← Назад
Решение #669985 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 422 | — | law | |
| олатда биринчи инстанция суди ФК | 326 | — | law | |
| чунки ФК | 408 | — | law | |
| лмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекс | 434 | — | code_article | |
| жавобгар ФК | 434 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2202/7143-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
судья Д.Акрамова кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Турсунов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Хоразм вилоят судининг ходими И.Рахмонов, МЧЖ шаклидаги “UZXCMG”
қўшма корхонаси вакили И.Ядигаров (2022 йил 31 августдаги СП-701-сонли
ишончнома), жавобгар “INDUSTRY AND BUILDING GOODS” МЧЖ вакиллари
ҳуқуқшунос Д.Гаппаров ва бош муҳандис Н.Абдуғаниев (2023 йил
24 январдаги 7-сонли ишончнома) иштирокида даъвогар МЧЖ шаклидаги
“UZXCMG” қўшма корхонасининг жавобгар “INDUSTRY AND BUILDING GOODS”
МЧЖдан 1 295 006 632 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 ноябрдаги қарори устидан
“INDUSTRY AND BUILDING GOODS” МЧЖ томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар МЧЖ шаклидаги “UZXCMG” қўшма корхонаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгар “INDUSTRY AND BUILDING GOODS” МЧЖдан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 1 233 339 650 сўм асосий қарз ва 61 666 982 сўм
пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрь кунги
ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига жавобгардан 1 233 339 650 сўм асосий қарз, 30 833 491 сўм пеня,
25 900 132,64 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилиб,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгардан Олий
суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ВКА харажати ундирилиши
белгиланган.
1
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Кассация шикоятида суд томонидан даъвогар шартномага асосан сотиб
олинган техникаларни ўз вақтида етказиб бермаганлиги, даъвогар
томонидан етказиб берилган бир дона 1 212 100 000 сўмлик “TY 230” русумли
занжирли бульдозер носозлиги аниқланганлиги, ушбу техника тез-тез
бузилиб қолганлиги, бу ҳақида даъвогарга бир неча маротаба мурожаат
қилинганлиги, техниканинг носозлиги жавобгар томонидан бажариладиган
иш ҳажмларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишига ўз салбий таъсирини
кўрсатганлиги, бироқ ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан даъвогар
техникалар учун тўловни амалга оширилишини талаб қилаётганлиги,
шартнома юридик экспертизадан ўтказилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди
шартномасини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштирилган янги шартнома
расмийлаштиришни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни, тўлов
графигига ўзгартириш киритишни, жавобгар мавсумий йўл қурилиш ишлари
билан шуғулланиши сабабли тўлов муддатининг бошланишини 2023 йил
март-апрель ойларидан бошлаб белгилаш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили Д.Гаппаров шикоятни қувватлаб,
шартномага асосан жавобгар томонидан шартнома қийматининг 45 % қисми
тўлаб берилганида даъвогар шартноманинг 1-жадвалида кўрсатиб ўтилган
барча махсус машина ва механизмларни етказиб бериши лозим
бўлганлигини, 2022 йилнинг 10 февраль куни 2-сонли тўлов
топшириқномасига асосан даъвогар ҳисоб рақамига 4 342 000 000 сўм
миқдорида пул ўтказиб берилганига қарамасдан даъвогар томонидан
шартномада кўрсатилган машина ва механизмлар тўлиқ етказиб
берилмаганлигини, натижада бош пудратчи томонидан талаб қилинган иш
ҳажмини ўз вақтида тўлиқ бажара олмаганлигини ва бунинг оқибатида
жавобгар катта миқдорда зарар кўрганлигини, етказиб берилган
техникаларда техник носозликлар аниқланганлигини билдириб, даъвогар
билан расмийлаштирилган шартноманинг тўлов графигига тегишли
тартибда ўзгартириш киритилишини ҳамда тўлов муддатининг
бошланишини 2023 йилнинг март ойидан белгиланишини сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, шартнома
шартларига даъвогар томонидан машина ва механизмлар 60 иш кунидан
кечиктирмаган ҳолда, яъни 2022 йил 14, 25 февраль, 7 март ва 25 апрель
кунлари тўлиқ етказиб берилганлигини ва жавобгар томонидан топширишқабул қилиш далолатномасига асосан қабул қилиб олинганлигини, шунга
қарамай жавобгар томонидан тўловлар графикка асосан тўланмасдан,
1 233 339 650 сўм қарздорлик келиб чиққанлигини билдириб, суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
2
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
Аниқланишича, даъвогар (ишлаб чиқарувчи) ва жавобгар (харидор)
ўртасида 2022 йил 31 январь куни №22-017-сонли шартнома тузилган.
Мазкур
шартноманинг
1.1-бандига
мувофиқ,
“Харидор”нинг
буюртмасига асосан “Ишлаб чиқарувчи” техникани ишлаб чиқаришни
ташкил қилиши ва “Харидор”нинг мулки қилиб топшириш мажбуриятини,
“Харидор” эса техникани 1-жадвалда кўрсатилган миқдорда, ассортиментда
ва нархда қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Техникалар русуми ва нархлари шартнома спецификациясида
кўрсатилган бўлиб, шартнома қиймати 9 732 427 000 сўм, шу жумладан
ҚҚС 1 269 447 000 сўмни ташкил этган.
Шартномага тарафлар ўртасида 2022 йил 5 апрель куни 1-сонли
қўшимча келишув киритилиб, шартнома спецификациясида кўрсатилган
10 дона техникалар қиймати 9 779 025 000 сўм, шу жумладан
ҚҚС 1 275 525 сўмга ўзгартирилган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга кўра,
даъвогар томонидан жавобгарга шартномада кўрсатилган техникалар
етказиб берилган.
Жавобгар етказиб берилган техникалар учун тўлов графигида
кўрсатилган тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъвогар олдида
1 233 339 650 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддаси талабларига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида, агар қонун ҳужжатлари ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни
ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини
бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига
топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим, деб
белгиланган.
ФКнинг 422-моддасига кўра, товарни насияга сотиш шартномасида
товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш
шартномасида олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари билан
бир қаторда товар баҳоси, тўловларнинг тартиби, муддатлари ва миқдори
кўрсатилган бўлса, бундай шартнома тузилган ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар иштирокида тузилган
2022 йил 14 февраль кунги 37-2022-сонли, 2022 йил 25 февраль кунги
3
44-2022-сонли, 2022 йил 7 март кунги 57-2022-сонли ва 2022 йил 25 апрель
кунги 79-2022-сонли ҳисобварақ фактураларга кўра, даъвогар томонидан
жавобгарга жами 10 дона: занжирли эксковатор ХЕ260С (2 дона), автогрейдер
GR 165 (1 дона), автогрейдер GR 180 (2 дона), битта валцли каток XS123H
(1 дона), битта валцли (опция бондажли) каток XS203J (2 дона), икки вальцли
каток XD83 (1 дона), фронтал юк ортгич LW300FN (1 дона) қиймати
9 779 025 000 сўмлик техникалар етказиб берилган.
Жавобгар томонидан 2022 йил 11 февраль куни 4 342 000 000 сўм
тўловлар тўланган.
Жавобгар шартнома тўлов графиги бўйича 2022 йил 25 апрель
санасидан бошлаб хар ой учун 554 576 550 сўм тўловларни тўлаш
мажбуриятини олган бўлса-да, ушбу техникалар учун ойма-ой тўловларни
амалга оширмаганлиги сабабли даъвогар олдида 1 233 339 650 сўм
миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарз
суммасини ундириш ҳақидаги қисмини тўлиқ қаноатлантириб, асосли ва
тўғри хулосага келган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан тўловларни кечиктирганлиги
учун шартноманинг 6.4-бандига мувофиқ кечиктирилган тўлов миқдорининг
0,2 фоизи миқдорида, аммо тўлов кечиктирилган сумманинг 5 фоизидан
ортмаган ҳолда 61 666 982 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6.4-бандида харидор
томонидан ушбу шартноманинг 3-бандида назарда тутилган тўлов шартлари
бузилган тақдирда, харидор ишлаб чиқарувчига кечиктирилган хар бир кун
учун кечиктирилган тўлов миқдорининг 0,2 фоизи миқдорида жарима
тўлашлиги, лекин бу кечиктирилган тўлов суммасининг 5 фоизидан
ошмаслиги кераклиги қайд этилган.
Жавобгар техникалар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан
тўлов муддатини мунтазам кечиктириб келган.
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
4-бандида берилган тушунтиришларга асосланган ҳолда тарафларнинг ўз
мажбуриятларини қай даражада бажарганликлари, ҳамда жавобгарнинг
молиявий аҳволини инобатга олиб, пеняни банк қайта молиялаш ставкаси
фоизидан кам бўлмаган миқдорда 30 833 491 сўмга қадар камайтириб асосли
хулосага келган.
Жавобгар кассация шикоятида даъвогар шартномага асосан сотиб
олинган техникаларни ўз вақтида етказиб бермаганлиги, даъвогар
томонидан етказиб берилган бир дона 1 212 100 000 сўмлик “TY 230” русумли
занжирли бульдозер носозлиги аниқланганлиги, ушбу техника тез-тез
бузилиб қолганлиги, бу ҳақида даъвогарга бир неча маротаба мурожаат
қилинганлиги, техниканинг носозлиги жавобгар томонидан бажариладиган
иш ҳажмларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишига ўз салбий таъсирини
4
кўрсатганлиги, бироқ ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан даъвогар
техникалар учун тўловни амалга оширилишини талаб қилаётганлиги
ҳақидаги важларни келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу важларини қабул
қилмайди.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 31 январда тузилган №22-017-сонли
шартноманинг 2.4-бандида, техникани топшириш “Харидор” ушбу
шартноманинг 3-бўлим 3.2 бандига мувофиқ тўлов мажбуриятини бажарган
пайтдан бошлаб 60 (олтмиш) иш куни давомида амалга ошириши
белгиланган.
Жавобгар томонидан махсус техникалар учун шартномада бегиланган
тўловнинг бир қисми 2022 йил 11 февраль куни амалга оширилган. Даъвогар
томонидан шундан кейин 60 иш куни мобайнида, яъни 2022 йилнинг
14, 25 февраль, 07 март ва 25 апрель кунлари жами 10 дона техникалар ўз
вақтида етказиб берилган.
Бундан ташқари жавобгарнинг техника носоз бўлганлиги сабабли унга
зарар етканлиги ва ўз мажбуриятларини бажаролмаганлиги ҳақидаги
важлари ўринсиздир, чунки ФКнинг 408-моддаси биринчи қисмига кўра агар
товарнинг камчиликлари сотувчи томонидан маълум қилинмаган бўлса,
тегишли даражада сифатли бўлмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу
Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлиши
белгиланган.
Бироқ
жавобгар
ФКнинг
434-моддасида
назарда
тутилган
ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда даъвогар билан етказиб берилган товар
носозлиги бўйича низолашмаган.
Шунингдек жавобгар ўзаро тузилган шартномани бекор қилишни
ҳамда шартномага илова ҳисобланган тўлов жадвалига ўзгартириш
киритишни сўраган. Жавобгарнинг ушбу важини ҳам инобатга олиб
бўлмайди. Жавобгарнинг ушбу важлари алоҳида даъво тартибида
низолашиладиган масала бўлиб, жавобгар ушбу талаблар билан тегишли
тартибда судга мурожат қилмаган.
Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони
қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг
учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
5
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади, жавобгар томонидан тўланган почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда
тўланиши лозим бўлган 12 950 066,32 сўм давлат божи ҳамда ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 75 000 сўм
харажат жавобгардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“INDUSTRY AND BUILDING GOODS” МЧЖнинг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“INDUSTRY AND BUILDING GOODS” МЧЖдан:
- республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ 12 950 066,32 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев
6