← Назад
Решение #669276 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | 2 | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/3836-сонли иш
2023 йил 26 январь 4-1107-
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “ANGREN ISSIQLIK
ENERGIYASI” ДУК манфаатида жавобгар “BEST E`ZOZ” МЧЖ
ҳисобидан 4 661 523 сўм асосий қарз ва 2 330 761 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили
Ш.Қаршибаева
(26.01.2023
йилдаги
209-01-10-сонли
ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тарафлар ўртасида иссиқлик энергиясини бериш
тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар “Энергия билан таъминотчи ташкилот” шарномага мувофиқ
жавобгар - “Истеъмолчи”га белгиланган миқдорда иссиқлик
энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш, жавобгар эса ушбу
сув ва хизматларни қабул қилиб олиш ва уларинг ҳаққини
тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан
даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ ва лозим даражада
бажариб, жавобгарга 4 661 523 сўмлик иссиқлик энергияси
ва иссиқ сув етказиб берган. Жавобгар томонидан тўлов
мажбуриятлари
бажарилмасдан
ушбу
қарздорлик
қопланмаган. Жавобгарга асосий қарз ва пеня суммасини
тўлаши лозимлиги тўғрисида юборилган талабнома, у
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “ANGREN ISSIQLIK
ENERGIYASI” ДУК манфаатида Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгар “BEST E`ZOZ” МЧЖ ҳисобидан 4 661 523 сўм
асосий қарз ва 2 330 761 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб,
жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлигини,
даъвогар
таъминотчи
томонидан
жавобгар
истеъмолчига
етказиб
берилган
иссиқлик
энергияси ва иссиқ сув учун 4 661 523 сўм асосий қарзни
жавобгар
ихтиёрий
равишда
тўлаб
беришдан
бош
тортганлигини айтиб ўтиб, жавобгардан 4 661 523 сўм асосий
қарз хамда 2 330 761 сўм пеня ундиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда
алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарга даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги
ажрим даъво аризада кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу
ажрим жавобгарга хизмат кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси
билан қайтарилган.
ССП вакили суд мажлисида иштирок этмади, бироқ
судга ариза тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаси иккинчи ва учинчи
қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва ССП
вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага
келди.
Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
(бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 478-моддасининг 2-қисмига асосан, агар қонун
ҳужжатларида,
шартномада
бошқача
тартиб
назарда
тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб
чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФКнинг 6параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади.
ФКнинг 468-моддасига асосан, Энергия таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги
ҳужжатларга
кўра,
“ANGREN
ISSIQLIK
ENERGIYASI” ДУК ва “BEST E`ZOZ” МЧЖ ўртасида 2019 йил
11 ноябрда 659-сонли иссиқлик энергиясини бериш
тўғрисида шартнома ва 2023 йил 04 январда ушбу
шартномага қўшимча келишув шартномаси тузилган.
Аниқланишича шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 2022 йил 01 март куни ҳолатига 4 661 523 сўмлик
иссиқлик энергияси етказиб берилган бўлиб, жавобгар
томонидан ушбу иссиқлик энергияси тўлиқ қабул қилиб
олинган ва тўлов амалга оширилмаган натижада 4 661 523
сўм асосий қарз вужудга келган.
Жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
асосий
қарзи
тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар,
ўзаро солиштириш-таққослаш далолатномаси ва даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тўлиқ
ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш
талаби қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан унинг
фойдасига 4 661 523 сўм асосий қарз суммаси ундирилиши
лозим.
ФКнинг
263-моддасига
кўра,
неустойка
тўлаш
тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган
ёки
тутилмаганлигидан
қатъи
назар,
кредитор
қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Шартноманинг
4.5-бандига
асосан
даъвогар
жавобгардан
2 330 761 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан иссиқлик энергияси
учун олдиндан 15 фоиз, ҳар ой учун кейинги ойнинг
ўттизинчи санасига қадар якуний тўлов амалга оширилиши
лозим.
Бироқ иссиқлик энергияси даъвогар таъминотчи
томонидан
2019-2022 йиллар давомида етказиб
берилган бўлса-да, жами 4 661 523 сўмлик иссиқлик
энергияси учун бугунги кунга қадар тўловлар амалга
оширилмаган.
Шартноманинг 4.5-бандига асосан иссиқлик энергияси
ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи томонидан
таъминотчига
ҳар
бир
кечиктирилган
кун
учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорда,
бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортмаган миқдорда пеня тўлаши тўғрисида келишилган.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб
турса,
суд
неустойкани камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга
олиб,
неустойка
миқдорини
камайтиришга
ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш
пеня ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи ва почта
харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин,
ИПКнинг
128,
170,
176-179,
186моддаларига амал қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BEST E`ZOZ” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI” ДУК
ҳисобига
4 661 523 сўм асосий қарз, 1
165 380 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Б.Тўраев