← Назад
Решение #670051 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 483 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/3845-сонли иш
2023 йил 25 январь
4-1107-
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида,
даъвогар
Тошкент
вилоят
божхона
бошқармасининг жавобгар “BARAKA KAVSAR” МЧЖдан 51
793 511 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги
даъво ариза бўйича ишни даъвогар вакили Б.Якубов,
Ф.Утапов
(2023 йил 16 январдаги 20/14-23-00005сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“BARAKA KAVSAR” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг
октябрь-ноябрь ойларида 27028/03.10.2022/0006850-сонли
божхона юк декларацияси ва 27028/17.11.2022/0008599сонли божхона юк декларацияси асосида қиймати 31 080
АҚШ долларига тенг бўлган, жами 222 бош “Мелкий рагатый
скот” (кози ангорские) товарлари Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига киритилган.
Ушбу товарларни олиб киришда жамият Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддаси асосида
51 793 511 сўм миқдорида қўшилган қиймат солиғи
тўловларидан озод қилинган.
Тошкент вилоят божхона бошқармаси томонидан ушбу
имтиёз асоссиз қўлланилганлиги аниқланиб, жамиятга
тўланиши лозим бўлган
51 793 511 сўм
божхона
тўловларини
тўлаш
тўғрисида
талабнома
юборилган.
Жавобгар томонидан ушбу талабнома эътиборсиз
қолдирилган.
Шундан кейин даъвогар Тошкент вилоят божхона
бошқармаси ушбу божхона тўловлари ихтиёрий тўлаб
берилмаганлиги сабабли судга мурожаат килиб, жавобгардан
51 793 511 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128моддасида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи
кўрсатилган
манзилда
йўқлиги
сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган
бўлса
иқтисодий
суд
ишларини
юритиш
иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарга
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада
кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим
жавобгарга
хизмат
кўрсатувчи
алоқа
бўлимининг
маълумотномаси билан қайтарилган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг
236-моддасида
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда
мажбуриятини
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси 190моддасига асосан божхона назоратини амалга оширишда
божхона органлари тақдим этилган, божхона мақсадлари
учун аҳамиятга молик ҳужжатларни текширади.
Божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларда
кўрсатилган
маълумотларнинг
тўғрилигини
текшириш
уларни
қуйидагилардан
олинган
маълумотлар
билан
солиштириш орқали амалга оширилади:
тақдим этилган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлардан
олинган ахборотлар;
учинчи шахслардан ва бошқа манбалардан олинган
ахборотлар;
божхона назоратининг бошқа шаклларини ўтказиш,
божхона статистикаси маълумотларини таҳлил этиш, ахборот
технологияларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта
ишлаш натижалари асосида олинган ахборотлар.
Тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва (ёки)
қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш товарларни
чиқариб юборишга тўсқинлик қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15
майдаги
“Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш,
уларни
жадал
ривожлантириш
йўлидаги
тўсиқларни
бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли
Фармонининг 4-бандига кўра тадбиркорлик субъектлари
томонидан эътироз қилинадиган қўшимча ҳисобланган
божхона
тўловлари
иқтисодий
суди
қарори
бўйича
ундирилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “BARAKA KAVSAR”
МЧЖ томонидан 27028/03.10.2022/0006850-сонли божхона
юк декларацияси асосида 97 дона жами 4 850 кг бўлган ва
27028/17.11.2022/0008599-сонли божхона юк декларацияси
асосида 125 дона жами 6 250 кг бўлган жами қиймати 31 080
АҚШ долларига тенг бўлган, 222 бош кичик шохли қорамол
ангора эчкилари (мелкий рогатый скот – ангорские козы)
товарларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
483-моддаси асосида 51 793 511 сўм миқдорида имтиёз
қўлланилган ҳолда ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483моддасига асосан 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йил 30
апрелга қадар бўлган даврда товуқ гўштини, музлатилган
балиқни ва тирик паррандани,
2021 йил 10 октябрдан
2022 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда эса гўштни (мол
гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни)
ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани
реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган
қиймат солиғидан озод қилинади.
Бироқ мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 483-моддасининг ушбу банди асосида “BARAKA
KAVSAR” МЧЖ томонидан 51 793 511 сўм миқдордаги
қўшилган қиймат солиғисиз эчки кичик шохли қорамол
Ўзбекистон Республикси ҳудудига олиб кирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483моддасига асосан кичик шохли қорамол эчки учун имтиёз
белгиланмаган бўлса-да, “BARAKA KAVSAR” МЧЖ номига
27028/03.10.2022/0006850-сонли божхона юк декларацияси
асосида олиб келинган 97 дона жами 4 850 кг бўлган ва
27028/17.11.2022/0008599-сонли божхона юк декларацияси
асосида олиб келинган 127 дона жами 6 250 кг бўлган жами
қиймати 31 080 АҚШ долларига тенг бўлган, 222 бош кичик
шохли қорамол ангора эчкилари (мелкий рогатый скот –
ангорские козы) товарларига Ўзбекистон Республикаси
Солиқ кодексининг 483-моддаси асосида 51 793 511 сўм
миқдорида
имтиёз
асоссиз
қўлланилганлиги
ишдаги
ҳужжатлар, хусусан божхона юк декларациялари, юк
хатлари, ҳисоб-варақ фактуралар ва даъвогар вакилларининг
суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тўлиқ ўз
тасдиғини топди.
Қайд
этилганларга
кўра
суд
даъво
талабини
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 51 793 511
сўм божхона тўловларини ундиришни лозим топди.
ИПКнинг
118-моддасига
асосан
давлат
божи
тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига
мутаносиб равишда, почта харажати жавобгар зиммасига
юклатилиши лозим.
Шунга
кўра
суд
суд
харажатларини
жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179,
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BARAKA KAVSAR” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар Тошкент вилоят божхона бошқармаси
ҳисобига
51 793 511 сўм божхона тўловлари ва
24 000 сўм почта харажати;
5
- Республика бюджетига 1 035 870 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Б.Б.Тўраев