← Назад
Решение #669661 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 январь
4-1104-2301/71-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари
О.Ҳайдаров (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи
ҳужжати билан) ва жавобгар вакили Д.Садиков (судга тақдим этган
ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар
– ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 8 571 878
сўм асосий қарз, 4 285 939 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни иштирокида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги
фойдасига 8 571 878 сўм асосий қарз, 4 285 939 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, суд муҳокамаси кунига қадар 8 571 878 сўм асосий
қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, даъво талабидаги асосий
қарздорликни ва пеняни ундиришни сўраб, қонуний ва адолатли қарор қабул
қилишни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашиб, даъвогарнинг даъво
аризасидаги асосий қарздорлиги борлигини тан олиб, тўлаш учун вақт
беришни таъкидлаб, даъво аризадаги жавобгардан ундирилиши сўралган
пеняни амалдаги қонунчилик дорасида камайтиришни сўраб, қонуний ва
адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни
ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу
иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
1
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни даъвогар “ХХХ” фермер
хўжалиги ва жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021
йил 11 мартда №79-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги
ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартнома тузилган
(кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига
кўра, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги -“Хўжалик” 2021 йил ҳосилидан 53,9
гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича Шартноманинг 1.2 ва 1.3бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар“Тайёрловчи” даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги-“Хўжалик”ни ушбу
шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш,
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалиги ва
жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 14 март
ҳолатига тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш
далолатномасига ва судга тақдим этган маълумотига, даъвогар ҳамда
жавобгар вакилларининг кўрсатувларига кўра, даъвогар фермер хўжалиги“Хўжалик” томонидан жавобгар-“Тайёрловчи”га топширган 488 986 518,38
сўмлик (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6
декабрдаги қарори асосида ажратилган субсидия билан) маҳсулоти учун,
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 480 414 639,96 сўмлик
сарф-харажатлари чегирилганда (488 986 518,38 сўм – 480 414 639,96 сўм)
жавобгарнинг даъвогар фермер хўжалиги олдида 8 571 878,42 сўм асосий
қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасида аниқланди.
Шу билан бирга, мазкур ҳолат Шартноманинг 3-бўлимидаги ҳисоб-китоб
тартибига жавобгар тўлиқ равишда амал қилмаслиги натижасида келиб
чиққанлиги аниқланди.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантириллигига қармасдан
қарздорлик бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида
таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд
муҳокамаси кунги қадар тўламаган. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга
тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, тарафлар ўртасида
тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини топган
ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар
олдидаги асосий қарзи 8 571 878 сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида
ўз исботини топди.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 8 571 878
сўм асосий қарзни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар,
тараф вакилининг кўрсатувларига ўз исботини топганлиги боис, суд
даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Даъвогар вакили суд муҳокамасида, даъвогарнинг даъво аризасида
шартнома талабларига кўра, жавобгар ҳисобидан 4 285 939 сўм пеня қисмини
амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ундириб беришини сўради.
Ушбу ҳолатда, суд даъвогарнинг шартнома шартларига кўра,
топширилган маҳсулот учун, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган
маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво
аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб
турса,
суд неустойкани
камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори
Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан
кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши
талаб қилинган пеняни 2 400 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
3
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво
талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни
кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327,
333-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
№163-сонли қарори талабларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 8 571 878 сўм асосий қарз, 2
400 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджети 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4