← Назад
Решение #670022 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йича ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 732 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 60 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 985 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1405-2201/1845-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи
судья Ф.Юлдашев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ж.Юсупов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 25 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “Илхом Тўрақулов даласи” фермер хўжалиги вакиллари
И.Ашуров (раис), И.Ашуров, К.Жураев (адвокат) иштирокида Ўзбекистон
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Самарқанд вилояти
Ургут туман кенгашининг “Нурсочган қуёшли узумзори” фермер
хўжалиги манфаатида “Илҳом Тўрақулов даласи” фермер хўжалигига
нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Самарқанд
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
16 ноябрдаги қарори устидан “Илхом Тўрақулов даласи” фермер
хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Самарқанд вилояти Ургут туман кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш
деб юритилади) “Нурсочган қуёшли узумзори” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Тайлоқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Илҳом Тўрақулов даласи” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) “М.Улуғбек” агрофирмаси 86-контуридаги
1,0 га. ер майдонига экилган тамакини олдириш ва шу ер майдонидан
чиқариш ҳамда 35 570 400 сўм бой берилган фойдани ундиришни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан Ургут туман
ҳокимлиги, Ургут туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Ургут туман
кадастр бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвонинг жавобгар томонидан 1 га ноқонуний эгаллаб
олинган ер майдонидан чиқариш ва шу ерга экилган тамакини олдириш
қисми бўйича иш юритиш тугатилган, даъвонинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 35 570 400 сўм бой берилган фойдани ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, Кенгашнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Жавобгарни даъвогар ҳудуди, яъни Ургут тумани “М.Улуғбек”
агрофирмаси 86-дала контуридаги 1,0 га суғориб ҳайдаладиган ер
майдонидан чиқариш, жавобгар томонидан Ургут тумани, “М.Улуғбек”
агрофирмаси 86-дала контуридаги 1,0 га суғориб ҳайдаладиган ер
майдонида экилган тамакини (пояси) олдириш, жавобгардан даъвогар
фойдасига 7 488 000 сўм бой берилган фойда ва ихтиёрий тўланган
48 000 сўм почта харажатини ундириш, даъво талабининг
28 082 400 сўм бой берилган фойда ундириш қисмини рад этиш,
жавобгардан республика бюджетига жами 9 224 640 сўм давлат божи
(биринчи ва апелляция инстанцияси учун) ундириш белгиланган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдиришни сўраган.
Кенгаш, даъвогар, Ургут туман ҳокимлиги, Ургут туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими ва Ургут туман кадастр бўлими суд мажлисида ўз
вакилларининг иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Кенгаш, даъвогар, Ургут туман
ҳокимлиги, Ургут туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Ургут туман
кадастр бўлими иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Ургут туман ҳокимининг 2018 йил 4 августдаги
1915-Қ-сонли қарори билан “Илғор дала боғлари” фермер хўжалигига
ажратилган “М.Улуғбек” агрофирмаси ҳудудидаги 125 (янги харита
бўйича 86) контурдан жами 1,0 га. ер майдони туман ҳокимлиги
захирасига олинган.
Ургут туман ҳокимининг 2018 йил 30 августдаги 2271-Қ-сонли
қарори билан Ер майдонларини бериш (реализация қилиш)
масалаларини кўриб чиқиш бўйича
туман комиссиясининг
2018
йил
20
августдаги
5/12-сонли
йиғилиш
баёни
тасдиқланиб, фуқаро Р.Облобердиевага узумчилик йўналишида фермер
хўжалиги ташкил қилиш учун мазкур ер майдони 42 йил муддатга
ижарага берилган.
Қарор ижроси бўйича фуқаро Р.Облобердиева раҳбарлигида
2018 йил 10 сентябрда “Нурсочган қуёшли узумзорлари” фермер
хўжалиги ташкил этилган ҳамда Ургут туман ҳокимлиги билан 2018 йил
20 декабрда 98-сонли “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси” тузилган.
Ургут туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги 453-Қ-сонли
қарори билан, “Илғор дала боғлари” фермер хўжалиги “Илҳом Тўрақулов
даласи” фермер хўжалигига қўшилиши натижасида, “М.Улуғбек”
агрофирмаси ҳудудидаги 86-контурдаги ер майдонлари ўрни ҳам
жавобгарга фойдаланишга берилган.
Кейинчалик, Ургут туман ҳокимининг 2019 йил 31 июлдаги
7316-Қ-сонли қарори билан Ургут туманидаги даъвогар ва
жавобгарнинг ер майдони бўйича келиб чиққан низони бартараф этиш
бўйича тузилган комиссиясининг маълумотномаси тасдиқланиб, Ургут
туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги 453-Қ сонли қарорига
ўзгартириш киритилган ва “М.Улуғбек” агрофирмаси ҳудудидаги
86-контурдаги ер майдон жавобгар ҳудудидан чиқарилган.
Демак, низоли ер майдони Ургут туман ҳокимининг қарори асосида
даъвогарга ажратилган бўлса-да, мазкур ер майдони жавобгар
томонидан эгалланган ва ҳеч қандай қонуний асосларсиз фойдаланиб
келинган.
Шу сабабли, Кенгаш даъвогар манфаатида дастлаб 2019 йил
30 июндаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарни
ноқонуний эгаллаб олинган 1,0 га. ер майдонидан чиқариб ва шу ерга
экилган тамакини буздиришни сўраган (4-1405-1902/1380-сонли иш).
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 7 октябрдаги
4-1405-1902/1380-сонли ҳал қилув қарори билан даъво қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар низоли ер майдонидан чиқарилган ва
даъвонинг экилган тамакини буздириш қисмидан воз кечилганлиги
сабабли, ушбу қисми кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори юқори инстанция судларида
ўзгартирилмаган ёхуд бекор қилинмаганлиги сабабли, Мажбурий ижро
бюроси Ургут туман бўлими давлат ижрочилари томонидан суд қарори
ижроси таъминланиб, низоли ер майдони жавобгардан даъвогарга
олиб берилган ва бу ҳақда 2020 йил 17 мартда далолатнома
расмийлаштирилган.
Биринчи инстанция суди, айни бир шахслар ва айни бир предмет
бўйича қонуний кучга кирган суднинг 2019 йил 7 октябрдаги ҳал қилув
қарори мавжуд деб, даъво талабининг ер майдонидан чиқариш ва
экилган тамакини буздириш қисми бўйича ИПКнинг 110-моддаси
2-бандига асосланиб иш юритишни тугатиш ва даъвонинг
35 570 400 сўм бой берилган фойда ундириш талабини рад этишда
нотўғри хулосага келган. Чунки, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 732-моддасининг учинчи қисмига кўра, ер участкасини олиб
қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ер участкаси давлат
ижрочисининг далолатномаси асосида ундирувчига ўтказилган пайтдан
эътиборан тамомланган ҳисобланади.
Демак, 4-1405-1902/1380-сонли иш бўйича қабул қилинган
2019 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарорининг ижроси 2020 йил
17 март куни амалда таъминланган.
Шу сабабли, даъвогар бузилган ҳуқуқини тиклаш тўғрисида судга
янги даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли.
Айни бир шахслар ва айни бир асос ва предмет мавжуд эмас, бу
ҳолатда дастлабки даъво аризаси бўйича чиқарилган суднинг ҳал қилув
қарори ижроси амалда таъминланган.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги фаолияти мавсумий ҳарактерда
бўлиб, такроран ер майдони эгаллаб олиш 2022 йил мавсуми бўлгани
учун ҳам даъвогарда янги асосни вужудга келтирган.
Бундан ташқари, жавобгар низоли ер майдонини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олганлиги сабабли Кадастр агентлиги Ургут туман
бўлими жавобгар раҳбари И.Ашуровни 2022 йил 9 сентябрда Ўзбекистон
Респуликаси
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодекси
60-моддасининг иккинчи қисмига асосан маъмурий жавобгарликка
тортган.
Низоли ер майдони ижара ҳуқуқи асосида даъвогарда эканлигини,
жавобгар даъвогарнинг ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб
олганлиги ва тамаки экканлиги, жавобгар ўзининг харакатлари билан
даъвогарнинг фаолият юритишига тўсқинлик қилганлиги ишдаги
далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, апелляция
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг ушбу
талабларини қаноатлантириш ва жавобгарни низоли ер майдонидан
чиқариб, унга экилган тамаки (бугунги кунда пояси мавжуд)ни олдириш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига
кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу
шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи
шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари
(бой берилган фойда) тушунилади. Ушбу Кодекс 985-моддасига кўра эса,
ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига
ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга
етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган
шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
163-сонли қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ
низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки,
зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар
иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши
мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).
Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак.
Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар
мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона
харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки
бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган
даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай
даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган
шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан
келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар
қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни
ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб
ташлаш йўли билан аниқланиши зарур деб тушунтириш берилган.
Кенгашнинг даъво аризасида даъвогар 2018 йилда 1 га ер
майдонида тамаки экканда 8 центнердан 800 кг ҳосил олиб, 1 кг
ҳосилни ўртача баҳоси 10544 сўм, жами 8 435 200 сўм, шундан 40 фоизи
иш ҳақига ҳисобланганда, даромад 5 061 120 сўм; 2019 йил 1 га. ер
майдонига даъвогар тамаки экканда 8 центнердан 800 кг ҳосил олиб,
1 кг ҳосилни ўртача баҳоси 15600 сўм, жами 12 480 000 сўм, шундан
40 фоизи иш ҳақига ҳисобланганда, даромад 7 488 000 сўм; 2020 йил
1 га. ер майдонига тамаки экканида 8 центнердан 800 кг ҳосил олиб, 1 кг
ҳосилни ўртача баҳоси 22 661 сўм бўлиб, жами 18 128 800 сўм, шундан
40 фоиз иш ҳақига ҳисобланганда, қоладиган даромад 10 877 280 сўм;
2021 йил 1 га. ер майдонига даъвогар тамаки экканида 8 центнердан
800 кг ҳосил олиб, 1 кг ҳосилни ўртача баҳоси 25 300 сўм, жами
20 240 000 сўм, шундан 40 фоиз иш ҳақига ҳисобланганда, даромад
12 144 000
сўмни ташкил қилишлиги, фермер хўжалигига
2018-2021 йилларда жами 35 570 400 сўм (бой берилган) моддий зарар
кўрганлиги баён қилинган ва Ургут туман Қишлоқ хўжалиги
бўлимининг 2022 йил 25 майдаги етказилган зарар миқдори
тўғрисидаги маълумоти илова қилинган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг 2019 йил учун “УзБАТ
А.О” қўшма корхонаси билан “2019 йилги Басма тамаки хом ашёсини
тайёрлаш бўйича” 812131-сонли контрактация шартномаси тузганлиги,
2019 йил 1 га. ер майдонига даъвогар тамаки экканда 8 центнердан
800 кг ҳосил олиб, 1 кг ҳосилни ўртача баҳоси 15600 сўм, жами
12 480 000 сўм, шундан 40 фоиз иш ҳақига ҳисобланганда, қоладиган
даромад 7 488 000 ташкил қилишлигини инобатга олиб, ушбу
7 488 000 сўмни бой берилган фойда деб ундириш, даъвогарнинг бошқа
йиллар учун фойда (даромад) олиш мақсадида контрактация
шартномаси тузганлигини исботлаб бермаганлиги даъвонинг қолган
қисмини рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган
важлари билан келишмайди, чунки низоли ер майдони ижара ҳуқуқи
асосида даъвогарга тегишли эканлиги, жавобгар ер майдонини
ноқонуний эгаллаб олганлиги ва тамаки экканлиги ишдаги далиллар
билан тўлиқ ўз тасдиғини топди, низоли ер майдони даъвогарга
ноқонуний равишда берилганлиги тўғрисидаги важини ҳам инобатга
олмайди, чунки Ургут туман ҳокимининг қарори ҳамда ер ижара
шартномаси бекор қилинмаган ва ҳақиқий эмас деб топилмаган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
7
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 16 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
олдиндан тўлаб берилган суд харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Илхом
Тўрақулов даласи” фермер хўжалигининг кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев