Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/1 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шаҳрисабз шаҳар хокимияти Ответчик / Подсудимый "Носиров Илхом Маҳмуджонович" фирмаси
Source ID 1029271 Claim ID 3098237 PDF Hash 826ac975c1a3514a... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
нинг 31-моддаси нинг 31 law
Ер кодексининг 33-моддаси Ер кодекси 33 code_article
онунинг 13-моддаси онунинг 13 law
Ер кодекси 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 январь 4-1802-2301/1-сонли иш Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар Шаҳрисабз шаҳар прокуратурасининг Шаҳрисабз шаҳар хокимлиги манфаатида, жавобгар "Носиров ИлхомМаҳмуджонович" фирмасига нисбатан берган Шаҳрисабз туман ҳокимининг 10.03.2016 йилдаги Х652/03-сонли қарорини "Носиров Илхом Маҳмуджонович" фирмаси томонидан 2 йилдан ортиқ муддатга фойдаланмаганлиги сабабли бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси прокурор ёрдамчиси А.Исаев, Шаҳрисабз шаҳар хокимлиги вакили М.Исматов (2023 йил 17 январдаги 1-10/06-сонли ишончномага асосан), жавобгар раҳбари И.Носиров, Шаҳрисабз шаҳар қурилиш бўлими вакили З.Бердиев (2023 йил 26 январдаги 101/09-сонли ишончномага асосан) ва Кадастр агентилиги Давлат кадастрлар палатаси Шаҳрисабз шаҳар филиали вакили Ш.Жураев (2023 йил 26 январдаги 07-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси Шаҳрисабз шаҳар хокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Носиров Илхом Маҳмуджонович» фирмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Шаҳрисабз туман ҳокимининг 10.03.2016 йилдаги Х-652/03-сонли қарорини "Носиров Илхом Маҳмуджонович" фирмаси томонидан 2 йилдан ортиқ муддатга фойдаланмаганлиги сабабли бекор қилишни сўраган. Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси судга 2023 йил 26 январда мазкур иқтисодий иш бўйича Шаҳрисабз туман ҳокимининг 10.03.2016 йилдаги Х-652/03-сонли қарори асосида "Носиров Илхом Маҳмуджонович" фирмасининг ердан фойдаланиш ҳуқуқини 2 йилдан ортиқ муддатга фойдаланмаганлиги сабабли бекор қилиш ҳақида қўшимча даъво аризаси тақдим этган. Мазкур даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси иш юритувга қабул қилинган. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Шаҳрисабз шаҳар қурилиш бўлими ва Кадастр агентилиги Давлат кадастрлар палатаси Шаҳрисабз шаҳар филиали жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси вакили судга қўшимча даъво ариза тақдим этиб, даъво талабини қўллаб қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар хокимлиги вакили судга қўшимча даъво ариза ва ёзма фикр тақдим этиб, даъво талабини қўллаб қувватлаб, жавобгарга ҳоким қарори асосида ажраттилган ҳудудда 6 йил 10 ой муддат давомида қурилиш ишлари амалга оширилмаганлигини, худуднинг кадастр паспорти шакллантирилмаганлигини, жавобгар томонидан солиқ тўловлари тўланмаганлигини, огоҳлантириш хатлари бирнеча бор юборилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари 2016 йилда ер ажратилганлигини, мазкур худудда фуқаролар томонидан уйлар қурилганлигини, ҳоким томонидан бошқа ҳудуддан ер артилиши ваъда қилинганлигини, бироқ ер ажратилмаганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар қурилиш бўлими вакили жавобгарга ҳоким қарори асосида ажратилган ҳудудда 6 йил давомида қурилиш ишлари амалга оширилмаганлигини, Ер кодекси бўйича ер ажратиш бўйича ҳоким қарори чиққандан кейин ҳам жавобгар томонидан рўйхатдан ўтказилмаганилиги, қурилиш ишлари амалга оширилиши керак эканлигини ва жавобгар огоҳлантириш берилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастр агентилиги Давлат кадастрлар палатаси Шаҳрисабз шаҳар филиали мутахассиси судга маълумот тақдим этиб, жавобгарга ҳоким қарори асосида ажратилган ҳудудда 6 йилдан ортиқ давр мобайнида қурилиш ишлари амалга оширилмаганлигини, ҳудуднинг кадастр паспорти шакллантирилмаганлигини, шу вақтга қадар солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни амалга оширилмаганлигини, низоли ҳудуднинг бир қисмидан йўл ўтганлигини маълум қилди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Шаҳрисабз туман ҳокимининг 10.03.2016 йилдаги Х-652/03-сонли қарори асосида "Носиров Илхом Маҳмуджонович" фирмасига Шаҳрисабз шаҳар “Тепарлик” МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган бузилган 147,15 кв.