Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2229 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Махсусюктранс масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Интишур ниер масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1011922 Claim ID 2994670 PDF Hash 70c754738a6cad3b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
нинг 164-моддаси нинг 164 law
ФКнинг 165-моддаси ФКнинг 165 law
ларининг бузилиши ушбу кодекснинг 232-моддаси ларининг бузилиши ушбу кодекс 232 code_article
Ер кодексининг 30-моддаси Ер кодекси 30 code_article
ФКнинг 173-моддаси ФКнинг 173 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Тошкент шаҳар 2023 йил 26 январь 4-1107-2201/2229–сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Тўраев Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Юсупов ҳамда У.Сайдахмедовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Кенжаевнинг котиблигида, даъвогар “MAXSUSYUKTRANS” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси “ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” акциядорлик жамияти вакиллари Б.Рахматуллаев (2022 йил 22 декабрдаги LC/262-сонли ишончнома асосида), А.Юсупов (ордер асосида), М.Артиков (2022 йил 28 декабрдаги LC/264-сонли ишончнома асосида), жавобгар “INTISOAR NEAR” масъулияти чекланган жамияти вакили Н.Яхшиев (2023 йил 5 январдаги ишончнома ҳамда ордер асосида) ҳамда мутахассис К.Тагаева (2023 йил 4 январдаги 01/11-17/03-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар “MAXSUSYUKTRANS” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси “ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “MAXSUSYUKTRANS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб “INTISOAR NEAR” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан жавобгарга тегишли Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Марказий қўрғон МФЙ, Ипак йўли кўчаси 1-уйда жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино иншоотларнинг қурилиш ости майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган кўчмас мулкда жойлашган даъвогарга тегишли мулк ва махсус иншоотлардан фойдаланиш мақсадида жамиятга тегишли Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Марказий қўрғон МФЙ, Ипак йўли кўчаси 1-уйда жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино иншоотларнинг қурилиш ости майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаб беришни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогарнинг ҳуқуқий вориси “ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаси бузилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятини тўлиқ қўллаб қувватлашини биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради ҳамда ҳудуддаги мавжуд мол-мулклар ўз ўрнидан кўчирилган вақтда унинг қиймати пасайиб кетишини билдирди. Жавобгар вакили биринчи инстанция суди давомида ҳам даъвогарга ўзига тегишли бўлган мол-мулкларни олиб чиқиб кетиши мумкин эканлигини билдирганлигини, хеч қандай чеклов йўқлигини, ҳудуд ва бино-иншоотларни сотиб олиш жараёнида бинода коммуникация тизими бор эканлиги кўрсатиб ўтилганлиги, шу сабабли сотиб олганлигини, бугунги кунда ҳудудда қолган нарсаларни сотиб олиш бўйича ўзаро келишувга тайёр эканлигини, лекин даъвогар билан ўзаро келишиш имкони бўлмаганлигини, мажмуа бошқа бир тадбиркорга сотилса у билан келишиб олиш имкони бор эканлигини билдириб апелляция шикоятини рад этишни ҳамда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Давлат активларини бошқариш агентлигидан иштирок этган мутахассис иш ҳужжатларидан тўлиқ хабардор эмаслигини аввалги суд мажлисида тегишли ходимлар иштирок этганлигини билдирди. Аввалги суд мажлисида иштирок этган Бошқарма вакили барча мол мулкларни даъвогарга тегишли ҳудудга олиб чиқиш кераклигини ва ушбу молмулклар ҳам улуш доирасида сотилишини билдирган. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 2 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Судининг 2018 йил 20 апрелдаги суд буйруғига кўра даъвогар Оҳангарон тумани давлат солиқ инспекциясининг қарздор “Tranzit yuk terminali” МЧЖга нисбатан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 1 154 955 888,71 сўм қарздорлик юзасидан ундирувни мол-мулкка қаратиш талаби қаноатлантирилган ҳамда ундирув жамитга қарашли мол-мулкка қаратилган. Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Исомитдиновнинг 2018 йил 15 ноябрдаги “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорига асосан бино номи: “Махсус юк терминали” участкаси, умумий майдони: 8,66 га, фойдали майдони: 47 906, м2, қурилиш ости майдони: 39 140,6 м2, нархи 40 452 574 000 сўм бўлган кўчмас мулк онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилган. “Angren logistika markazi” АЖ бош директорининг 2019 йил 26 февралдаги 6-сонли буйруғи билан 2019 йил 1 апрелдан “Tranzit yuk terminali” МЧЖ даъвогарга бирлаштирилган ҳамда даъвогар “Tranzit yuk terminali” МЧЖнинг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган. 2019 йил 1 апрелда “Tranzit yuk terminali” МЧЖ ва даъвогар томонидан имзоланган асосий воситаларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан қолдиқ баҳоси 65 694 562 674,34 сўм бўлган кўчар ҳамда кўчмас молмулклар “Maxsusyuktrans” МЧЖ балансига ўтказилган. 2019 йил 16 июлда ОА 1016-000090 серияли бланкада расмийлаштирилган электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага кўра жавобгар аукцион ғолиби деб топилган ҳамда “Tranzit yuk terminali” МЧЖнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қоплаш учун сотувга қўйилган умумий ер участкаси майдони 8,66 га., бинонинг қурилиш ости майдони 3,91 га., бинонинг фойдали майдони 47906,3 м2, бинонинг қаватлари сони 3 ва 1 қаватли бинолар, кадастр ҳужжати Оҳангарон тумани хўжалик хисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонаси томонидан 23.05.2018 йилда берилган, кадастр рақами 11:08:04:01:03:0167 бўлган нотурар объект “INTISOAR NEAR” масъулияти чекланган жамиятига 20.226.287.000 сўмга мулк сифатида сотилган. 2019 йил 22 июлда кўчмас мулкни аукцион ғолибига топшириш далолатномасига асосан электрон-онлайн аукцион натижалари ғолиби 3 жавобгарга кўчмас мулк (нотурар бино) аукцион ғолиби сифатида топширилган. Аммо, даъво аризасида баён этилишича давлат ижрочиси томонидан кўчмас мулкнинг тўлиқ хатлов қилинмаслиги ҳамда тўлиқ баҳоланмаслик оқибатида даъвогарга бухгалтерия ҳужжатлар асосида тегишли бўлган 33 турдаги мол-мулклар ва махсус иншоотлардан фойдаланиш мақсадида жамиятга тегишли Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Марказий қўрғон М.Ф.Й. Ипак йўли кўчаси 1-уйда жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино иншоотларнинг қурилиш ости майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. ФКнинг 165-моддаси биринчи-учинчи қисмларида мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланади: хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи; мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи; сервитутлар. Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонун ҳужжатларида ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу молмулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди. Мулкдор бўлмаган шахснинг ашёвий ҳуқуқларининг бузилиши ушбу кодекснинг 232-моддасида назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади. Ер кодексининг 30-моддаси 1–4-қисмларига кўра, ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) - қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин : ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш; -ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш; -ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш; ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш; молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш; ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун 4 вақтинча фойдаланиш; ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш. Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин. Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади. ФКнинг 173-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут)ни беришни талаб қилишга ҳақлидир. Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин. Бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг унга тегишли мулк ва махсус иншоотлардан фойдаланиш мақсадида жавобгарга тегишли Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Марказий қўрғон МФЙ, Ипак йўли кўчаси 1-уйда жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино иншоотларнинг қурилиш ости майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаб беришни рад этиб тўғри хулосага келган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини 5 даъвогар зиммасига юклашни ҳамда ихтиёрий тўланганлиги сабабли ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 274, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар “MAXSUSYUKTRANS” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси “ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: (имзо) И.Юсупов ҳайъат аъзолари: (имзо) У.Сайдахмедов (имзо) Н.Юсупов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов 6