← Назад
Решение #670076 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФК | 739 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 январь
4-1104-2202/3274-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Хххх манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар "ХХХХ"
МЧЖ ҳисобидан 900 000 000 сўм мақсадсиз ишлатилган кредит маблағини ундириш
ва ундирувни гаров мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили хххх (2023 йил 9 январдаги 01-95/11-сонли
ишончнома асосида), иштирокида, очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Хххх манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
"ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 900 000 000 сўм мақсадсиз ишлатилган кредит маблағини
ундиришни ва ундирувни гаров мол-мулкига қаратишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок
этишга "PERFORMANCE GROUP" МЧЖ жалб қилинган.
Иш ҳужжатларида ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иширокисиз кўриш сўралган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар (тилхатга имзо қўйдирилган ҳолда) ва учинчи шахс
вакиллари, суд мажлисида иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр
билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128,170-моддалари талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва учинчи
шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмалари ва тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига, асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда Банк) ва "ХХХХ" МЧЖ
(кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 7 октябрь куни 18/2022-сонли
кредит шартномаси тузилиб, шартномага асосан Банк Қарз олувчига айланма
маблағларни ошириш ҳамда қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун 18 ой муддатга,
йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан 900 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратишни, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган қарз суммасини
шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 900 000 000 сўм миқдорида
пул маблағлари ўтказиб берилган.
Мазкур кредит таъминоти сифатида фуқаро "ХХХХ" МЧЖга тегишли Тошкент
шаҳар, Юнусобод тумани, Шайх Шивли МФЙ, Амир Темур тор кўчаси, 100-уй
манзилида жойлашган кадастр рақами 10:07:02:01:0025 бўлган, умумий майдони 268
кв.м., фойдали майдони 67 кв.м. бўлган нотурар бино тарафлар ўртасида 2022 йил 7
октябрда тузилган кредит таъминоти сифатида қабул қилинаѐтган кўчмас мулкнинг
баҳосини келишиш далолатномасига асосан 1 125 000 000 сўмга баҳоланган ҳолда
гаровга қўйилган.
Ўз навбатида, жавобгар "PERFORMANCE GROUP" МЧЖ билан 2022 йил 15
сентябрда тузилган 65-сонли олди-сотди шартномага асосан металлопрокат
маҳсулотларини харид қилиш учун 2022 йил 13 октябрдаги 14-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 900 000 000 сўм ўтказиб берилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 28 ноябрь куни "ХХХХ" МЧЖга айланма
маблағларни ошириш мақсадида қурилиш маҳсулотларини сотиб олиш учун
ажратилган 900 000 000 сўм миқдордаги кредитни мақсадли ишлатилишини ўрганиш
бўйича мониторинг ўтказилганида 2022 йил 15 сентябрда тузилган 65-сонли олдисотди шартномасига асосан "PERFORMANCE GROUP" МЧЖга ўтказиб берилган
900 000 000 сўм пул маблағлари учун банкга ҳисоб-фактура тақдим этилмаганлиги ва
шартномага асосан "PERFORMANCE GROUP" МЧЖ томонидан маҳсулотлар етказиб
берилмаганлиги сабабли ажратилган кредит мақадсиз ишлатилган деб топилган.
Кредит шартномасининг 2.2-бандига кўра, кредит қарздорга кредитни мақсадли
ишлатилиши, унинг қайтиши, муддати, таъминланганлиги ва тўловга қодирлиги
асосида, 12.2-бандига кўра, Қарз олувчи кредитдан фақат ушбу шартномада
белгиланган мақсадларда фойдаланиш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича 900 000 000 сўм кредит
суммасини сўндиришни сўраб, юборилган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган. Натижада палата банк манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 900 000 000 сўм мақсадсиз ишлатилган кредит
маблағини ундиришни ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 739-моддасида агар қарз шартномаси қарз олувчининг маблағлардан
аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан тузилган бўлса, қарз
олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланилишини назорат
қилиш имкониятини таъминлаб бериши шартлиги, қарз олувчи қарз шартномасининг
қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган
тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин
қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган такдирда
гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундан ташқари суд мажлисида жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган
фоиз тўловлари умуман тўланманлиги ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра ҳамда шартноманинг 2.2-бандига кўра, Қарз олувчи кредитни
мақсадли ишлатилиши, унинг қайтиши, муддати, таъминланганлиги ва тўловга
қодирлигидан келиб чиқиб, суд қолдиқ кредит қарзини муддатидан илгари
қайтарилиши лозим деб ҳисоблайди.
Суд қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг 900 000 000 сўм
мақсадсиз ишлатилган кредит маблағини ундириш тўғрисидаги даъво талабинини
ундирувни гаров мулкига қаратган ҳолда тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда суд ҳаражатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170,
176-180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Хххх фойдасига 900 000 000 сўм мақсадсиз
ишлатилган кредит ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув "ХХХХ" МЧЖ тегишли бўлган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани,
Шайх Шивли МФЙ, Амир Темур тор кўчаси, 100-уй манзилида жойлашган кадастр
рақами 10:07:02:01:0025 бўлган, умумий майдони 268 кв.м., фойдали майдони 67 кв.м.
бўлган нотурар биносига қаратилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 18 000 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов