Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2201/2173 Дата решения 25.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NARGIS THE BEST TRADE оилавий корхонаси Ответчик / Подсудимый GRAND GLOBUS GLOBAL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1009136 Claim ID 3094904 PDF Hash fc3235e9105c7603... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 554-моддаси ФКнинг 554 law
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
чунки ФК 790-моддаси чунки ФК 790 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
Биринчи инстанция суди ФК 326-моддаси Биринчи инстанция суди ФК 326 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2201/2173-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья С.Солиев кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Л.Кариева Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 25 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Grand globus global” МЧЖ вакили адвокат М.Дустов (2022 йил 20 декабрдаги 1201-сонли ордерга асосан) иштирокида, даъвогар “Nargis the best trade” оилавий корхонасининг жавобгар “Grand globus global” МЧЖ ҳисобидан 67 100 000 сўм асосий қарз, 33 550 000 сўм пеня ва 2 400 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори устидан “Grand globus global” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Nargis the best trade” оилавий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Grand globus global” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 6 январда 1-сонли ва 2021 йил 4 январда 1-сонли ижара шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (ижарага берувчи) ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Холниязов кўчаси, 5-уй манзилидаги нотурар жой бино-иншоотини ижара шартлари асосида жавобгарга (ижарага олувчи) бериш, ўз навбатида ижарага олувчи фойдаланган асосий воситалар учун ижара ҳақини мазкур шартномада белгиланган тартибда ижарага берувчига тўлаб беришни зиммасига олган. Аниқланишича, 2020 йил 6 январдаги ижара шартномасининг амал қилиш муддати 2020 йил 6 январдан 2020 йил 31 декабрга қадар, 2021 йил 4 январдаги ижара шартномасининг амал қилиш муддати эса мулк ижарага олувчига топширилгандан 2021 йил 31 декабрга қадар этиб белгиланган, 2022 йил учун эса шартнома тузилмаган. Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини бажарган ва ижара объектини жавобгарга топширган, аммо жавобгар зиммасига олган мажбуриятини лозим даражада бажармаган ва ижара 1 ҳақини шартлашилган муддатларда тўлаб боришни таъминламаган, шунингдек даъвогарнинг 2022 йил 17 июндаги қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган, натижада мазкур низо келиб чиққан. Даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 67 100 000 сўм асосий қарз билан бирга 33 550 000 сўм пеня ҳамда 2 400 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 67 100 000 сўм асосий қарз, 14 550 000 сўм пеня, 1 006 500 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати, жами 82 680 500 сўм ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори билан Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида даъвогар раҳбари Н.Маҳкамова ҳисобланса-да, у билан ёзма шартнома тузмаганлиги, балки унинг отаси С.Жумабаев билан оғзаки шартнома тузиб Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, “Мустақиллик” МФЙ, А.Холниёзов кўчаси 5 уй манзилидаги турар жойни ижарага олганлиги, кўчмас мулкдан битумни қайта ишлаш ва шлакоблок ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланганлиги, ижара шартномаси ким томонидан имзоланганлигини билмаслиги, ижара пулларини нақд тўлаб келганлиги, С.Жумабаев унга ижара шартномасини кўрсатиб, унда ижара пули кўрсатилмаганлиги сабабли ижара пулларини нақд бермаса хохлаган нархини ёзиб судга бериб ундириб оламан деб қўрқитиб келганлиги, С.Жумабаев ижара пулларини корхона ҳисобрақамига кирим қилишини айтганлиги, ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида кредит олиш учун ижара шартномасини беришни бир неча бор сўраганда, ижара шартномасини С.Жумабаев бермаганлиги, оқибатда ижара шартномаси бўйича тўлов қанча эканлиги ва тўловни қайси ҳисобрақамга тўлашлигини билмаганлиги, ижара шартномасида кўрсатилган мажбуриятни С.Жумабаевнинг айби билан бажариш имконияти бўлмаганлиги, суд асоссиз равишда мажбурият бажарилмаган деб 14 550 000 сўм пеня ундирганлиги, 2020 йил 16 мартдан ноябрь ойига қадар карантин жорий этилганлиги сабабли фаолият юритмаганлиги, лекин суд буни инобатга олмаганлиги, шу сабабли суд қарорларини бекор қилиб, низо бўйича адолатли қарор қабул қилиш сўралган. Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, жавобгар ижара шартномасини тузмаганлиги, ушбу шартномани сўраганда даъвогар уни бермаганлиги, бу ҳолатни тасдиқловчи ҳолат тасвирга олинганлиги ҳақида дискни судга тақдим қилганлиги, мажбурият бажарилмаганлигида жавобгарнинг айби йўқлиги, жавобгар нақд кўринишда пулларни тўлаб келганлиги, пандемия даврида ижара мулкидан фойдаланилмаган бўлса-да, бу даврда ҳисобланган ижара тўловларини суд чегирмаганлиги, шундай бўлса-да, даъвонинг асосий қарз қисмига эътирози 2 йўқлиги, бироқ даъвонинг пеня ундириш қисми тўлиқ рад этилиши лозимлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогарнинг судга маълум бўлган манзилига суд муҳокамаси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида ажрим юборилган бўлса-да, почта хабарномасида даъвогар кўрсатилган манзилда яшамаслиги сабаб тақдим этилмаганлиги оқибатида ажрим топширилмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 6 январда 1-сонли ва 2021 йил 4 январда 1-сонли ижара шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (ижарага берувчи) ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Холниязов кўчаси, 5-уй манзилидаги нотурар жой бино-иншоотини ижара шартлари асосида жавобгарга (ижарага олувчи) бериш, ўз навбатида ижарага олувчи фойдаланган асосий воситалар учун ижара ҳақини мазкур шартномада белгиланган тартибда ижарага берувчига тўлаб беришни зиммасига олган. 2020 йил 6 январдаги 1-сонли ижара шартномасининг амал қилиш муддати 2020 йил 6 январдан 2020 йил 31 декабрга қадар, 2021 йил 4 январдаги 1-сонли ижара шартномасининг амал қилиш муддати эса мулк 3 ижарага олувчига топширилгандан 2021 йил 31 декабрга қадар этиб белгиланган, 2022 йил учун эса шартнома тузилмаган. Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини бажарган ва ижара объектини жавобгарга топширган, аммо жавобгар зиммасига олган мажбуриятини лозим даражада бажармаган ва ижара ҳақини шартлашилган муддатларда тўлаб боришни таъминламаган, шунингдек даъвогарнинг 2022 йил 17 июндаги қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган, натижада мазкур низо келиб чиққан. “Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланиши, ижара ҳақини тўлаш шартлари ва муддатлари шартномада белгилаб қўйилиши лозимлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида 2020 йил учун тузилган шартноманинг 3.1.1-бандида бир ойлик ижара тўловининг нархи 3 000 000 сўмни, 2021 йил учун тузилган шартноманинг худди шу бандида эса бир ойлик ижара тўловининг нархи 4 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган бўлиб, шартномаларнинг 3.2-бандида жавобгар барча тўловларни даъвогарнинг ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги назарда тутилган. Аниқланишича, жавобгар ижара объектидан фойдаланиб келган бўлсада, аммо ижара тўловларини шартлашилган муддатларда тўлаб боришни таъминламаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 9-бандида мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланиши, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш эканлиги, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши ҳақида тушунтириш берилган. Даъво аризасига кўра, 2020 йил учун жавобгарнинг ижара ҳақи бўйича қарздорлиги 23 000 000 сўм, 2021 йил учун 28 100 000 сўм, 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи учун эса 16 000 000 сўм, жами 67 100 000 сўмни ташкил этган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 544-моддасида эса ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган. ФКнинг 554-моддасига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига 4 топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим. Агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. “Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса ҳамда ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагунига қадар бунга ҳеч қандай эътироз билдирмаган ва шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда шартнома худди шу муддатга давом эттирилган ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 9-бандида ҳам тушунтириш бериб ўтилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил учун тузилган шартноманинг 6.2-бандида агар шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг тарафлардан бири уни бекор қилиш (амал қилишини тугатиш) истагини билдирмаса, у ҳолда унинг амал қилиши яна шу муддатга ўша шартлар асосида узайтирилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда 2022 йил учун шартнома тузилмаган бўлса ҳам юқорида баён этилганидек шартноманинг 6.2-банди талабига кўра шартнома айнан ўша шартлар асосида бир йил муддатга узайтирилган ҳисобланади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2020-2021 йиллар учун қолдиқ қарз билан бирга 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи учун ҳисобланган жами 67 100 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди томонидан даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асосли ва тўғри хулосага келинган. Биринчи инстанция суди томонидан жавобгарнинг даъвогарга 52 000 000 сўм миқдорида нақд пул маблағларини берганлиги, шу сабабли ижара тўловлари бўйича қарздорлиги 48 000 000 сўмни ташкил этиши тўғрисидаги важи билан келишмасдан даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асосли ва тўғри хулосага келинган, чунки ФК 790-моддасининг иккинчи қисмида юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисобкитоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилиши белгиланган. Қолаверса жавобгар томонидан даъвогарга тўланган нақд ижара тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ёзма ёки бошқа далиллар мавжуд эмас. Шунингдек, даъвогар шартномаларнинг тегишлича 5.1 ва 5.2-бандлари ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий-ҳуқуқий базаси” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига биноан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги боис кечиктирилган кунлар учун 5 0,5 фоиздан, бироқ бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда, яъни 33 550 000 сўм пеня ундириш талабини ҳам қўйган. Биринчи инстанция суди ФК 326-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига асосланган ҳолда мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини ҳамда мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогарнинг ўз вақтида судга мурожаат қилмаганлиги пеня суммасининг сунъий равишда ошишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, даъвонинг 33 550 000 сўм миқдорида пеня ундириш талабини қисман, яъни 14 550 000 сўм миқдорида қаноатлантириш, пенянинг қолган қисмини рад этиш тўғрисида асосли ва тўғри хулосага келган. Шу сабабдан жавобгарнинг қарздорлик тўланмаслигида унинг айби мавжуд эмаслиги сабабли, давонинг пеня ундириш қисмини рад қилиш лозимлиги ҳақидаги важлари асоссиздир. Бундан ташқари биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 3-бандидаги тушунтиришга асосланиб даъвонинг жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида ҳам тўғри тўхтамга келган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг пандемия даврига ижара тўловлари ҳисобланмасдан, умумий қарздорлик суммасидан чегирилиши лозимлиги ҳақидаги важларига қўшилмайди, чунки жавобгар ушбу даврда ижарага олинган мулкдан фойдаланмаганлиги ва бу муддат учун ижара тўловларини ҳисобламаслик ҳақида даъвогарга тегишли тартибда мурожаат қилганлиги, бу борада даъвогар билан музокара қилганлиги ҳақидаги ёзма далилларни судга тақдим қилмаган. Демак, жавобгар пандемия даврида ижарага олинган мулкдан фойдаланмаганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим қилмаганлиги учун унинг ушбу важларни инобатга олиб бўлмайди. Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 6 кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Grand globus global” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: О. Халмирзаев Б. Убайдуллаев 7