← Назад
Решение #669856 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
4-1901-2201/4398-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, даъвогар вакили – Х.Тошпулатов (2023 йил 9 январдаги 01/15155/1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки
акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгарлар – “TERMIZ GOLD BETON”
масъулияти чекланган жамияти ва “TALLIMARON GUZARI” хусусий
корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар ёки банк) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “TERMIZ GOLD BETON”
масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар)
1600000000 сўм муддатли кредит, 76712328,77 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи ундириб, ундирувни “TALLIMARON GUZARI” хусусий корхонасига
(кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) тегишли гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг
иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлигини билдириб, бироқ суд жараёнида
жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигин билдириб,
даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида
2021 йил 3 декабрда №2021/86-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, банк қарздорга 60 ой муддатга йиллик
14 фоиз устама тўлаш шарти билан “Реклама хизмати, тикувчилик (ателъе)
ўқув маркази (ИЕЛТС), савдо ва фаст-фуд нуқталари ташкил этиш”
мақсадида 1600000000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит
шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит
шартноманинг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала
томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 6 декабрда банк, жавобгар ва
қўшимча жавобгар ўртасида навюатдаги ипотека шартномаси имзоланган
бўлиб, унга асосан қўшимча жавобгарга тегишли Ангор тумани, Юқори
Хўжақия маҳалласи, Навбахор кўчаси, 45-манзилда жойлашган
“шаҳарлараро йўловчи ташиш транспортлар учун автостанция” биноси
гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк)
иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномаси бандларида кўрсатилган
кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини
бажармаган, натижада даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 1600000000
сўм муддатли кредит, 76712328,77 сўм муддати ўтган фоиз қарзи юзага
келган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топди.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра,
жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланиб, бугунги кунда тўлов
муддати келмаган асосий қарз 1566666667 сўмни, тўлов муддати ўтган
асосий қарз 33333333 сўмни, жами кредит 1600000000 сўмни, муддати
ўтган фоиз қарзи 20924657,52 сўмни ташкил этади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 1600000000 сўм
муддатли кредит, 76712328,77 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириб,
ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли Ангор тумани, Юқори Хўжақия
маҳалласи, Навбахор кўчаси, 45-манзилда жойлашган “шаҳарлараро
йўловчи ташиш транспортлар учун автостанция” биносига қаратишни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 33534246,58 сўм давлат божи
ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Ўзмиллийбанк» АЖ фойдасига жавобгар “TERMIZ GOLD
BETON” масъулияти чекланган жамиятидан 1600000000 сўм муддатли
кредит, 76712328,77 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 24000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда қўшимча
жавобгар “TALLIMARON GUZARI” хусусий корхонасига тегишли Ангор
тумани, Юқори Хўжақия маҳалласи, Навбахор кўчаси, 45-манзилда
жойлашган “шаҳарлараро йўловчи ташиш транспортлар учун автостанция”
биносига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “TERMIZ GOLD BETON” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 33534246,58 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Д.Жумаев