Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/9 Дата решения 26.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MINGBULOQ ELITA URUG`CHILIK XO`JALIK масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KARMANA ELITA URUG`CHILIK XO`JALIGI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026660 Claim ID 3099060 PDF Hash da3737445c55d39b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 январь 4-2101-2302/9-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “М” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар М” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - даъвогар) манфаатида жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда - жавобгар) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 87.030.000 сўм асосий қарз, 18.102.240 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартномага асосан етказиб берилган уруғлик маҳсулотлари учун қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгар ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 сентябрь куни уруғлик чигит сотиш бўйича 32-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномада белгиланган маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган ва ушбу маҳсулотлар жавобгарнинг вакили томонидан қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан жавобгарга қиймати 87.030.000 сўмлик уруғлик чигит маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар томонидан ушбу маҳсулотлар учун 10.000.000 сўм даъво аризаси киритилишидан олдин тўлаб берилган. Шунинг учун 77.030.000 сўм даъво талаби асосли бўлиб ҳисобланади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолат ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлари, ишдаги ёзма далиллар, шартнома, ҳисоб фактуралар, таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Шунга кўра, суд, даъвогарнинг 77.030.000 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун 18.102.240 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.1-бандида етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шунга кўра, даъвогарнинг 18.102.240 сўм пеня ундириш талаби асосли киритилган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг4-бандида тушунтириш берилган. Шу боис суд, мажбуриятни бажарилиш даражасини, неустойкани мутаносиблигини таҳлил қилиб, шартнома шартида олдиндан тўлов тўлангандан сўнг товарни етказиб бериш назарда тутилган бўлиб, олдиндан тўлов амалга оширилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан товар сотиб олувчига бериб юборилганлиги, қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, бу ҳолатда даъвогарнинг ҳам айби борлигини, шунингдек даъвогар ҳамда жавобгарнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогарнинг асосли деб топилган пеня ундириш тўғрисидаги талабини 4.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 1.902.644 сўм, даъвогардан 200.000 сўм давлат божи ва жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари, Олий суднинг депозит рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “М” масъулияти чекланган жамиятига фойдасига 77.030.000 сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1.902.644 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Даъвогардан 200.000 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев