Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2882 Дата решения 25.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Дўстликдонмаҳсулотлари АЖ
Source ID 1027704 Claim ID 3043698 PDF Hash 6e23b452b107be41... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2023 йил 25 январь 4-1304-2201/2882-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даьвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига нисбатан 93.666.756 сўм олинган ортиқча даромад ва 18.733.351 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили Т.Ғиёсов (6.01.2023 йилдаги 1/1-5-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан 93.666.756 сўм олинган ортиқча даромад ва 18.733.351 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Т.Ғиёсов даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти монопол субъект эмаслигини, даъвогар даъво аризасида жамият томонидан 2022 йил июль ойида жами 1072 тонна омухта ем маҳсулоти кунлик режа асосида биржа савдоларига қўйилмаганлиги натижасида аввалги савдоларда сотиш ва кейинги савдоларда шаклланган нарх ўртасидаги тафовут ҳисобидан 93.666.756 сўм миқдорида даромад олишга йўл қўйганлигини қайд этган бўлсада, 2022 йил июль ойида давомида 324 тонна омухта ем маҳсулоти сотилганлигини, шу жумладан 2022 йилнинг 8 июль кунги биржа савдоларида тоннаси 2.163.546 сўм бўлган 19 тонна ДТЛ 9 маркали, 2022 йилнинг 4,5,6,7,8 июль кунлари тоннаси 2.017.160 сўм бўлган жами 305 тонна ДТЛ 10 маркали омухта ем биржа савдоларида бошланғич қийматда сотилганлигини, бироқ маҳсулот бўлмаганлиги сабабли кейинги кунларда омухта ем биржа савдоларига чиқарилмаганлигини, 2022 йилнинг 5 август кунидан бошлаб тоннаси 2.237.963 сўм бўлган ДТЛ 11 маркали ем маҳсулотлари сотувга чиқарилганлигини, ушбу маркадаги ем таркиби ДТЛ 9 ва ДТЛ 10 маркали омухта емдан фарқ қилганлиги сабабли қимматроқ нархда сотувга чиқарилганлигини, шу сабабли даъвогарнинг ортиқча дарамад олинганлиги 1 ҳақидаги важлари асоссиз ҳисобланишини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада, даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, аввалги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ш.Ўралов тушунтириш бериб, “Ўздонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти 2022 йил 8 июль куни 42 тонна, 13, 14, 15, 16, 18, 19, 20, 21, 22 июль кунлари 100 тоннадан, 2022 йил 26 июль куни 130 тонна, жами 1072 тонна омухта ем маҳсулотларини биржа савдоларига чиқармаслиги натижасида аввалги савдоларда сотилиши ва кейинги савдоларда шаклланган нархлар ўртасидаги тафовут ҳисобига 93.666.756 сўм ортиқча даромад олишга йўл қўйганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 170-сонли қарорида сотувчилар объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган ҳажмларни ва маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан бир кун аввал, бу ҳақда монополияга қарши курашиш органи ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек, биржани хабардор қилиши белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан монополияга қарши курашиш органига ёки биржага хабар берилмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан 93.666.756 сўм ортиқча олинган даромад ва ҳамда 18.733.351 сўм жаримани ундириб беришни сўраган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг суддаги тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сонли қарори асосида даъвогар томонидан юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига ўрнатилган тартибда қўйиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги “Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 170-сонли қарори талабларига риоя қилиш ҳолатлари ўрганилганида “Ўздонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланган режа-график бўйича жавобгар томонидан 2022 йилнинг 8 июль куни 84 тонна омухта ем маҳсулоти биржа савдоларига қўйилиши лозим бўлсада, ҳақиқатда 42 тонна мухта ем маҳсулотлари биржа савдоларига қўйилганлиги, 2022 йилнинг 13 июль куни 100 тонна, 14 июль куни 2 100 тонна, 15 июль куни 100 тонна, 16 июль куни 100 тонна, 18 июль куни 100 тонна, 19 июль куни 100 тонна, 20 июль куни 100 тонна, 21 июль куни 100 тонна, 22 июль куни 100 тонна ҳамда 26 июль куни 130 тонна омухта ем маҳсулотлари биржа савдоларига қўйилмаганлиги, омухта ем маҳсулотлари биржа савдоларига белгиланган муддатда ва ҳажмларда қўйилмаганлиги натижасида 93.666.756 сўм олиб қўйиладиган маблағ аниқланган. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси “Тартибга солинадиган нархлар ва тарифлар ҳамда табиий монополиялар соҳасидаги қонун бузилишларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия”нинг 2022 йил 12 сентябрдаги 01/09-16-сонли қарори билан “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 311-банди ўн еттинчи хатбошисидаги, яъни юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога қўймасликда ифодаланган қонунбузарликни содир этган деб топилган ҳамда юқорида қайд этилган қонунбузарликларга йўл қўймаслик чораларини кўриш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 43-банди асосан қонунбузарликни соди этиш натижасида олинган 93.666.756 сўм миқдоридаги ортиқча даромадни ихтиёрий равишда махсус ҳисоб рақамга тўлашни тавсия этиш юзасидан кўрсатма берилган. Бундан ташқари, қонун талаблари бузилиши натижасида олинган маблағларни ихтиёрий тўлаш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга огохлантириш хати юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан 93.666.756 сўм пул маблағи ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Шу боис даъвогар ушбу даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асосли. Жавобгар томонидан аниқланган қонун бузилиш натижасида асоссиз ортиқча 93.666.756 сўмлик даромад олишга йўл қўйилганлиги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 01/09-16-сонли қарори ва ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товархом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ-4484-сонли қарорининг 3-бандида юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадваллари монополист корхоналар ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар томонидан товар-хом ашё биржаларининг расмий вебсайтларига, зарур ҳолларда, ҳар ойда янгиланган тарзда жойлаштирилиши, 3 Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига ўрнатилган тартибда қўйиб борилиши устидан назоратни таъминлаши вазифалари юклатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом)нинг 5-банди иккинчи хатбошисига кўра, сотувчилар савдо кунлари бўйича тенг қўйишни ҳисобга олган ҳолда, юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар асосида ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, қўйиш жадвалларини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларни биржа расмий веб-сайтида келгуси ой бошланишидан уч кун олдин жойлаштиради, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этади ва ушбу маҳсулотларни мазкур жадвалларда белгиланган муддатлар ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйиб боради. Мазкур Низомнинг 6-банди (Низомнинг ушбу бандига 2022 йил 30 ноябрда ўзгартириш киритилган)да сотувчилар объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган ҳажмларни ва маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан бир кун аввал, бу ҳақда монополияга қарши курашиш органи ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек, биржани хабардор қилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан жадвалларда назарда тутилган ҳажмдаги омухат ем маҳсулоти биржа савдоларига қўйилмаган бўлсада, бу ҳақда Низомда белгиланган муддатларда монополияга қарши курашиш органи ёки биржа хабардор қилинмаган. Низомнинг 311-бандида биржа иштирокчилари томонидан савдога қўйиш жадвалларида белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда маҳсулотларни савдога қўйиш, маҳсулотларни савдога қўйиш жадвалларига нисбатан номувофиқ қўйиш, юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога қўймаслик каби қасддан қилинган ҳар қандай ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланиши ва уларни амалга ошириш тақиқланиши, 32-бандида монополияга қарши курашиш органи ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича манипуляция ва нархларни асоссиз оширилган ҳолатлар аниқланганда, қонунчиликда белгиланган чораларни кўриши қайд этилган. Низомнинг 321-банди иккинчи хатбошисида эса маҳсулотларни тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда сотувчидан маҳсулотни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, сотувчи томонидан савдоларга қўйилмаган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилиши белгиланган. 4 Гарчанд, суд муҳокамасида жавобгар вакили томонидан даъво талабларига эътироз билдирилган бўлса, суд қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакили томонидан билдирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди. Жумладан, “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти монопол субъект бўлмасада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сонли қарорида жамият томонидан биржа савдоларига чиқарилиши лозим бўлган омухта ем маҳсулоти юқори ликвидли маҳсулот ҳисобланиши қайд этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 24 январдаги хулосасида ҳуқуқбузарлик натижасида юзага келган нарх ўсиши билан боғлиқ тафовутни ҳисоблаш маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш жадвалларидаги маълумотлардан, жумладан, маҳсулот номи ва кунлар бўйича қўйиш ҳажмларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши, агар қўйиш жадвалларида маҳсулот нави, тури бўйича алоҳида ажратиб кўрсатилган бўлса, ҳисоблаш жараёнида ҳам маҳсулот нави, тури бўйича алоҳида ҳисобланиши, “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан июль ойи учун тасдиқланган маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш жадвалига кўра, омухта ем маҳсулоти алоҳида навлари бўйича қайд этилмаганлиги ва жамият томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан тафовутни ҳисоблаш омухта ем маҳсулотининг нави ва туридан қатъий назар амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабининг жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан 93.666.756 сўм олинган ортиқча даромадни даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бир қаторда даъво аризасида даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан 93.666.756 сўм олиб қўйилиши лозим бўлган пул маблағининг 20 фоизи миқдорида, яъни 18.733.351 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 36-бандида товарларнинг қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда қўймаслик — бу биржа нархларининг ўсишига олиб келиши мумкинлиги ҳолатлари Ушбу Низом талаблари бузилиши ҳолатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган. Шунингдек, ушбу Низомнинг 49-бандида, монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 37-41-бандларига мувофиқ 5 қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима қўлланилиши белгиланган. Даъвогар томонидан сўралган жариманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Шу боис суд даъво талабининг даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан 18.733.351 сўм жаримани ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан қонунбузарлик натижасида олинган ортиқча даромад 93.666.756 сўм ҳамда 18.733.351 сўм жаримани даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига ундиришни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларига амал қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан қонунбузарлик натижасида олинган ортиқча даромад 93.666.756 сўм, 18.733.351 сўм жарима ҳамда 24.000 сўм почта харажати даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига ундирилсин. Жавобгар “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 2.248.002 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Судья О.Эргашев 6