← Назад
Решение #669940 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 951 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
4-2101-2201/5916-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида,
ХХХХХХХХХХХнинг даъвогар ХХХХХХХХХХХ манфаатида, жавобгар
“ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” АЖга нисбатан
ажратилган кредит бўйича асосий
ва фоиз қарздорликни солидар
тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
даъвогар вакили С.Б (2023 йил 5 январдаги 000-сонли ишончнома),
жавобгар вакиллари А.С (2023 йил 4 январдаги ишончнома), А.К (2023 йил
25 январдаги ишончнома), қўшимча жавобгар вакили Ш.С (2023 йил 4
январдаги 000-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суд
биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб,
аниқлади:
ХХХХХХХХХХХ даъвогар ХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда Банк деб
юритилади)нинг
ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, жавобгар “ХХХХХХХХХХХ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ва қўшимча жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда қўшимча жавобгар ёки АЖ деб юритилади)га
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Банк билан
жавобгар ва АЖ ўртасида тузилган “кредит” ва “кредит сўндирилмаслик
қалтислигидан суғурталаш” тўғрисидаги шартномаларда назарда тутилган
мажбуриятлар жавобгар ва АЖ томонидан лозим даражада
бажарилмаганлигини кўрсатиб, жавобгар ва АЖдан Банк фойдасига
ажратилган кредит бўйича 1.278.587.866 сўм муддати ўтган кредит
қарздорлик, 1.365.637 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, жами
1.279.953.503 сўм кредит ва фоиз қарздорлик суммасини солидар тартибда
ундиришни ҳамда ишни ХХХХХ вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга ХХХХХХХХХХХдан мутахассис жалб
қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган ХХХХХХХХХХХ мутахассислари суд мажлисида иштирок
этишмади. Бироқ, ХХХХХХХХХХХ мутахассиси судга даъво талаблари
юзасидан ёзма маълумотнома тақдим этган. Ушбу маълумотномада даъво
талабидаги суммаларда фарқлар аниқланмаганлиги, шунингдек даъво
аризаси киритилган санадан ўрганиш кунига қадар жавобгар томонидан
даъво талабидаги фоиз қарздорлик тўлиқ, муддати ўтган асосий кредит
қарздорликдан 124.626.921 сўм қисми тўланганлиги кўрсатилган. Бундай
ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан
ишни ХХХХХХХХХХХ мутахассислари иштирокисиз, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили даъво аризасини қисман
қўллаб қувватлаб, даъво аризаси судга киритилгандан сўнг даъво
талабидаги фоиз қарздорлик тўлиқ, муддати ўтган асосий кредит
қарздорликдан 124.626.921 сўм қисми тўланганлиги маълум қилиб,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво
талабларини тан олиб, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг даъво
талабидаги фоиз қарздорлик тўлиқ, муддати ўтган асосий кредит
қарздорликдан 124.626.921 сўм қисми тўланганлиги маълум қилиб, қолган
қарздорликлар ҳам уч ой ичида тўлаб берилишини маълум қилишди.
Суд мажлисида иштирок этган АЖ вакили даъво талабининг АЖга
қаратилган қисмини тан олмай, тарафлар ўртасида тузилган суғурта
шартномасида назарда тутилган суғурта ходисаси содир бўлганлиги
тўғрисидаги далиллар АЖга тақдим этилмаганлигини маълум қилиб,
даъво талабининг АЖга қаратилган қисмини рад этишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Банк ва
жавобгар ўртасида 0000 йил 00 апрель куни тузилган 00-сонли кредит
шартномасига
асосан,
Банк
томонидан
жавобгарга
1.500.000.000 сўм миқдорида 00кун муддатга йиллик 000 фоиз устама
тўлаш шарти билан 2022 йил январь-февраль ойлари бўйича иш ҳақи
тўлови учун кредит ажратилган.
Мазкур шартноманинг 5.2. ва 5.4-бандларига мувофиқ, Банк
шартномада кўрсатилган шартлар асосида кредит суммасини қарздорга
ажратиш, “қарз олувчи” эса олинган кредитни ҳамда ҳисобланган
фоизларни шартномада қайд қилинган тўлов жадвали асосида қайтариш
мажбуриятини олган.
Банк кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариб,
жавобгарга кредит шартномасида назарда тутилган кредитни ажратиб
берган, лекин жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмай, ажратилган кредит бўйича
2022 йил 20 декабрь ҳолатига 1.278.587.866 сўм асосий кредит қарздорлик
ва 1.365.637 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик пайдо бўлишига йўл
қўйилган. Ушбу ҳолат Марказий банк мутахассиси томонидан
2023 йил 9 январда тузилган маълумотнома билан тасдиқланади.
Шу сабабли, Банк жавобгардан унга ажратилган кредит бўйича
1.278.587.866 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик, 1.365.637 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлик, жами 1.279.953.503 сўм кредит ва фоиз қарздорлик
суммасини суд орқали ундиришга қарор қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Бироқ, Банк ва Марказий банк мутахассиси томонидан судга тақдим
қилинган маълумотларга кўра, даъво талабидаги жами 1.279.953.503 сўм
кредит қарздорликнинг бир қисми судга даъво аризаси киритилгандан
сўнг тўланиб, ишни кўриш вақтига жавобгарнинг даъво талабидаги
суммаларга нисбатан Банк олдида асосий кредит қарздорлиги
1.153.960.945 сўмни ташкил қилган.
Юқорида қайд этилган асосларга кўра, суд даъвонинг ажратилган
кредитни фоизлари билан ундириш талабини асослантирилган деб
ҳисоблайди, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг кредит қарздорлик
қисман тўлаб берилганлигини инобатга олган ҳолда жавобгардан
даъвогар фойдасига 1.153.960.945 сўм муддати ўтган кредит қарздорликни
ундиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъво талабида қарздорликни тарафлар ўртасида
00 йил 00 апрель куни тузилган “кредит сўндирилмаслик қалтислигидан
суғурталаш” тўғрисидаги 000-сонли шартнома асосида суғурта товони
ҳисобидан солидар тартибда ундириш сўралган.
Ажратилган кредит маблағининг қайтарилишини таъминлаш
мақсадида тарафлар ўртасида 00 йил 00 апрель куни “кредит
сўндирилмаслик қалтислигидан суғурталаш” тўғрисида 000-сонли
шартнома тузилган. Мазкур суғурта шартномаси асосида АЖ томонидан 00
йил 00 апрель куни 000-сонли “Кредит сўндирилмаслик қалтислигидан
суғурталаш” полиси тақдим этилиб, унга кўра суғуртани амал қилиш
муддати 00 йил 00 июнь санасигача белгиланган.
Суғурта шартномасига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб суғурта
муддатида, қарздорнинг банкротлиги ёки суғурта қилдирувчи олдидаги
пуллик мажбуриятни бажаришга қобилиятсизлиги натижасида суғурта
қилдирувчига зиён етказилишига олиб келган воқеа ҳисобланиши, суғурта
ҳодисаси юзага келганда суғурта қилдирувчи/қарздор суғурталовчига
дарҳол, лекин бундай ҳолат юзага келганлиги аниқланган пайтдан бошлаб
беш иш кунидан кечиктирмай воқеа содир бўлганлиги тўғрисида ариза
бериши, агар суғурта қилдирувчи суғурталовчини суғурта ҳодисаси
тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаса, суғурта ҳодисаси бўлиб
ҳисобланмаслиги ва суғурталовчи суғурта товонини тўламаслиги
белгиланган.
ФК 951-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, мулкий
суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз
бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини
ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар
қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган
муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф
олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига
бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф
олувчи зиммасида бўлади.
Ушбу
модданинг
биринчи
қисмида
назарда
тутилган
мажбуриятнинг бажарилмаслиги суғурталовчига, агар суғурталовчи
суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги, ёхуд бу ҳақда
суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш
мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта товонини тўлашни
рад этиш ҳуқуқини беради.
ФК 955-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суғурталовчи
ушбу Кодекснинг 951 — 954-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича
суғурта товонини ёки суғурта пули тўлашдан озод қилинганда,
суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига
(наф олувчига) суғурта товонини ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича
суғурта пулини тўлашни рад этишга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Банк ёки жавобгар томонидан суғурта шартномасида назарда
тутилган тартиб ва муддатларда суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги,
суғурта ҳодисаси юзага келганда суғурталовчига беш иш кунидан
кечиктирмай воқеа содир бўлганлиги тўғрисида ариза берганлиги ёҳуд
суғурта ҳодисаси тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинганлиги
тўғрисидаги далиллар судга тақдим қилинмади.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан
талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан
белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар
шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у
томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Шу боис суд, даъвонинг қарздорликни тарафлар ўртасида
тузилган суғурта шартномаси асосида суғурта товони ҳисобидан солидар
тартибда ундириш ҳақидаги талабини асослантирилмаган деб баҳолайди
ва ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши, агар даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилгандан
сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу боис, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади.
процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 186-моддалари кўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан ХХХХХХХХХХХ
фойдасига 00 йил 00 апрелдаги 00-сонли кредит шартномаси бўйича
1.153.960.945 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик ҳамда олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 25.599.070 сўм давлат божи ундирилсин.
“ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозит
ҳисоб
рақамига
75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов