Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/2986 Дата решения 25.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT SUV TAMINOTI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028475 Claim ID 3047385 PDF Hash 744370f20f7e7f02... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 январь 4-1104-2202/2986-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 213 734 340 сўм компенсация тўлови, 90 264 130 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили С.Эргашев (2022 йил 4 февралдаги 04-04/566-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 213 734 340 сўм компенсация тўлови, 90 264 130 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар суд мажлисида иштирок этмаган бўлсада, судга компенсация тўловлари бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиб, "ХХХХ" МЧЖнинг Нурафшон бўлими томонидан очиқ сув хавзасига ташланган оқава сув миқдори бўйича компенсация тўлов ҳисоботлари қайта кўриб чиқилганда 2021 йил 1-3 чорак даврлари учун жами 66 396 511 сўмни ташкил этганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7-боб, 30-бандига кўра 32 003.118 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, компенсация тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини, компенсация тўловлари бўйича қарздорлик 66 396 511 сўмни ташкил этганлиги сабабли 66 396 511 сўм миқдорда қаноатлантиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра компенсация тўловини ундириш даъво талабини 66 396 511 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (матнда Низом деб юритилади) 3-бандига асосан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади: турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси; ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси. Низомнинг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади. Низомнинг 6-бандига асосан хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин. Даъвогар томонидан жавобгарнинг 2021 йил 1-3 чораклар ҳисобланган компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилиниб, 213 734 340 сўм қарздорлик суммаси ҳисобланган. Бироқ, даъвогар "ХХХХ" МЧЖнинг Нурафшон бўлими томонидан очиқ сув хавзасига ташланган оқава сув миқдори бўйича компенсация тўлов ҳисоботлари қайта кўриб чиқилганда 2021 йил 1-3 чорак даврлари учун компенсация тўловлари 66 396 511 сўмни ташкил этганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7-боб, 30-бандига кўра 32 003.118 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг компенсация тўловлари ундириш даъво талабини 66 396 511 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори Низомининг 7-боб 30-бандига асосан жавобгардан 90 264 130 сўм пеня ундиришни сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори Низомининг 7-боб 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0.1 фоизи миқдорида бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. Суд, жавобгарнинг мулкий аҳволини ва унинг манфаатларини эътиборга олиб, жавобгардан ундириш талаб қилинган пеняни камайтириб, 5 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб, далилларга баҳо бериб, жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар Хххх фойдасига 66 396 511 сўм компенсация тўловлари, 5 000 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджети 6 079 969,4 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179- моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар Хххх фойдасига 66 396 511 сўм компенсация тўловлари, 5 000 000 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати Республика бюджетига 6 079 969,4 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов