← Назад
Решение #669976 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 181 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь 4-1704-2101/1140-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- Давлат
активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, жавобгар“Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамияти ва учинчи шахс Улуғнор
туман хокимлигига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакиллари- С.Назирова, Ф.Нортоев (ишончномалар
асосида), жавобгар жамият раҳбари Н.Абдуллажонов, Улуғнор туман ҳокимлиги
вакили З.Олимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда баён қилинишича, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 май кунги 388-сонли қарори
ва Андижон вилоят ҳудудий танлов комиссиясининг 2019 йил 3 июлдаги 7сонли йиғилиш баёнига асосан, Улуғнор туман ҳокимлиги балансидаги Улуғнор
туман Бобур маҳалласида жойлашган, собиқ Улуғнор пилласи шахобчасининг
бино-иншоатлари (кейинги ўринларда матнда “Объект” деб юритилади) бўйича
ўтказилган танловда “Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ғолиб деб топилган.
Мазкур танлов натижасига асосан Давлат активларини бошқариш
агентлиги Андижон вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб
аталади), жавобгар ва Улуғнор туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 4 августда
“Инвестиция мажбуриятлари эвазига “Ноль” харид қийматида сотиш бўйича”
02-19/20-сон билан олди-сотди шартномаси тузилган ва давлат рўйхатига
олинган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар объектни келгусида инвестиция
мажбурияти эвазига “ноль” қийматда сотиш, жавобгар эса шартнома
шартларига асосан 2020 йил 4 августдан 2022 йил 4 февралгача 500.000.000 сўм,
жумладан 2020 йил 3-чоракда 100.000.000 сўм, 2020 йил 4-чоракда 100.000.000
сўм, 2021 йил 1-2-чоракларда 100.000.000 сўмдан, 2021 йил 3-чоракда 50.00.000
сўм, 4-чоракда 50.000.000 сўм, 30 нафар ва 500 нафар мавсумий иш ўрин яратиш,
2022 йил 4 февралга қадарли 500.000.000 сўм инвестиция киритиш ва 30 та
доимий ҳамда 500 та мавсумий иш ўрин яратиш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага тарафлар ўртасида 2021 йил 5 мартда қўшимча
келишув тузилган бўлиб, мажбуриятлар ўзгартирилган ҳолда 2020 йил 3чоракда 100.000.000 сўм, 2020 йил 4-чоракда 100.000.000 сўм, 2021 йил 1-2-3-
чоракларда 250.000.000 сўмдан, 4-чоракда 50.000.000 сўм 2022 йил 4 февралга
қадарли 1.000.000.000 сўм инвестиция киритиш ва 50 та доимий ҳамда 500 та
мавсумий иш ўрин яратиш керак бўлган.
Шартноманинг 3.10-бандига асосан, харидор киритилган инвестиция ва
яратилган ишчи ўринлар тўғрисида ҳар чоракда хисобот тақдим этиш
белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан хисобот тақдим этмаганлиги сабабли
мажбурият бажарилмаган деб ҳисоблаб, талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги учун
даъвогар суддан 2020 йил 4 августда тузилган 02-19/20-сонли уч томонлама
олди-сотди шартномани, 2021 йил 5 мартдаги 02-21/21-сонли қўшимча
келишувни бекор қилишни ва 150.000.000 сўм жарима қўллашни сўраган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 март кунги ҳал
қилув қарори билан даъво рад этилган. Андижон вилоят суди иқтисодий судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг 2022 йил 13 сентябрь кунги қарори билан 2022 йил 31 март кунги ҳал
қилув қарори ва 2022 йил 2 июндаги қарорлар бекор қилиниб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанцияга юборилган.
Суднинг 2022 йил 17 октябрь кунги ажрими билан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Улуғнор туман ҳокимлиги,
2023 йил 19 январь кунги ажрими билан Улуғнор туман давлат солиқ
инспекцияси ва Улуғнор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жалб
қилинган.
Суднинг 2022 йил 1 ноябрь кунги ажримига асосан иш юзасидан Андижон
вилоят Молия бошқармасига низо юзасидан экспертиза тайинланган.
Суднинг 2023 йил 25 январь кунги ажрими билан “Андижон хонай ипаги”
масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 5 мартдаги 02-21/21-сонли
қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси иш
юритишга қабул қилинган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, жавобгар
томонидан шартнома шартларида белгиланган муддатларда мажбуриятларини
тўлиқ бажармаганлигини, ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳисоботдаги
ҳолатлар ўрганилганлигини, инвестициявиц ва ижтимоий мажбуриятлар
бажарилмаган деб топилганлигини, жавобгар муқаддам Балиқчи туманида
пиллачилик кластери ташкил этганлигини, бироқ туманда кластер ташкил
этилмаганлигини билдиришиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, қарши
даъво аризани эса рад этишни сўрашди.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, шартномада
кўрсатилган мажбуриятлар бажарилганлигини, объектда қурилиш-таъмирлаш
ишлари бажарилганлигини, объектда қайта ишлашни ташкил этиш имкони
бўлмаганлиги сабабли қуритиш ишларини амалга оширишлигини, махсулотлар
Балиқчи туманидаги қайта ишлаш учун олиб боришилигини, тикув цехи ташкил
этилганлигини, бироқ доимий ишчилар мавжуд эмаслигини, мавсумий 1000 дан
зиёд ишчилар жалб этилишлигини, 2021 йилда тузилган қўшимча келишув
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 8 май кунги
388-сонли қарори талабларига зид равишда амалга оширилганлигини
Улуғнор туман хокимлиги вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво
ариза асосли эканлигини, жавобгар инвестицион мажбуриятларини ҳамда
доимий ва мавсумий ишчи ўринларини яратмаганлигини, туманда пиллани
қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этмаганлигини, жавобгар мажбуриятини
бажармаганлиги
натижасида
туман
иқтисодиётига
салбий
таъсир
этаётганлигини, аҳоли иш билан таъминланмасдан келаётганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни, қарши даъво аризани рад этишни сўради.
Улуғнор туман давлат солиқ инспекцияси вакили суд мажлисида кўрсатма
бериб, “Андижон ханой ипаги” МЧЖ туманда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан
ўтмаганлигини, ишчи ходимлар учун тақдим этилиши лозим бўлган даромад
солиғи ҳисоботлари солиқ бошқармага тақдим этилишлигини маълум қилди.
Улуғнор туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори судга
ёзма ахборот тақдим этган бўлиб, унга кўра жавобгар томонидан 2022 йил
давомида 287 нафар мавсумий ишчилар жалб этилганлиги юзасидан ягона
меҳнат тизими ахборот дастурига киритилганлиги маълум қилинган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини, тақдим этилган
хукжжатларни ўрганиб чиқиб, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, қарши
даъво аризани рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2019 йил 8 майдаги 388-сонли қарори, ҳудудий танлов
комиссиясининг 2019 йил 3 июлдаги 7-сонли йиғилиш баённомаси, Андижон
вилоят хокимининг 2019 йил 16 майдаги 234-Қ-сонли қарорига асосан Улуғнор
туман, Бобур МФЙ, Пиллахона кўчасида жойлашган Улуғнор туман хокимлиги
балансидаги собиқ “Улуғнор пилла шахобчаси” бино ва иншоотларини
жавобгарга 18 ой муддатда пиллани кластер усулида қайта ишлаш фаолиятини
ташкил этиш, 500 000 000 сўмлик инвестиция киритиш ҳамда доимий 30 нафар,
мавсумий 500 нафардан кам бўлмаган миқдорда янги иш ўринлари яратиш
мажбурияти билан 2020 йил 4 августда 02-19/20-сонли олди-сотди шартномаси
тузилган.
Ҳудудий танлов комиссиясининг 2021 йил 26 февралдаги 1-сонли баёнига
асосан 2021 йил 5 март куни 02-21/21-қк-сонли қўшимча келишув тузилган
бўлиб, унга кўра жавобгарнинг 500 000 000 сўмлик инвестиция киритиш ҳамда
доимий 30 нафар доимий янги иш ўринларини яратиш бўйича мажбуриятларига
ўзгартириш киритилиб, 1 000 000 000 сўм инвестиция киритиш, 50 нафар
доимий янги иш ўринларини яратиш мажбурияти белгиланган. Шартноманинг
қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
“Аср Аудит Андижон” масъулияти чекланган жамияти аудиторлик
ташкилотининг 2022 йил 24 март кунги судга тақдим этилган хулосаси ва
тайёрланган хисоботида жавобгар томонидан 2020 йил 3-чоракда инвестиция
киритилмаганлиги, 2020 йил IV-чоракда 100 000 000 сўм, 2021 йил I-чоракда
634 874 836 сўм, 2021 йил II-чоракда 250 000 000 сўм, 2021 йил III-чоракда
177 427 374 сўм, 2021 йил IV-чоракда 165 385 305 сўм, жами 1 327 687 514,67 сўм
инвестиция киритганлиги ҳамда ишчи ўринлари яратилганлиги маълум
қилинган.
вилоят қабул комиссиясининг 2022 йил 20 июль кунги далолатномасига асосан
жавобгарнинг
инвестициявий
мажбуриятларини
бажарилиш
ҳолати
ўрганилганда мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги, иш ўринлари
яратилмаганлиги, ҳудуд ободонлаштирилмаганлиги аниқланган ҳамда
комиссия ҳулосасига кўра мажбурият бажарилмаган деб ҳисобланган.
Андижон туман Молия бўлими бош мутахассиси Ш.Саттаров томонидан
2022 йил 30 декабрь кунги “Андижон ханой ипаги” МЧЖ томонидан “Улуғнор
пилла шахобчаси” бино-иншоотларида бажарилган қурилиш-таъмирлаш
ишлари бўйича аудитор томонидан тақдим этилган хулоса ва хисоботда акс
эттирилган 1 200 000 000 сўмлик бажарилган ишлар қиймати 280 362 494 сўмга
қўшиб ёзилганлиги, бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлар 919 637 506 сўмни
ташкил этишлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация инстанциясининг биринчи
инстанция судига кўрсатмасида ишларни сайёр мажлисда кўриб бажарилган
ишларнинг қийматини аниқлаш, “пиллани кластер усулда қайта ишлаш”ни
ташкил қилинганлиги ўрганиш белгиланган.
Суд жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилганлигини ўрганиш учун
инвестиция объектига бориб ўрганилганда, бажарилган таъмирлаш ишлари
сифатсиз бажарилганлиги, ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилмаганлиги, ишчи
ходимлар учун шароит яратилмаганлиги, туманда пиллани кластер усулида
қайта ишлаш фаолияти йўлга қўйилмаганлиги, келишилган миқдорда янги иш
ўринлари яратилмаганлиги, хулоса ва ҳисоботда қайд этилган миқдорда
инвестиция киритилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд
мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беришлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 5.3-бандига кўра,
2-иловада назарда тутилган график бўйича (чораклар кесимида) муддат
тугаганидан кейин харидор томонидан навбатдаги давр мабайнида (чораклар
кесимида ортда қолишларни ҳисобга олган ҳолда) ушбу шартномада назарда
тутилган
кўринишларда
ва
ҳажмларда
инвестиция
мажбуриятини
бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда сотувчи ушбу
шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақли деб келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 8 майдаги
388-сонли қарорининг 3-бандида, мазкур қарорга асосан ноль харид қиймати
бўйича сотилаётган бино ва иншоотлар юзасидан инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятлар белгиланган муддат ва ҳажмларда бажарилмаган тақдирда ушбу
бино ва иншоотлар келгусида мақсадли фойдаланиш учун Андижон вилояти
ҳокимлиги тасарруфига қайтарилишлиги белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд жавобгар томонидан белгиланган муддатда шартнома
мажбуриятларини тўлиқ бажармаган деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб аталади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомиласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 382-моддасига кўра, шартнома тарафлардан бирининг талаби
билан суд томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвогар жавобгарга 2021 йил 24 февраль кунги №626/02-13-сонли
талабнома, 2021 йил 18 март кунги №520/01-15-сонли таклиф хати,
2021 йил 4 март кунги №734/01-13-сонли тақдимнома, 2021 йил 6 май кунги
№1220/01-12-сонли, 2021 йил 16 июнь кунги №1714/01-06-сонли ҳамда
2021 йил 6 августь кунги №2368/01-06-сонли огохлантириш хатлари
жавобгарга ва учинчи шахсларга юборилган бўлиб, бироқ огоҳлантириш
хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 2020 йил 4 августда тузилган
02-19/20-сонли уч томонлама олди-сотди шартномани, 2021 йил 5 мартдаги
02-21/21-сонли қўшимча келишувни бекор қилишни лозим топади.
Шунингдек,
даъвогар
жавобгардан
инвестиция
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги учун 150 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 5.3-бандига кўра,
2-иловада назарда тутилган график бўйича (чораклар кесимида) муддат
тугаганидан кейин харидор томонидан навбатдаги давр мабайнида (чораклар
кесимида ортда қолишларни ҳисобга олган ҳолда) ушбу шартномада назарда
тутилган
кўринишларда
ва
ҳажмларда
инвестиция
мажбуриятини
бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда сотувчи ушбу
шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақли. Бунда объектга
киритилган инвестициялар қисми сотувчи ва шартнома иштирокчиси
томонидан харидорга қайтарилмайди ва компенсация қилинмайди, унга
нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи
миқдорида жарима санкцияси қўлланилиши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июн кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Суд жавобгардан жарима ундириш талабини мухокама этиб,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома
интизомига амал қилиши, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
ахволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб 27 000 000 сўм миқдорида жарима
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, жавобгар қарши даъво ариза тақдим этиб, тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган 2021 йил 5 март кунги 02-21/21-қк-сонли қўшимча
келишувни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Қўшимча келишувнинг ҳақиқий эмас деб топишга Ўзбекистон
Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари
тўғрисида”ги Қонунининг 181-моддасидаги, тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик
фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда
тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни
белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан
эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киришлигини асос сифатида
кўрсатилган.
Суд жавобгарнинг қарши даъво аризасида қайд этилган важлар билан
келишмайди, чунки тарафлар янги жавобгарликни белгиловчи қонун нормаси
қабул қилинганлиги муносабати билан эмас, балки Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 8 майдаги 388-сонли “Андижон вилоятида
пиллачилик тармоғи ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган шартлар асосида
жавобгарнинг махсус комиссияга тақдим этган аризаси асосида тарафлар
томонидан ихтиёрий равишда қўшимча мажбуриятлар бажариш юзасидан
қўшимча келишув расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 8 майдаги
388-сонли қарорининг 3-бандида, қарорнинг 2-иловасидаги ҳар бир бино ва
иншоотлар 18 ой ичида камида 500 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш
ҳамда 30 та доимий ва 500 та мавсумий иш ўринлари яратиш мажбуриятларини
қабул қилиш шарти билан ноль харид қийматида сотилишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд жавобгарнинг қўшимча келишувни ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризасини рад этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини
тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи тўловини ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунида
“Номулкий тусдаги даъво аризаларидан - базавий хисоблаш миқдорининг 10
баробари миқдорда, мулкий тусдаги даъво аризаларидан эса - даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-177, 179-180-моддаларини қўллаб;
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси
фойдасига 27 000 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
2020 йил 4 августь кунги 02-19/20-сонли уч томонлама олди-сотди
шартнома ҳамда 2021 йил 5 марть кунги 02-21/21-сонли қўшимча келишув
бекор қилинсин.
“Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамиятининг қарши даъво
аризаси рад этилсин.
Олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажати “Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон
вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
келтириш мумкин.
Судья
С.Умаралиев