← Назад
Решение #669710 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2228/17759-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Д.А.Хайруллаева
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - В.В.Ли
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 26 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари
– адвокат М.Адилов (2022 йил 10 майдаги ишончнома ва 2022 йил 30 декабрдаги
59-сонли ордер асосида асосида), С.Содикжонов (2022 йил 10 майдаги 27-сонли
ишончнома асосида), Биржа вакили - С.Джураев (2022 йил 7 июндаги
01-18/2388-сонли ишончнома асосида), “O`zbekNeftgaz” акциядорлик жамияти
вакили – бош юрисконсульт Н.Ходжаев (2023 йил 4 январдаги 01-12-2-7-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Grand Master Broker” хусусий
корхонасининг жавобгарлар “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти ва “Ўзбекистон
Республикаси Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамияти зиммасига
мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Grand Master Broker” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “Walid Hasib Co Ltd” (бундан буён матнда сотиб олувчи деб
юритилади) номидан ва унинг ҳисобидан “O`zbekNeftgaz” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда сотувчи ёки жавобгар деб юритилади) билан “Ўзбекистон
Республикаси Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
Биржа деб юритилади) орқали суюлтирилган газ маҳсулотларини cотиш ҳақида
2022 йил 22 апрелда 00911-сонли биржа валюта (форвард) шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, сотувчи шартномада келишилган шартларда
сотиб олувчига маҳсулот етказиб бериши, сотиб олувчи эса маҳсулотни қабул
қилиб олиши ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ, сотиб олувчи биржа шартномаси
имзолангач 10 банк иш кунида сотувчига 100 фоиз олдиндан тўловларни
Ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲККП)нинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш
мажбуриятини олган.
Сотиб олувчи томонидан шартномада назарда тутилган тўлов ўз муддатида
амалга оширилмаганлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини тартибга солишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 17 январдаги 33-сонли қарори билан
тасдиқланган қоидаларнинг 42-бандига асосан тарафлар ўртасида тузилган биржа
шартномаси Биржа томонидан бекор қилинган.
Шу боис, даъвогар биржа шартномасида белгиланган тўлов муддати дам
олиш ва байрам кунларига тўғри келганлиги, сотиб олувчи Афғонистон
Республикасида фаолият юритиши сабабли тўлов кечикканлиги асоси билан
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Биржа зиммасига биржа
шартномаси бўйича тўлов муддатини 10 банк иши кунига, яъни 2022 йил 18 майга
қадар бўлган муддатга ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда судлар томонидан Афғонистон Республикаси чет эл банкининг
тўлов топшириқномаси асосида сотувчининг товар учун тўловни амалга ошириш
мажбурияти бажарилганлиги, барча давлатлар томонидан тан олинмаган давлат
томонининг банки ёки банк корреспондентидан пул ўтказилмаганлиги, шартномада
кўрсатилган муддатда тўлов (VALUDATE) амалга оширилганлиги, бунгача чет эл
банки ва банк корреспондентлари томонидан 200 000 АҚШ доллари ўз вақтида
тўланганлиги, аммо охирги тўловни ўтказишда чет эл банкида кечикиш бўлганлиги,
судлар шартномада 12 банк кунида тўлов муддати белгиланганлигини нотўғри
ҳисоблаганлиги, ҳал қилув қарорида 10 банк куни кўрсатилганлиги, даъво
аризасини кўриш вақтида тарафлар ўртасидаги шартнома амалда бекор
қилинганлиги ҳақидаги судларнинг хулосаси билан келишиб бўлмаслиги, шартнома
сотиб олувчининг сўрови билан блокировка қилинганлиги ва 5 банк кунига
узайтирилганлиги, бошқа кўплаб биржа шартномалари каби мазкур биржа
шартномаси юридик жиҳатдан пролонгация қилинмаганлиги ва Арбитраж
комиссияси томонидан расмийлаштирилмаганлиги, низо Арбитраж комиссияси
томонидан қарор қабул қилингунига қадар ҲККП пул маблағларини блокировка
қилиши, чет эл банки ва чет эл банки корреспондентлари орқали пул маблағларини
ўтказишда қийинчиликлар юзага келган вақтда, шартномадаги тўлов шартларини
ўзгартириш бўйича сотиб олувчининг сўровига биржа ҳаракатсиз муносабатда
бўлганлиги, биржа шартномасининг бажарилишини назорат қилиш ва унинг
ижроси давомида юзага келган низоларни кўриб чиқиш биржанинг мажбуриятлари
ҳисобланиши, амалиётда эса Арбитраж комиссияси брокернинг мурожаатига
эътибор бермаганлиги (ҳаракатсиз бўлганлиги), биржа баъзи ҳолларда шартномани
узайтириши (тўлов/ташиш муддатлари), айрим ҳолларда эса биржа шартномаларига
иқтисодий судларнинг қарорлари билан ўзгартириш киритиш ҳолатларининг
мавжудлиги, бошқача қилиб айтганда, биржа ходимларининг ҳаракатсизлиги
натижасида сотиб олувчининг ҳуқуқлари (тўлов муддатига ўзгартириш киритиш
масаласи бўйича) бузилганлиги ва асоссиз жарима санкциялари қўлланилганлиги,
суд қарорида биржанинг биржа шартномаларини узайтириш қисми бўйича
ҳаракатсизлигига баҳо берилмаганлиги, шунингдек сотиб олувчининг
эътирози/сўрови бўлганда биржа шартномасини асоссиз бекор қилиш (аннуляция
3
қилиш), судлар томонидан брокерлар Ассоциациясининг ёзма хулосасига ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33-сонли қарорининг 42-бандига
асосланган бўлса-да, сотиб олувчи шартнома бўйича тўловни амалга оширганлиги,
бундан ташқари, сотиб олувчига боғлиқ бўлмаган қийинчиликлар туфайли
шартномани узайтириш (пролонгация) масаласини кўриб чиқиш учун Арбитраж
комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқи чекланмаганлиги, мазкур қарорнинг
41-бандида кўрсатилган қоидани қўллаш лозим бўлганлиги, яъни тузилган
битимларни ёпиш Арбитраж комиссиясининг қарорига кўра амалга оширилиши
лозимлиги, даъвогар ва сотиб олувчи ўз вақтида ҲККП ва Арбитраж комиссиясига
мурожаат қилганлиги, Арбитраж комиссияси ҳаракатсиз муносабатда бўлганлиги,
Арбитраж
комиссиясининг
баённомаси
бўлмаса-да,
шартнома
бекор
қилинганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар ва Биржа вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга
эътироз билдириб, биржа шартномасидаги тўлов муддати узайтирилмаганлиги,
Арбитраж комиссиясига тарафлардан шартномага ўзгартириш киритиш ҳақида
ариза келиб тушмаганлиги, шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун шартнома
асосли равишда бекор қилинганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддасида, агар қонун ёки олди-сотди шартномасининг
шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса,
сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш
ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги
33-сонли қарори билан тасдиқланган “Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китобклиринг операцияларини ўтказиш Қоидалари”нинг 42-бандида, агар шартнома
шартларида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин клиринг иштирокчиси битим
бўйича мажбуриятларни бажармаса, ҲККП шартномани харидор томонидан
тўланмаганлиги учун бекор қилади, шу жумладан, клиринг иштирокчиси - сотувчи
ёки харидорнинг ҳисобрақамига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги
учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади.
Мазкур ҳолатда, низодаги маҳсулот нархи биржа шартномаси тузилган
пайтдаги нарх билан амалга оширилиши белгиланган. Яъни, Биржа фақат биржа
савдоси амалга оширилаётган жараёндаги котировкаларни назорат қилиши мумкин.
Тарафлар ўртасида биржа шартномаси 2022 йил 22 апрелда тузилиб, даъвогар
12 иш куни давомида 100 фоиз тўловни амалга ошириши лозим бўлса-да, ушбу
мажбурият ўз муддатида бажарилмаган, балки охирги тўлов 12 банк иш кунидан
ортиқ муддатда, яъни 2022 йил 19 майда амалга оширилган.
Шу боис, жавобгар ва сотиб олувчи ўртасида тузилган 2022 йил 22 апрелдаги
00911-сонли биржа шартномаси бўйича тўлов 12 кун ичида амалга
оширилмаганлиги сабабли шартнома 2022 йил 16 майда ҲККП электрон тизими
орқали бекор (аннуляция) қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар-хом ашё
биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 2004 йил 31 майдаги 251-сонли қарорининг 3-бандида биржа
савдоларининг иштирокчилари фақат биржа аъзолари – биржа томонидан
белгланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ва биржа битимларини
тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар ҳисобланади.
Даъвогарнинг жавобгарга биржа шартномасининг тўлов муддатига
ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаби асоссиздир. Чунки,
биржа шартномасида назарда тутилган тўлов муддатини узайтириш тарафларнинг
ёзма розилиги асосида йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги
170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки)
монпол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғриси”ги Низомнинг 36-бандида
контрактларга ўзгартириш ёки қўшимчалар биржа аъзоларининг ёзма аризасига
биноан, ўзгартиришларни киритиш сабабларини кўрсатган ҳолда киритилиши
кўрсатилган.
Демак, биржа шартномаси биржада рўйхатдан ўтказилган бўлса-да,
шартномада белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар сотувчи ва сотиб олувчига
тегишли эканлигини англатади.
Қолаверса, биржанинг Арбитраж комиссияси томонидан шартномага
ўзгартириш киритиш учун фақатгина сотиб олувчининг эмас, балки тарафларнинг
ёзма мурожаати, яъни сотувчининг ҳам розилиги талаб этилади. Бироқ, сотувчи
ва сотиб олувчи томонидан биржа шартномасидаги тўлов муддатини узайтириш
ҳақида Арбитраж комиссиясига ёзма равишда мурожаат келиб тушмаган. Агар
мазкур ариза келиб тушганда ҳам Арбитраж комиссиясига сотувчининг
розилигисиз шартномага ўзгартириш киритиш ваколати берилмаган. Чунки,
шартномага ўзгартириш киритиш масаласи ФКнинг 382 ва 384-моддаларида
белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний
қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи
5
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига
асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан
кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Grand Master Broker” хусусий корхонасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов