← Назад
Решение #669899 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2203/3850-сонли иқтисодий иш
ишни
Биринчи инстанцияда
кўрган судья Ҳ.Турсунов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Астанов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
(кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида)
2023 йил 25 январь
шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда,
М.Мирзалиевнинг
котиблигида,
“Агробанк”
акциядорлик
тижорат банки вакили С.Усманов (2022 йил 11 ноябрдаги 0323/415-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (“Агробанк”
акциядорлик тижорат банки манфаатида)нинг жавобгар “KafilSug‘urta” акциядорлик жамияти ва унинг Қашқадарё вилоят
агентлигидан 24 895 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) Акциядорлик тижорат “Агробанк” (бундан буён
матнда Банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kafil sug‘urta”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)
ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан
24 895 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6
октябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаби
қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
24 895 000 сўм суғурта товони ундирилган. Жавобгарнинг
Қашқадарё
вилоят
агентлигига
нисбатан
иш
юритиш
тугатилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 1 декабрдаги
қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози
бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва
унда
суд
ҳужжатларини
бекор
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Палата ва жавобгар суд муҳокамаси тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
Бироқ, жавобгар судга 2023 йил 13 январдаги 5/05-97-сонли
ариза билан мурожаат қилиб, унда кассация шикоятидан воз
кечиши ва кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни
сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогар
вакили
жавобгарнинг кассацияя шикоятидан воз кечишини қабул
қилишни ҳамда жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 298-моддасининг
биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни
кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан
воз кечишга ҳақли.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ
кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатади, агар кассация шикояти иш
юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган
бўлса.
Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятидан воз кечишини қабул қилишни ҳамда жавобгарнинг
кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296 ва 298моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
3
“Kafil-Sug‘urta”
акциядорлик
жамиятининг
шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин.
“Kafil-Sug‘urta”
акциядорлик
жамиятининг
шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
кассация
кассация
Мазкур ажрим эълон қилган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев