 % =
425.000) сўм давлат божини жавобгардан даъвогар (кичик тадбиркорлик
субъекти) фойдасига ундиришни, асоссиз деб топилиб, қаноатлантириш
рад этилган суммага нисбатан (26.786.000 х 2 % = 267.860) давлат божини
даъвогар зиммасига юклашни ва тўланганлиги сабабли зиммасида
қолдиришни лозим деб топди.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,176,177-моддаларини қўллаб,
қаноатлантириш рад этилсин.
«АС-Наманган сервис» шуъба корхонаси ҳисобидан «BILOL LIDER
SALES» хусусий корхонаси фойдасига 425.000 сўм ишни кўриш билан
боғлиқ давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«АС-Наманган сервис» шуъба корхонаси ҳисобидан Олий судга 75.000
сўм ВКА харажати ундирилсин.
«BILOL LIDER SALES» хусусий корхонасининг 267.860 сўм давлат божи
харажатлари тўлаганлиги инобатга олинсин ва зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин суд харажатларини
ундириш ҳақида ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров