Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/56 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ответчик / Подсудимый Аспирин ойл масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010665 Claim ID 3104658 PDF Hash 76dc3075096f1c39... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 январь 4-2101-2302/56-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, даъвогар ХХХнинг жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХнинг жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 999.480 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга эътирознома тақдим этилмаган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2.999.480 сўмлик фумигация, зарарсизлантириш хизматлари кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2.000.000 сўм тўлаб берилиб, қолган 999.480 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш судда кўрилаётган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 999.480 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ушбу асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан ХХХ фойдасига 999.480 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Б.Джумаев