← Назад
Решение #669051 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 26 январь
4-1905-2304/2-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Муродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогардан вакил иштирокисиз, жавобгардан вакиллар ххх(26.01.2023
йилдаги 01-01/16-сонли ишончнома асосида), ххх (26.01.2023 йилдаги 0101/17-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Хххнинг жавобгар
“ХХХ” акциядорлик жамиятига нисбатан 33 616 713 сўм регресс
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ххх судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ХХХ” акциядорлик жамиятига нисбатан 33 616 713 сўм регресс
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар
Хххдан вакил иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Хххнинг юридик манзилига суднинг 2023 йил 9 январдаги даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими юборилган ҳамда ажрим почта
алоқа бўлимининг “Гибрид почта” хизмати маълумотномасига асосан
17.01.2023 йил соат 14:42 да Ххх ходими томонидан қабул қилиб олинган
бўлсада, биринчи суд мажлисига даъвогардан вакил келмади ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг биринчи қисми, олтинчи бандига асосан, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридаги ҳолатларга ва қонун нормаларининг талабларига
асосланиб суд, даъвогар Хххнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг
9-моддасининг 5-бандига кўра, ххх жамғармасининг
ҳудудий бўлинмалари «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича
даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан судга аризалар
берганлик учун иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод
қилинганлиги сабабли, давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 30
000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 128, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
даъвогар Хххнинг жавобгар “ХХХ” акциядорлик жамиятига нисбатан
33 616 713 сўм регресс қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
даъвогар Ххх томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
ҳаражати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогарга мазкур талаб билан қайта судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилсин.
Мазкур ажрим бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ажрим
устидан Сурхондарё вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида Денов
туманлараро иқтисодий суди орқали шикоят бериш (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
У.А.Рахимов