← Назад
Решение #668846 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 январь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/22-сонли иш
Судья О.Эргашев, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг,
жавобгар КОЛЛЕКТОР хусусий корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили А.Содиқов
(ишончномага асосан)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз,
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат
қилиб,
жавобгар
КОЛЛЕКТОР
хусусий
корхонасининг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил октябрь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этгунига қадар бўлган
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили А.Содиқов кўрсатма
бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар солиқ ҳисоботлари
тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, КОЛЛЕКТОР
хусусий корхонаси томонидан 2022 йил октябрь ойи учун қўшилган қиймат
солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу
сабабли, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг қарори билан
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига
хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган.
Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга
солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини
тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, Солиқ
тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли ҳамда юридик
шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ
ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар
бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади, 273-моддасига кўра эса, солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги ҳолати
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд
аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини
инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган почта
ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операциялар
қандай
шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан
жавобгар
КОЛЛЕКТОР
хусусий
корхонасининг
банклардаги
ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан
мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан 2022 йил октябрь ойи
учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари топширилгунга қадар
тўхтатиб турилсин.
Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилгач банк
томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан хўжаликнинг
ҳисобварақлар бўйича операциялари тиклансин.
Жавобгар КОЛЛЕКТОР хусусий корхонасидан аризачи Жиззах вилояти
Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
О.Эргашев