Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3387 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение JALOLBEK-KAMOLBEK AVTOTRANS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармаси
Source ID 1027702 Claim ID 3097921 PDF Hash 0beafda787a92f82... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
аролик кодексининг 101-моддаси аролик кодекси 101 code_article
аролик кодексининг 112-моддаси аролик кодекси 112 code_article
Ушбу кодекснинг 113-моддаси Ушбу кодекс 113 code_article
аролик кодексининг 114-моддаси аролик кодекси 114 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 январь 4-1304-2202/3387-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “JALOLBEK-KAMOLBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Жиззах вилоят адлия бошқармасининг, жавобгар Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармасига нисбатан берган 347.772.809 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакили Х.Кушматов (ишончнома асосида), даьвогар “JALOLBEK-KAMOLBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари К.Ўралов, жавобгар Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармаси вакили О.Маркаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах вилоят адлия бошқармаси даъвогар “JALOLBEK-KAMOLBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармасидан 347.772.809 сўм қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 30 декабрдаги ажрими билан иш бўйича Жиззах вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакили даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармаси билан 2021 йил 10 март куни тузилган 15/11-Тсонли автотранспорт воситасида хизмат кўрсатиш шартномаси асосида Обод қишлоқ дастури доирасида транспорт хизмати кўрсатилганлигини, бунинг натижасида жавобгар 347.772.809 сўмлик қарздор бўлиб қолганлигини, бироқ ушбу қарздорликни бугунги кунга қадар тўламай келаётганилиги оқибатда жамият молиявий қийин ахволга тушиб қолаётганлигини билдириб, жавобгардан 347.772.809 сўм пул маблағини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан Обод қишлоқ дастури доирасида транспорт хизматлари кўрсатилганлигини, бироқ тарафлар ўртасида тузилган автотранспорт воситасида хизмат кўрсатиш шартномаси тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтмаганлигини, шу сабабли 347.772.809 сўмлик қарздорликни тўлаб бериш имкони бўлмаётганлигини, ушбу пул маблағларини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш режалаштирилаётганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахс Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони учинчи шахс вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, “JALOLBEK-KAMOLBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти “Бажарувчи” ва Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармаси “Буюртмачи” ўртасида 2021 йил 10 март куни 15/11-Т-сонли автотранспорт воситасида хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномалар шартларига кўра, “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг буюртмасига асосан ўзига тегишли бўлган автомобил транспортида юк ташиш ва машина механизм хизматини кўрсатиш, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, шартнома тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг вужудга келиши лозим. Бироқ, расмийлаштирилган шартномалар асосида “Бажарувчи” томонидан “Буюртмачи”га 347.772.809 сўмлик хизматлар кўрсатилган ва ишлар бажарилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 101-моддасига кўра, битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ушбу кодекснинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасида қайд этилишича, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Суд ушбу ҳолатда, “JALOLBEK-KAMOLBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти ва Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармаси ўртасида ҳақиқий бўлмаган битим асосида товар етказиб берилганлиги, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини суд манфаатдор шахс ёки ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли эканлигини инобатга олган ҳолда, низоли муносабатнинг юзага келишига сабаб бўлган иккита юридик шахс ўртасидаги битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни ва битимни ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар қийматини пул билан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг низо юзасидан важларини тинглаб, даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгар Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармасидан даъвогар “JALOLBEK-KAMOLBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 347.772.809 сўмни ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўйича кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар қиймати сифатида пул билан ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 101, 112-115-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармасидан даъвогар “JALOLBEK-KAMOLBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 347.772.809 сўм ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармасидан ҳисобидан Республика бюджетига 6.955.456 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев