← Назад
Решение #668989 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 59 | — | code_article | |
| онуни | 30 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 январь
4-2101-2302/8-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, туман адлия бўлимининг
даъвогар фуқаро Х.А. манфаатида жавобгар “О” ширкат хўжалигига нисбатан
пай улушини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб,
аниқлади:
туман адлия бўлими даъвогар фуқаро Х.А. манфаатида (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади), жавобгар “О” ширкат хўжалиги (бундан
буён матнда жавобгар ёки ширкат хўжалиги деб юритилади)га нисбатан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан фуқаро фойдасига
206.518 сўм миқдоридаги пай улушини ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар фуқаро ва жавобгар вакили суд мажлисида иштирок
этмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига
асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади.
туман адлия бўлими ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамаси давомида аниқланишича, “О”
ширкат хўжалигининг “Устави” 26.11.1998 йилда туман ҳокимининг К-568сонли қарори билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ушбу “Устав”нинг 34-бандида ширкат хўжалиги аъзоларининг
ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга кўра ширкат хўжалиги тугатилган
тақдирда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қоладиган
мол-мулкдан ўз улушини ёки унинг қийматини олиш белгиланган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16
мартдаги
ПҚ-2841-сонли
қарори
билан
фермер
хўжаликларига
айлантирилиши белгиланган ва туман ҳокимининг 2017 йил 27 мартдаги Қ459-сонли қарори билан ширкат хўжалигини тугатишга доир ишчи гуруҳи
(тугатиш комиссияси) тасдиқланган.
Тугатиш комиссиясининг 2021 йил 21 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 16.03.2017 йилдаги ПҚ-2841-сонли қарорига
асосан “О” ширкат хўжалигини тугатиш ва унинг негизида фермер
хўжаликлари ташкил этишга бағишланган йиғилиши қарорига кўра, “О”
ширкат хўжалигининг барча кредиторлик қарздорликлари тўлангандан сўнг,
тугатиш ҳисоб рақамида қолдиқ бўлиб турган пул маблағларини Низом
талаблари бўйича ширкат хўжалиги аъзоларига уларнинг мулкий пайларига
асосан тақсимлаб беришга қарор қилинган.
вилоят адлия бошқармасининг маълумотига кўра, шикат хўжалиги
пайчиларига қўшган улушига қараб, тақсимлаб берилиши лозим бўлган
ширкат хўжалигининг соф фойдаси 688.396.300 сўм эканлиги кўрсатилган.
Судга тақдим этилган ширкат хўжалиги раиси томонидан тасдиқланган
ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пай улушлари тўғрисидаги рўйхатга
ҳамда даъвогар пайчи номига берилган мулкий пай тўғрисидаги гувоҳномага
кўра, даъвогар фуқаро Х.А.нинг ширкат хўжалигининг пай жамғармасини
шакллантиришда қўшган улуши 1.410 сўмни ташкил этган.
Шунингдек,
ширкат
хўжалигининг
уставига
кўра,
ширкат
хўжалигининг устав жамғармаси пай жамғарма ва бўлинмас жамғармадан
иборат эканлиги, устав жамғармасининг умумий қиймати 7.400.000 сўм
эканлиги, шундан пай жамғармаси 4.440.000 сўм, бўлинмас жамғармаси
2.960.000 сўм эканлиги, пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг
мулкий пайларига тақсимланиши, аъзоларининг ширкат хўжалиги ташкил
этилган пайтда аниқланган мулкий пайлари уларнинг бошланғич мулкий
пайи ҳисобланиб, унинг миқдори таъсис мажлисида тасдиқланиши, устав
жамғармасининг миқдори ширкат хўжалиги умумий мажлиси қарорига
асосан олинган соф фойдадан ажратма ҳисобига кўпайиши мумкинлиги, бу
ҳолда ширкат хўжалигининг устави қайта рўйхатдан ўтказилиши
белгиланган
Даъво талабида ширкат хўжалигининг устав жамғармаси таркибидаги
4.440.000 сўм миқдоридаги пай жамғармасига даъвогар фуқаро Х.А.нинг
қўшган улуши 0,03 (1.410:4.440.000х100%) фоиз эканлигидан келиб чиқиб,
тақсимлаш сўралаётган ширкат хўжалигининг 688.396.300 сўм миқдоридаги
соф фойдасига нисбатан ширкат хўжалигининг аъзолари ўртасида пай
улушлари миқдорига мутаносиб равишда тақсимланганда Х.А. фойдасига
ундирилиши лозим бўлган пай миқдори 206.518 (688.396.300х0,03%) сўмни
ташкил этиши аниқланиб, шикат ҳўжалигидан Х.А. фойдасига 206.518 сўм пай
улушини ундириш сўралган.
Даъво талаби асосли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 59-моддасига
мувофиқ, хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари ширкат ёки
жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан
кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олишга
ҳақлидирлар.
“Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 30-моддасининг учинчи-тўртинчи
қисмларига кўра, қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини)
тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) кредиторлар
даъволари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки қиймати унинг
аъзолари ўртасида тақсимланади.
ташқари,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
16.03.2018
йилдаги
“Чорвачиликда
иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2841сонли қарори билан тасдиқланган “Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги
кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти
чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги
низом”нинг 44-бандига кўра, қоракўлчилик ширкат хўжалиги мол-мулкини
аукцион орқали сотишдан тушган маблағлар, биринчи навбатда
қоракўлчилик ширкат хўжалигининг кредитор қарзларини қоплашга
йўналтирилиши, қолган маблағлар эса ушбу ширкат хўжалигининг аъзолари
ўртасида пай улушлари миқдорига мутаносиб равишда тақсимланиши
белгиланган.
Шунингдек, жавобгарнинг пай жамғармасини шакллантириш, мулкий
пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби
тўғрисидаги Низоми қоидаларига кўра, низом жамғармаси ширкат хўжалиги
аъзоларининг қийматда ифодаланган мулкий пайларига бўлиниши, мулкий
пай ҳар бир аъзонинг ширкат хўжалиги пай жамғармасидаги улуши
эканлиги, ширкат хўжалиги тугатилаётганда кредиторлар талаби
қондирилгандан сўнг қолган мол-мулк ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида
уларнинг мулкий пайларига мутаносиб равишда тақсимланиши белгиланган.
Пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайларига
тақсимланиши, барча аъзоларнинг мулкий пайлари миқдори ширкат
хўжалиги пай жамғармаси миқдорига тенг бўлиши шартлиги, аъзоларнинг
ширкат хўжалиги ташкил этилган пайтда аниқланган мулкий пайлари
уларнинг бошланғич мулкий пайи ҳисобланиши ва ширкат хўжалиги
тугатилаётганда кредиторлар талаби қондирилгандан сўнг қолган мол-мулк
ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мутаносиб
равишда тақсимланиши лозимлиги тўғрисидаги қоидалардан келиб чиқиб,
суд Хатирчи туман адлия бўлимининг даъвогар Х.А. жавобгардан ундириш
сўралган 206.518 сўм миқдоридаги пай улушини ундириш талабини
асослантирилган ва тўғри ҳисоб-китоб қилинган деб баҳолайди ҳамда
ширкат хўжалигидан даъвогар фуқаро фойдасига 206.518 сўм пай улушини
ундиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат
хўжалиги) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” ширкат хўжалигидан даъвогар Х.А. фойдасига 206.518 сўм
пай улуши ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
“О” ширкат хўжалигидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат
божи ва Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий вилоят
ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 6.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Б.Джумаев