м ер майдонига эга Ошхона биноси ўрнига “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси”ни лойиҳалаштириб қуриши учун 144,0 кв.м ер участкаси доимий фойдаланиш учун ажратилган. Шаҳрисабз шаҳар қурилиш бўлими томонидан 2022 йил 7 октябрда жавобгарга мазкур ер учаскасидан 6 йил давомида қурилиш ишларини амалга оширмаганлиги учун қонун талаби бўйича ер заҳирага қайтарилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган. Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар қурилиш бўлими томонидан 2022 йил 10 октябрда мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигига хабарнома жўнатилган. Огоҳлантирилишига қарамасдан жавобгар томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмаган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, жавобгарни “савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси”ни лойиҳалаштириб қуриши учун 144,0 кв.м ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаблари асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда – Ер кодекси деб юритилади)нинг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши қайд этилган. Ер кодексининг 33-моддаси учинчи қисмида ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга кириши қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунинг 13-моддаси биринчи қисмида ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳуқуқларини, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва бошқа чекловларни ҳамда бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатига олиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни киритиш орқали ер участкаси жойлашган ерда амалга оширилиши назарда тутилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6243сонли фармонининг 10-банди биринчи қисмида ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар филиали томонидан маълумотнома (07.10.2022 йилдаги 101-сонли давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ва кадастр ҳужжати шакллантирилмаган) тақдим этилган ҳамда Шаҳрисабз шаҳар қурилиш бўлими томонидан шаҳар ҳокими номига судга даъво аризаси киритилиши юзасидан хабарнома юборилган. Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 10-бандларига кўра, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор бўлиши қайд этилган. Юқорида қайд этилган моддий ҳуқуқ нормаларига кўра, жавобгар туман ҳокимлиги томонидан унга ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу ҳуқуқдан фойдаланмасдан келган ёки ушбу қарорни давлат руйхатидан ўтказиш ва қарорда кўрсатилган лойиҳалаштириш ишларини амалга оширмасдан келган. Даъво аризасида қайд этилган ҳолатлар даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ва ишда иштирок этган тараф вакилларининг кўрсатмалари билан ҳам ўз тасдиғини топади. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги қўшимча аризасини иш юритишга қабул қилишни, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, Шаҳрисабз туман ҳокимининг 10.03.2016 йилдаги Х-652/03-сонли қарори асосида "Носиров Илхом Маҳмуджонович" фирмасига “савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси”ни лойиҳалаштириб қуриши учун 144,0 кв.м ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилишни, жавобгардан даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати ва Республика бюджети ҳисобига ҳам 3.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 114, 118, 176-180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги қўшимча аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Шаҳрисабз шаҳар прокуратурасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туман ҳокимининг 10.03.2016 йилдаги Х-652/03-сонли қарори асосида "Носиров Илхом Маҳмуджонович" фирмасининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинсин. Жавобгар «Носиров Илхом Маҳмуджонович» фирмаси ҳисобидан: - даъвогар Шаҳрисабз шаҳар хокимлиги фойдасига 24.000 сўм почта харажати; - Республика бюджети ҳисобига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Сафаров