← Назад
Решение #669802 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 73 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| Даъвогар ФК | 216 | — | law | |
| ФКнинг | 218 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| онуннинг | 44 | — | law | |
| ФКнинг | 123 | — | law | |
| ий эмас деб топиш асослари ФК | 125 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди даъвогар ФК | 123 | — | law | |
| амда ФК | 125 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-15-2202/36-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
судья А.Мадаминов кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Фарғона вилоят судининг ходими С.Каримов, “Араван” МЧЖ вакили
Ж.Хусаинов (2022 йил 21 сентябрдаги ишончнома), жавобгар “MARG’ILON
BO’YOQ TEKSTIL” МЧЖ вакили А.Асқаров (2023 йил 23 сентябрдаги
ишончнома), “SAFE FERGANA GAZ” МЧЖ вакиллари Х.Норбаев (2022 йил
23 сентябрдаги 34-сонли ишончнома), Н.Нишонов (2022 йил 21 сентябрдаги
ордер 2022 йил 23 сентябрдаги 33-сонли ишончнома)лар иштирокида,
даъвогар “Араван” МЧЖнинг жавобгарлар “MARG’ILON BO’YOQ TEKSTIL” МЧЖ
ва “SAFE FERGANA GAZ” МЧЖга нисбатан жавобгарлар ўртасида нотариал
тартибда тасдиқланган 2020 йил 29 декабрь кунги ва 2021 йил 12 январь
кунги олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судьясининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори устидан “Араван”
МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Араван” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
жавобгарлар “MARG’ILON BO’YOQ TEKSTIL” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ва “SAFE FERGANA GAZ” МЧЖ (бундан буён матнда
иккинчи жавобгар деб юритилади)га нисбатан Фарғона вилоят судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ўртасида нотариал тартибда
тасдиқланган 2020 йил 29 декабрь кунги ва 2021 йил 12 январь кунги олдисотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Даъвогар судга ариза тақдим қилиб, даъво талабини камайтириб,
2020 йил 29 декабрь кунги 212, 213-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
1
корхонаси низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция шикоятида даъвогарнинг шартномаларни ҳақиқий эмас деб
топиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги ҳақида нотўғри тўхтамга келинганлиги,
чунки шартномаларга асосан сотилган мулклар мулк ҳуқуқи асосида
“MARG’ILON BO’YOQ TEKSTIL” МЧЖга тегишли эканлиги, “MARG’ILON BO’YOQ
TEKSTIL” МЧЖнинг муассиси эса “SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚК ҳисобланиши, ўз
навбатида “SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚК “Араван” МЧЖ, фуқаро А.Ташходжаев ва
Ж.Хусаиновлар томонидан ташкил этилганлиги, шу сабабли биринчи
инстанция суди сотилган мулк улушли мулк ҳисобланмаслиги ҳақида
нотўғри хулоса қилганлиги, шартномаларга асосан сотилган мулкларга
сотишга розилик бериш ҳақидаги “SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚКнинг 2020 йил
1 августдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-15-2203/14-сонли
иш бўйича 2022 йил 14 октябрдаги қарори билан ҳақиқий эмас деб
топилганлиги, ушбу қарорга “SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚКнинг 28,7 фоиз
улушга эга бўлган таъсисчиси А.Тошходжаев томонидан жамиятнинг бошқа
таъсисчиларининг розилигини олмасдан қарор қабул қилинганлигини
биринчи инстанция суди инобатга олмаганлиги, биринчи инстанция суди
Иқтисодий процессуал кодекснинг 73-моддасига асосан суд қарорига асосан
аниқланган ҳолатларни инобатга олиши лозим бўлганлиги баён қилиниб,
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Ж.Хусаинов шикоятда келтирилган
важларни такрорлаб, шикоятни қувватлаб уни қаноатлантиришни, ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантириб, 212, 213-сонли
шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўради.
Жавобгар “MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖ ХК вакили А.Асқаров суд
мажлисида шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иккинчи жавобгар “SAFE FERGANA GAZ” МЧЖ вакили
Н.Нишонов шикоят асоссизлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс “SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚК вакили
шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Аниқланишича, “SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚК 2015 йил 7 сентябрь куни
ташкил этилган бўлиб, корхона таъсисчилари А.Ю.Ташходжаев 28,77% билан,
2
“Араван” МЧЖ (Россия Федерацияси) 42,46% билан ва Ж.М.Хусаинов 28,77%
улуш миқдори билан қайд этилганлар.
“SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚК “MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖнинг
ягона таъсисчиси бўлган.
Сотувчи - “MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖ ва сотиб олувчи – “«SAFE
FERGANA GAZ” МЧЖ ўртасида 2020 йил 29 декабрь куни бино иншоотнинг
бир қисмини олди-сотди шартномаси тузилган. Унга мувофиқ сотувчи ўзига
тегишли Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Янги Ҳаёт МФЙ, Б.Марғилоний
кўчаси, 440-Б уйда жойлашган бино ва иншоотларнинг мазкур
шартноманинг 2-қисмида кўрсатилган қисмини сотиб олувчига сотиш, сотиб
олувчи эса мулкни сотиб олиш, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Бино иншоотлар 0003(0007) литерли фойдали майдони 83,16 кв.метр,
қурилиш майдони 91,0 кв.метр бўлган очиқ айвон, 0005(0009) литерли
фойдали майдони 45,10 кв.метр, қурилиш майдони 57,49 кв.метр бўлган КНС
иншооти, 00027(0037) литерли металл роввот(15,20 кв.метр), 0029 (0040)
литерли пишиқ ғиштли деворни қурилиш майдони 240,0 кв.метр бўлган
қисми, 0030 (0042) литерли 1800 кв.метр қаттиқ тўшама майдон. Бутун бино
иншоотларни умумий фойдали майдони 9 740,93 кв.метр, умумий қурилиш
майдони 10 937 кв.метрни ташкил этиб 44 299 кв.метр ер майдонида
жойлашган бўлиб, бутун бино иншоотларини инвентарь қиймати 0 сўм,
сотилаётган бино иншоотларни қиймати 300 000 000 сўм белгиланган.
Шартнома сотувчи ва сотиб олувчи корхоналар раҳбарлари томонидан
имзоланган. Шартнома нотариал тартибда тасдиқланиб, реестрга 212-рақам
билан рўйхатга олинган.
Шунингдек, сотувчи - “MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖ ва сотиб
олувчи – “SAFE FERGANA GAZ” МЧЖ ўртасида 2020 йил 29 декабрь куни бино
иншоотнинг бир қисмини олди-сотди шартномаси тузилган. Унга кўра,
сотувчи ўзига тегишли Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Янги Ҳаёт МФЙ,
Б.Марғилоний кўчаси, 440-Б уйда жойлашган бино ва иншоотларни бир
қисми, яъни, 0025 (0029) литерли қурилиш майдони 596 кв.метр бўлган
Резервуар мед(ер ости омбори) (500 м3-2 дона, 0026(0030) литерли фойдали
майдони 11,93 кв.метр, қурилиш майдони 18,30 кв.метр бўлган Насосхона
(арт скважина) сотиб олувчига сотилган. Мулкни қиймати 95 000 000 сўм
белгиланган. Шартномани сотувчи ва сотиб олувчи жамиятлар раҳбарлари
имзоланганлар. Шартнома Марғилон шаҳрида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус Ш.Ахмедов томонидан нотариал тартибда
тасдиқланиб, реестрга 213-рақам билан рўйхатга олинган.
Ҳар иккала шартномалар бўйича тўлов “SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚКнинг
банкдаги ҳисоб рақамига тўлангани шартномада кўрсатилган.
Даъвогар ФКнинг 216-моддасига асосан “SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚК
“MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланиши,
“MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖнинг мулклари унинг ягона таъсисчиси
“SHARQ A’LO TEX” МЧЖ ҚКнинг барча таъсисчиларининг улушли мулки
ҳисобланиши, ФКнинг 218-моддасига асосан мулкдаги мол-мулк унинг барча
иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилиши, жавобгар
“MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖ томонидан нотариал идорани чалғитиш
3
мақсадида умумий мол-мулкни сотиш учун умумий йиғилиш томонидан
розилик берилганлиги ҳақидаги 2020 йил 1 августдаги қарорини тайёрлаб,
ўша вақтда “MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖ раҳбари бўлган
А.Ю.Ташходжаев томонидан ягона таъсисчи сифатида имзолаб нотариал
идорага тақдим қилиб, мазкур ноқонуний қарор олди-сотди шартномасини
нотариал тартибда расмийлаштириш учун асос бўлганлиги, ушбу ягона
таъсисчининг йиғилиш қарори 4-15-2203/28-сонли ҳал қилув қарори билан
ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, ФКнинг 123, 125-моддаларига
асосланган ҳолда жавобгарлар ўртасида тузилган 2020 йил 29 декабрдаги ва
2021 йил 12 январдаги олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 11-моддасига
асосан
жамиятнинг
таъсис
ҳужжатларига
ўзгартишлар
жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади.
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар қонун
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши
керак. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат
рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
ФКнинг 113-моддасига асосан битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган
асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки
бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу
Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг
оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс
қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 7-бандига асосан
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, низоли бўлган битимни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги талаб фақат ФКда кўрсатилган шахслар
томонидан тақдим этилиши мумкин.
Даъвогар томонидан судга жавобгарлар ўртасида тузилган 2020 йил
29 декабрь кунги 212 ва 213-реестр рақамли олди-сотди шартномаларини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво тақдим этилган, бироқ юқорида
кўрсатилган ҳолатларга кўра даъвогарда ушбу битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган. Шартнома тузилган вақтда “SHARQ A’LO
TEX” МЧЖ ҚК ягона таъсисчи бўлган.
Юқоридаги қонуннинг 44-моддасига кўра (йирик битимлар) агар
жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда
тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул
қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия
ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки
4
қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни
жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд
билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ
бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб
ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида
тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди.
Жавобгар жамиятнинг мол-мулки қиймати 10 683 070 960 сўмни
ташкил этган. 212-сонли шартнома бўйича мулклар 300 000 000 сўмга,
213-сонли шартнома бўйича мулклар 95 000 000 сўмга сотилган.
Жавобгар МЧЖ ХКни буюртмаси асосида 2022 йил 3 декабрь куни
“Капитал стандарт баҳо” МЧЖ томонидан баҳоланганда, баҳолаш ҳисоботида
2020 йил 1 декабрь куни ҳолатига 212-сонли шартномадаги мулкларни
тавсия этилаётган қиймати 1 333 413 023 сўмни, 213-сонли шартнома бўйича
мулкларни тавсия этилаётган қиймати 482 686 000 сўмни ташкил этиши
билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 4-15-2203/14-сонли иш
бўйича 2022 йил 14 октябрь кунги қарорига асосан «SHARQ A’LO TEX»
МЧЖнинг 2020 йил 1 август кунги “MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖ якка
таъсисчиси ҚКнинг директори А.Ташходжаев томонидан йирик битимларни
тузишга розилик бериш ҳақидаги умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб
топилган.
Бироқ, мазкур шартномалар суммаси жамият мол-мулклари умумий
қиймати(активлари)нинг 25 фоизини ташкил этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2014 йил 28 ноябрь кунги 269-сонли қарорининг 30-бандига кўра, судлар
шуни назарда тутишлари лозимки, битимларни ҳақиқий эмаслигини
исботлаш мажбурияти даъвогар зиммасига юклатилади.
“Араван” МЧЖ “MARG’ILON BO’YOQ TEXTILE” МЧЖ ҲКнинг 2022 йил
12 май кунги уставида ягона таъсисчиси сифатида кўрсатилган.
Даъвогар
даъво
талаби
асосида
Фуқаролик
кодексининг
123, 125-моддаларини кўрсатган.
ФКнинг 123-моддасига мувофиқ алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф
вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида
тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи
учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса
бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
ФКнинг 123-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар, алдаш,
зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда
келишиши таъсирида ва оғир ҳолатлар юз бериши тушунчаларини бирбиридан аниқ фарқлашлари лозимлиги ҳақида Пленум қарорида
тушунтириш берилган. Бироқ, даъвогар ушбу модда асосида шартномалар
ҳақиқий эмаслигини исботлаб бера олмаган.
Шунингдек, юқоридаги Пленум қарорининг 16-бандида “Судлар шуни
5
эътиборга олишлари керакки, юридик шахс ҳуқуқ лаёқатидан ташқарига
чиққан ҳолда тузган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш асослари ФКнинг
125-моддасида назарда тутилган. Бунда мазкур моддада битимни ҳақиқий
эмаслигининг иккита асоси назарда тутилган: юридик шахснинг таъсис
ҳужжатларида белгиланган унинг фаолият мақсадларига зид равишда
тузилган битимлар ва тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси
бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битимлар” деб тушунтириш
берилган. Даъвогарнинг ФК 125-моддаига асосан шартномаларни ҳақиқий
эмас деб топиш талаби исботлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2014 йил 28 ноябрь кунги 269-сонли қарорининг “битимларни
ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115-126 моддаларида назарда тутилган
асослар бўйича йўл қўйилади”, “битимнинг ҳақиқий эмаслигига унинг
ғайриқонунийлиги асос бўлади” деб тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди даъвогар ФКнинг 123-моддасида назарда
тутилган асослар мавжудлигини исботлаб бера олмаганлиги ҳамда ФКнинг
125-моддасида назарда тутилган асослар бўйича шартномаларни ҳақиқий
эмас деб топиш талаби ўз исботини топмаганлиги ҳақида тўғри тўхтамга
келган.
Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони
қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган.
Бироқ биринчи инстанцияси суди иш юзасидан давлат божини
ундиришда хатоликка йўл қўйган. Даъвогар дастлаб 2020 йил 29 декабрдаги
212 ва 213-сонли ҳамда ва 2021 йил 12 январдаги 992-сонли олди-сотди
шартномаларни, жами учта олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган. Кейинчалик даъвогар даъво талабини камайтиргани ҳолда
фақат 2020 йил 29 декабрдаги 212 ва 213-сонли олди-сотди шартномаларни
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) 19-моддасининг саккизинчи қисмига
асосан даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда,
тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмаслиги белгиланган.
Қонунга илова “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 3-пункти
“б” бандига асосан номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши
белгиланган.
6
Шу сабабдан даъвогар ҳар бир шартномани ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги талаблари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари
миқдорида, жами учта шартнома учун даъво ариза судга тақдим қилинган
кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдори (300 000 сўм)нинг
30 баравари миқдорида, 9 000 000 сўм давлат божи тўлаши лозим бўлган.
Бироқ даъвогар биринчи инстанция судига 6 000 000 сўм, апелляция
инстанцияси судиа 3 000 000 сўм давлат божи тўлаган, холос.
Шу сабабдан судлов ҳайъати ишни биринчи инстанция судида кўриш
билан боғлиқ 3 000 000 сўм, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан
боғлиқ 1 500 000 сўм давлат божини даъвогардан қўшимча равишда
ундириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни биринчи
инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 3 000 000 сўм, ишни апелляция
инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1 500 000 сўм, жами 4 500 000 сўм давлат
божини даъвогардан қўшимча равишда ундиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади,
даъвогар томонидан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва почта
харажатлари
унинг
зиммасида
қолдирилади
ҳамда
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 75 000 сўм
харажат даъвогардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Араван” МЧЖнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад
этилсин.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Араван” МЧЖ дан:
- республика бюджетига 4 500 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев
7