Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/1778 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти худудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Хайрат Ул Аброр МЧЖ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1009683 Claim ID 3049670 PDF Hash c9016c89a333dfdd... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
йича ИПК 110-моддаси йича ИПК 110 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1107-2202/1778-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья Х.Каримов кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Худояров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили юрисконсульт И.Умрзаков (2022 йил 4 июлдаги 01/10-2039-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – А.Ибрагимов (раҳбар)нинг иштирокида, Оҳангарон туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар “Hayrat ul Abror” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан шартнома ва давлат ордерини бекор қилиш ҳамда 52 500 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2021 йил 5 февралдаги DA 014-044337-сонли баённомага кўра, Ибрагимов Аброр Рўзибоевич (бундан буён матнда харидор деб юритилади) Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, “Чувилдоқ” МФЙ, Равон кўчаси манзилида жойлашган собиқ “Савхоз” мактабгача таълим ташкилоти биноси (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни инвестиция киритиш шарти билан 54 000 001 сўм қийматда сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиб, ғолиб деб топилган. Аукцион савдолари баённомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён даъвогар ёки сотувчи деб юритилади) ва харидор ўртасида, Оҳангарон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда балансда сақловчи ёки туман ҳокимлиги деб юритилади) иштирокида 2021 йил 5 апрелда олди-сотди шартномаси тузилган ва шартнома 567/21-БС-сон 1 шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра олди-сотди шартномасида белгиланган инвестиция киритиш мажбуриятлари ҳамда барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни фуқаро А.Ибрагимов таъсисчилигида фаолият юритаётган “Hayrat ul Abror” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан амалга оширишга келишилган. Шартноманинг 5.4-бандида жавобгар мазкур шартноманинг 2-иловасига мувофиқ, 12 ой муддатда 350,0 млн. сўм миқдорида инвестиция мажбуриятини тасдиқланган графикка асосан бажариш, объектда таъмирлаш ишларини амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритишга мўлжалланган ускуналарини ўрнатган ҳолда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турини ташкил этиш шаклида киритиш, объектни тўлиқ ишга тушириш ва 5 та (шундан 1 та ёшлардан, 1 та кам таъминланган оиладан) янги иш ўринларини яратиш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан объектга инвестиция киритиш мажбурияти умуман бажарилмаганлиги, талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда тузилган 567/21-БС-сонли олди-сотди шартномаси ва 2021 йил 9 апрелдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномасини ҳамда 2021 йил 17 майдаги 450-Р-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) давлат ордерини бекор қилишни ҳамда жавобгардан 52 500 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 августдаги ажрими билан Оҳангарон туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 567/21-БС-сонли олди-сотди шартномаси ва 1-сонли қўшимча келишув шартномаси бекор қилинган, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 000 000 сўм жарима ундирилган. Даъвонинг 2021 йил 17 майдаги 450-Р-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) давлат ордерини бекор қилиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда айрим мутассади ташкилотларнинг айби билан бинога тегишли ҳужжатлар жавобгарга кеч тақдим қилинганлиги, ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш юзасидан тегишли рухсатнома ҳам кеч тақдим қилинганлиги, шу сабабли 2 белгиланган муддатда якунлай олмаганлиги, ўз мажбуриятларини бажаришга тўсиқ бўлаётган сабабларни кўрсатган ҳолда даъвогар ва туман ҳокимлигига бир неча маротаба огоҳлантириш ҳатлари тақдим қилинганлиги, шунингдек шартномада белгиланган муддатни узайтириш учун қўшимча келишув тузиш бўйича ҳам қатор мурожаатлар қилинганлиги, аммо ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилганлиги, биринчи инстанция суди ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиққанлиги, апелляция инстанцияси судига тақдим қилинган ҳужжатлар ва келтирилган важлар атрофлича ўрганиб чиқилмаганлиги, бугунги кунда шартнома бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили шартнома бўйича барча мажбуриятлар бажарилганлиги ва тегишли ҳужжатлар даъвогарга тақдим қилинганлиги, ҳужжатлар Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилганлигини қабул қилиш комиссияси томонидан кўриб чиқилганлиги ва жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб этироф этилганлигини маълум қилиб, судга комиссиянинг қарорини тақдим қилди ҳамда шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили ҳақиқатда ҳам Комиссия томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб этироф этиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини маълум қилиб, инвестиция мажбуриятлари бажарилганлиги сабабли низо юзасидан қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига 3 ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида жавобгар мазкур шартноманинг 2-иловасига мувофиқ, 12 ой муддатда 350,0 млн. сўм миқдорида инвестиция мажбуриятини тасдиқланган графикка асосан бажариш, объектда таъмирлаш ишларини амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритишга мўлжалланган ускуналарини ўрнатган ҳолда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турини ташкил этиш шаклида киритиш, объектни тўлиқ ишга тушириш ва 5 та (шундан 1 та ёшлардан, 1 та кам таъминланган оиладан) янги иш ўринларини яратиш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан объектга инвестиция киритиш мажбурияти умуман бажарилмаганлиги, талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда тузилган 567/21-БС-сонли олди-сотди шартномаси ва 2021 йил 9 апрелдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномасини ҳамда 2021 йил 17 майдаги 450-Р-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) давлат ордерини бекор қилишни ҳамда жавобгардан 52 500 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвонинг 2021 йил 17 майдаги 450-Р-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бекор қилиш талаби бўйича ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулосага келган. Аммо, даъвонинг шартномани бекор қилиш ва жарима ундириш талабини қаноатлантиришда судлар хатоликка йўл қўйган. ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада 4 маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, балансда сақловчи томонидан бино ҳамда унга тегишли ҳужжатлар жавобгарга кеч тақдим қилинган. Шунингдек, ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш юзасидан тегишли рухсатнома ҳам кеч тақдим қилинган. Шу сабабли жавобгар инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини шартномада белгиланган муддатда якунлай олмаган ва ўз мажбуриятларини бажаришга тўсиқ бўлаётган сабабларни кўрсатган ҳолда даъвогар ва туман ҳокимлигига бир неча маротаба огоҳлантириш хатларини тақдим қилган. Даъвогарнинг даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни судда кўриш жараёнида жавобгар вакили инвестиция мажбуриятлари бажарилаётганлиги ва вақт берилса тўлалигича бажарилишини маълум қилган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган пайтда инвестиция мажбуриятлари бажарилганлиги, аммо комиссия томонидан кўриб чиқиш якунига етмаганлиги “Genprojects” МЧЖ баҳоловчи ташкилотининг баҳолаш ҳисоботи ҳамда “Mezon Audit Perfest” МЧЖнинг аудитор хулосаси билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогар судга даъво билан мурожаат қилиш пайтида шартномани бекор қилиш учун асос бўладиган шартномани жиддий бузиш ҳолати мавжуд бўлмаган. Қолаверса, бугунги кунда Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилганлигини қабул қилиш комиссияси томонидан жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилган ва жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб этироф этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бундан кўринадики, судлар низо юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларир тўлиқ аниқланмаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини ўзгартиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг олди-сотди шартномаси ва келишув шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 10 000 000 сўм жарима ундириш қисмларини ва апелляция инстанцияси суди қарорининг ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдириш қисмини бекор қилишни, даъвонинг шартномаларни бекор қилиш ва жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш 5 ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгардан 10 000 000 сўм жарима ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинади. процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Hayrat ul Abror” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори ўзгартирилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг тарафлар ўртасида тузилган 567/21-БС-сонли олди-сотди шартномаси ва 1-сонли қўшимча келишув шартномасини бекор қилиш, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 000 000 сўм жарима ундириш қисми ҳамда Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарорининг ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдириш қисми бекор қилинсин. Даъвонинг ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда тузилган 567/21-БС-сонли олди-сотди шартномаси ва 2021 йил 9 апрелдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгардан 52 500 000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Су харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг “Hayrat ul Abror” МЧЖдан 10 000 000 сўм жарима ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: Ш. Мирзахакимов И. Таджиев 6