Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2203/2803 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CYPRESS BIZNES масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый XIZMAT-YORDAM-SERVISE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1009493 Claim ID 3099860 PDF Hash 2c017409ad6f013f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 22-моддаси Ер кодекси 22 code_article
Ер кодекснинг 89-моддаси Ер кодекс 89 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 22 code_article
исми Ер кодекси 22-моддаси исми Ер кодекси 22 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 22 code_article
аролик кодекси 482-моддаси аролик кодекси 482 code_article
ушбу Кодекснинг 89-моддаси ушбу Кодекс 89 code_article
аролик кодексининг 164-моддаси аролик кодекси 164 code_article
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
Ер кодекси 30-моддаси Ер кодекси 30 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
амда суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси амда суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2203/2803-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья У.Ҳомидов кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Суяров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқармасининг катта прокурори М.Қурбонова, даъвогар вакили – юрисконсульт Н.Райимов (2023 йил 4 январдаги ишончнома асосида), Банк вакили – бош юрисконсульт Б.Айдаралиев (2023 йил 17 январдаги 1-112/08-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖнинг Амалиёт бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган ҳолда, даъвогар “Cypress Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Xizmat Yordam Servisе” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ер участкаси чегарасини ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Тошкент вилоят прокурори томонидан келтирилган кассация протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл туман бўлими (бундан буён матнда МИБ бўлими деб юритилади) томонидан суд қарори ижроси юзасидан “Xizmat Yordam Servisе” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли бўлган Янгийўл тумани, Кимёгар кўчаси, умумий ер майдони 0,5135 га.да жойлашган бино-иншоотларининг 4/5 қисми аукцион савдосига чиқарилган ва 2016 йил 28 сентябрь куни бўлиб ўтган аукционда “Cypress Biznes” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ғолиб деб топилган. МИБ бўлими томонидан 2016 йил 11 октябрда даъвогарга Янгийўл тумани, Кимёгар кўчаси, умумий ер майдони 0,5135 га.да жойлашган бино-иншоотларининг 4/5 қисми, 0001, 0006, 0008 литердаги иншоотлар (бундан буён матнда кўчмас мол-мулк деб юритилади) кўздан кечирилиб, “Сотилган кўчмас мулк бино-иншоотларни аукцион ғолибига топшириш ва қабул қилиб олиш тўғрисида”ги далолатнома асосида даъвогарга топширилган. Даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, аукцион ғолиби сифатида кўчмас мулк тарзида сотиб олинган умумий ер майдони 0,5135 га, умумий фойдаланиш майдони 1445,22 кв.м.да жойлашган бино-иншоотларнинг 5/4 қисми, яъни сотиб олинган ер участкасининг жавобгарга тегишли ер участкасига нисбатан аниқ ўлчам ва чегаралари ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни белгилашни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида 2017 йилда Янгийўл тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси томонидан даъвогарнинг кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги, мазкур кадастр ҳужжатлари фақат бинонинг 1410,26 кв.м.дан иборат фойдали майдони ва 1368,63 кв.м.дан иборат қурилиш ости ер участкаси майдонига тузилганлиги, чунки аукционда сотиб олинган 0,5135 га умумий ер майдонининг 5/4 қисмини белгилашга жавобгар фаол қаршилик кўрсатилганлиги сабабли ер участкаси низоли деб кадастр ишига киритилмаганлиги, аукцион савдолари натижаси юзасидан расмийлаштирилган 2016 йил 28 сентябрдаги 23/01-16С-сонли баённомасига кўра аукционда умумий ер майдони 0,5135 га, умумий фойдаланиш майдони 1445,22 кв.м.да жойлашган бино-иншоотларнинг 5/4 қисми сотиб олинганлиги, Ер кодексининг 22-моддасида кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтиши белгиланганлиги, Тошкент вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг 2019 йил 26 июлдаги 5478-сонли хатида аукционда ютиб олинган умумий ер майдони 0,5135 га иккала жамиятга мутаносиб равишда бўлиш бўйича комиссия аъзолари жойига чиқиб ўрганилганда жавобгар раҳбарияти томонидан қаршилик билдирганлиги, Ер кодекснинг 89-моддасига асосан ер хусусидаги низолар суд томонидан ҳал этилиши, шунинг учун бу масалада судга мурожаат этиш тушунтирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида” 2006 йил 3 февралдаги 3-сонли қарорининг 11-бандида биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши лозимлиги, биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 16 августдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖнинг Амалиёт бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Иш кўриш жараёнида даъвогар судга даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида умумий ер майдони 0,5135 га, жойлашган бино-иншоотларнинг 5/4 қисми деб кўрсатилган рақамни 4/5 рақамга ўзгартиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 16 сентбярдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Зангиота туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 8 нобярдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Тошкент вилоят прокурори кассация протести келтирган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, протестда судлар томонидан мазкур иш бўйича аниқланиши лозим бўлган муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, биринчи инстанция суди МИБ бўлими ва “VIP Real Estate” МЧЖ (савдолар ташкилотчиси)нинг ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатилаётган масала ҳал қилинаётган бўлса-да, суд уларни ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилмаганлиги, суд томонидан МИБ бўлими ва савдолар ташкилотчисига оид масалалар ҳал қилинганлиги, бунинг натижасида иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд ижрочиси Ж.Убайдуллаев томонидан ер майдонининг чегаралари белгиланмасдан расмийлаштирилган далолатнома асосида даъвогарга топширилганлиги боис даъвогар сотиб олинган кўчмас мол-мулк ва ер майдонидан 6 йилу 3 ой давомида оқилона фойдалана олмаганлиги, судлар томонидан даъвогар сотиб олинган 0,5135 га.да жойлашган бино-иншоотларнинг 4/5 қисмидаги 14 сотих (1410,26 кв.м) рўйхатдан ўтказилганлиги, кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги, кадастр хизмати 0,5135 га.да жойлашган бино-иншоотларнинг 4/5 қисми Ер кодекси 22-моддасининг иккинчи қисмига асосан 41 сотихни даъвогар номига давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳолатлар текширилмаганлиги, биринчи инстанция суди тарафларга сервитут белгилашни талаб қилиш орқали бузилган деб ҳисобланган ҳуқуқларни ҳимоя этиш ҳақида асоссиз тушунтириш берганлиги, жавобгар вакили (юрист) М.Бегматов ўз ваколатларини тасдиқлаш учун зарур ҳужжатларни апелляция инстанцияси судига тақдим этмаганлиги учун суд уни ишда иштирок этишга оид ваколатларини тан олишни рад этиш чораларини кўрмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида прокурор протестда келтирилган важларни такрорлаб, протестни қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Даъвогар вакили кассация протестида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаши, судлар 5 та ҳолатни асос қилиб кўрсатганлиги, аммо улар асоссиз эканлиги, апелляция шикоятида даъвогар 5 та асос келтирганлиги, бироқ суд ушбу важларни муҳокама қилмаганлиги ва уларга баҳо бермаганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни сўради. 4 Банк вакили ҳам протестда келтирилган важларни қўллаб-қувватлашини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни сўради. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация протестини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг биринчи қисмига кўра, корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси Фуқаролик кодекси 482-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмига мувофиқ, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан сотиб олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини топшириш билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади. Сотувчига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлмаган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкни, агар бундай участкадан фойдаланишнинг қонун ёки шартномада белгиланган шартларига зид бўлмаса, ана шу ер участкаси мулкдорининг розилигисиз сотишга йўл қўйилади. Бундай кўчмас мулк сотилганида сотиб олувчи кўчмас мулкни сотаётган шахс ер участкасининг тегишли қисмидан қандай шартларда фойдаланган бўлса, ўша шартларда фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МИБ бўлими томонидан суд қарори ижроси юзасидан жавобгарга тегишли бўлган Янгийўл тумани, Кимёгар кўчаси, умумий ер майдони 0,5135 га.да жойлашган бино-иншоотларининг 4/5 қисми аукцион савдосига чиқарилган ва 2016 йил 28 сентябрь куни бўлиб ўтган аукционда даъвогар ғолиб деб топилган. Аукцион натижаси бўйича МИБ бўлими томонидан 2016 йил 11 октябрда даъвогарга кўчмас мол-мулк “Сотилган кўчмас мулк бино-иншоотларни аукцион ғолибига топшириш ва қабул қилиб олиш тўғрисида”ги далолатнома асосида даъвогарга топширилган. Ер кодекси 22-моддасининг учинчи қисмига кўра, уй-жой, корхона, бино, иншоот, кўп йиллик дов-дарахтлар ёки бошқа кўчмас мулк банд этган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишли шартномалари, қарорлари асосида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи ёхуд янги ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш, ижара (ижара шартномасининг амал қилиш муддатига) ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан расмийлаштирилади. Даъвогарнинг мурожаатига асосан Янгийўл тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси томонидан даъвогарнинг кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бироқ, мазкур кадастр ҳужжатлари фақат бинонинг 1410,26 кв.м.дан иборат фойдали майдони ва 1368,63 кв.м.дан иборат қурилиш ости ер участкаси майдонига тузилганлиги, чунки аукционда сотиб олинган 0,5135 га умумий ер майдонининг 5/4 қисмини белгилашга жавобгар қарши бўлган. Тошкент вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг 2019 йил 26 июлдаги 5478-сонли хатида аукционда ютиб олинган умумий ер майдони 0,5135 га иккала жамиятга мутаносиб равишда бўлиш бўйича комиссия аъзолари жойига чиқиб ўрганилганда жавобгар раҳбарияти томонидан норозилик билдирганлиги, Ер кодекснинг 89-моддасига асосан ер хусусидаги низолар суд томонидан ҳал этилиши, шунинг учун бу масалада судга мурожаат этиш тушунтирилган. Ер кодекси 22-моддасининг бешинчи қисмида ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда ер участкасининг бўлиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан мазкур Кодекс 10, 21 ва 62-моддаларининг талабларига мувофиқ амалга оширилиб, кейинчалик ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинади ҳамда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан тегишли электрон кўчирмалар берилиши, ушбу масалалар бўйича низолар суд тартибида ҳал этилиши белгиланган. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 89-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида” 2006 йил 3 февралдаги 3-сонли қарори 6-бандининг еттинчи хатбошисида биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасидан фойдаланиш тартибини белгилаш ва уни бўлиш низо ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга кириши, 11-бандининг биринчи хатбошисида биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши, биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Даъвогар юқорида қайд қилинган қонун нормалари ва Олий суд Пленумининг қарори билан берилган тушунтиришларга асосланиб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва кадастр органидан ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақида хулосасини олиш тўғрисида илтимоснома киритган. Бироқ, судлар мазкур ҳолатда низога алоқаси бўлмаган Фуқаролик кодексининг 164-моддаси, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси ҳамда Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 3-сонли қарорининг 16-бандидаги тушунтиришларга таяниб, даъвони қанолатлантиришни рад қилган ва даъвогар сервитут белгилашни талаб қилиш орқали бузилган деб ҳисоблаган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатган. Ваҳоланки, Ер кодекси 30-моддасининг биринчи қисмига кўра, ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) - қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юзасидан қарор қабул қилишда, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаган ҳамда моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация протестини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда белгиланган тартибда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри хулосасини олиш, ишда мавжуд бўлган далилларни ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан бирга ҳар томонлама муҳокама қилиш ва уларга ИПКда белгиланган тартибда баҳо бериб, иш юзасидан қонуний 7 ва асослантирилган қарор қабул қилиш ҳамда суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301- 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилоят прокурорининг кассация протести қаноатлантирилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 8 нобярдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: Ш. Мирзахакимов