Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3862 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оил голд бизнес масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Голд плюс Хуршид масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1027253 Claim ID 3096022 PDF Hash 50682e6b734ba21b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
арувчисига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси арувчисига нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
МЧЖга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси МЧЖга нисбатан ишни ИПК 128 law
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
Ушбу кодекснинг 732-моддаси Ушбу кодекс 732 code_article
ФК 735-моддаси ФК 735 law
Ушбу кодекснинг 262-моддаси Ушбу кодекс 262 code_article
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 январь 4-1107-2202/3862-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ суд бошқарувчисининг жавобгар “Gold Plyus Xurshid” МЧЖга нисбатан 1.055.552.000 сўм асосий қарзни ва 527.776.000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафларнинг вакиллари иштирокисиз ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ суд бошқарувчиси иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Gold Plyus Xurshid” МЧЖ ҳисобидан 1.055.552.000 сўм асосий қарзни ва 527.776.000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ суд бошқарувчиси хабардор қилинган. Бироқ, суд бошқарувчиси ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд “Oil Gold Bizness mix” МЧЖ суд бошқарувчисига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 2-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. ИПК 128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим “Gold Plyus Xurshid” МЧЖнинг судга маълум бўлган почта манзилига юборилган. Бироқ, “Gold Plyus Xurshid” МЧЖ хабарнома бўйича келмаган ва бунга оид почта бўлими далилларни судга тақдим қилган. Бундай ҳолда суд “Gold Plyus Xurshid” МЧЖга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд иш бўйича тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво аризани қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” Қонуннинг 23-моддасига кўра, суд бошқарувчиси қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши лозим. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 03.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилган ва қарздор “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ банкрот деб топилган. Суднинг ушбу ҳал қилув қарори билан О.Рахманов қарздор “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ суд бошқарувчиси вазифасига тайинланган (4-1401-2204/2858-сонли иш). Даъво аризага кўра, суд бошқарувчиси “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖнинг ўтган даврдаги фаолиятини таҳлил қилган. Таҳлил натижасида “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ томонидан “Gold Plyus Xurshid” МЧЖга қайтариш шарти билан 05.11.2021 йилда 100.000.000 сўм, 08.11.2021 йилда 80.000.000 сўм, 09.11.2021 йилда 205.000.000 сўм, 11.11.2021 йилда 248.000.000 сўм, 12.11.2021 йилда 92.000.000 сўм ва 100.000.000 сўм, 15.11.2021 йилда 68.000.000 сўм, 17.11.2021 йилда 49.500.000 сўм, 18.11.2021 йилда 48.000.000 сўм, 23.11.2021 йилда 65.000.000 сўм, 29.11.2021 йилда 50.000 сўм, 01.12.2021 йилда 1.000 сўм, 16.12.2021 йилда 1.000 сўм жами 1.055.552.000 сўм молиявий ёрдам пуллари ўтказилгани аниқланган. Шундан сўнг, суд бошқарувчиси 1.055.552.000 сўм пулларни қайитаришни сўраб “Gold Plyus Xurshid” МЧЖга талабнома берилган, бироқ талабнома ижросиз қолган ва шундан сўнг судда иқтисодий иш қўзғатилган. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ ва “Gold Plyus Xurshid” МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбурияти улар ўртасидаги шартномавий муносабатлардан келиб чиққан. Ушбу кодекснинг 732-моддасида қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФК 733-моддасида 1-3-қисмларида фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу Кодекснинг 109моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади. Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Даъво аризага кўра, “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ томонидан “Gold Plyus Xurshid” МЧЖга 1.055.552.000 сўм пул маблағларининг ўтказилгани “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖнинг банк ҳисобварақлари таҳлили натижасида маълум бўлган. ФК 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. ФК ушбу талабларидан келиб чиқиб ҳамда пул маблағларининг ўтказиб берилгани ва қайтарилмагани банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилган операциялар асосида тасдиқлангани сабабли суд жавобгар “Gold Plyus Xurshid” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ фойдасига 1.055.552.000 сўм қарзни тўлиқ ундириб беради. Шунингдек, даъво аризада жавобгар “Gold Plyus Xurshid” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ фойдасига 527.776.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд даъво аризанинг пеня ундириш қисмини муҳокама қилиб, қуйидагилар асосида ушбу талабни рад қилишни лозим топади. ФК 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 262-моддасига мувофиқ, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Бироқ, суд бошқарувчиси жавобгар “Gold Plyus Xurshid” МЧЖ ва даъвогар “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ ўртасида тузилган ёзма келишувларни судга тақдим этмади. Бундай ҳолда “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ томонидан “Gold Plyus Xurshid” МЧЖга ўтказилган молиявий ёрдам пулларининг ўз вақтида қайтарилмаганлиги бўйича тарафарнинг мулкий жавобгарлигини аниқлаш имкони бўлмаган, деб ҳисоблайди. “Хўжаик юритувчи субъектлар фаолиятинигнг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” Қонуннинг 24-моддасида тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф : бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади, деб белгиланган. Бироқ, ушбу қонуннинг 25-32-моддаларида қайд этилган жавобгарлик чоралари хўжалик шартномаси шартлари бажарилмаган ҳолларда қўлланилишини суд инобатга олишни лозим топади. Ушбу қонуннинг 3-моддасида эса хўжалик шартномасига таъриф берилган бўлиб, тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув хўжалик шартномаси дейилади. Ушбу қонунда қайд этилган ҳолатлар хўжалик шартномасини тузган бироқ, унинг ижро этилишини лозим даражада (ёки умуман) таъминламаган томонларга нисбатан қўлланилади. Даъво аризада ундириш талаб этилаётган пеня хўжалик шартномасини лозим даражада (ёки умуман) бажармаслик оқибати бўйича ҳисобланмаган, балки пул маблағини қайтаришни кечиктириш учун ҳисобланган. Бундай ҳолда суд даъво талабининг жавобгар “Gold Plyus Xurshid” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ фойдасига пеня ундириш қисми билан келишмайди ва уни рад этади. Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, деб белгилангани учун жавобгар “Gold Plyus Xurshid” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 21.111.040 сўм (1.055.552.000х2%) давлат божи, Олий суд депозитига 24.000 сўм почта харажати, даъвогар “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 10.555.520 сўм (527.776.000 х 2 %) давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларлдан келиб чиқиб суд ФК 14, 234, 731-733, 735-моддалари, ИПК 118, 170, 176-177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Gold Plyus Xurshid” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ фойдасига 1.055.552.000 сўм қарз; - республика бюджетига 21.111.040 сўм давлат божи; - Олий суд депозитига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисми рад қилинсин. Даъвогар “Oil Gold Bizness Mix” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 10.555.520 сўм давлат болжи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов