← Назад
Решение #670126 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| амда ФК | 951 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| ра ФК | 951 | — | law | |
| илинмаганлиги ФК | 55 | — | law | |
| исобланмайди ва шунинг учун ИПК | 107 | — | law | |
| олдириш ёки | 110 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2203/2402-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья С.Кадиров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья З.Рустамов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва
Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ
“Агробанк” манфаатида, жавобгарлар “Kafil-sug`urta” акциядорлик жамияти
суғурта компанияси ва “Kafil-sug`urta” акциядорлик жамияти суғурта
компанияси Сурхондарё вилоят агентлигига нисбатан 30 000 000 сўм суғурта
товонини ундириш тўғрисида даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Термиз
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги ҳал қилув қарори
ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан “Kafil-sug`urta” акциядорлик жамияти
суғурта компаниясининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Agrobank” акциядорлик тижорат банкининг Бойсун филиали ҳамда
фуқаро Одилова Гулнора Файзуллаевна ўртасида “Шлакоблок ишлаб
чиқариш” мақсадида 2019 йил 20 майда 417-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, шартномага асосан фуқарога 3 йил муддатга, 8 фоиз устама
тўлаш шарти билан 30 000 000 сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган.
Кредит маблағи таъминоти сифатида даъвогар ва “Kafil-Sug’urta”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 18 июнь куни 19-К/2924сонли суғурта шартномаси тузилган.
Суғурта шартномасида суғурта мукофоти 450 000 сўмни, суғурта
суммаси 30 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2020 йил
22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасидаги кредит шартномаси муддатидан
олдин бекор қилинган ва қарздордан даъвогар фойдасига 32 688 000 сўм
1
кредит қарздорлиги ундирилган ҳамда ушбу ҳал қилув қарорининг ижроси
юзасидан ижро варақаси берилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни ундириш имкони
бўлмаган ва Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлимининг 2021 йил 30
мартдаги “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисидаги” қарорига асосан қарздорнинг пул маблағлари ва молмулклари аниқланмаганлиги сабабли ижро иши тамомланиб, ижро варақаси
даъвогарга қайтарилган.
Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга суғурта ҳодисаси рўй
берганлиги ҳақида тегишли ҳужжатлар билан хабарнома юборилган.
Бироқ, ушбу хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) АТБ
“Агробанк” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида,
жавобгарлар “Kafil-sug`urta” акциядорлик жамияти суғурта компанияси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Kafil-sug`urta” акциядорлик
жамияти суғурта компанияси Сурхондарё вилоят агентлиги (бундан буён
матнда агентлик деб юритилади)га нисбатан Термиз туманлараро судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, 30 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни
сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм суғурта товони ундирилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 14.2 ва 14.3-бандларида келиб чиқадиган барча
келишмовчилик ва низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши, ҳал
этилиши имкони бўлмаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши
белгиланганлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг 2019 йил
15 мартдаги 45а-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя
қилинишини таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқноманинг 16-бандида икки тараф
ҳам Палата аъзоси бўлиб, жавобгар биринчи чақирув хатига мувофиқ
низоларни судгача ҳал этиш учун келмаган тақдирда ижрочи, яъни Палата
вакили ёзма равишда такрорий чақирув хати юборишга мажбурлиги
белгиланганлиги, жавобгар Палата аъзоси бўлсада, у билан тегишли тартибда
низоларни судгача ҳал этиш чораларни кўрмасдан туриб қарздорликни
ундириш
бўйича
судга
мурожаат
қилганлиги,
ИПКнинг
107-моддасида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда
ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдириши, 110-моддасида эса даъвогар жавобгар билан низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, бунда
шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
2
тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса суд иш
юритишни тугатилиши белгиланганлиги, суд қарор қабул қилишда мазкур
процессуал ҳуқуқ нормаларига амал қилмасдан туриб қарор қабул қилганлиги,
суғурта шартномасининг 5.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб қарздорнинг
қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик
мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ
ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва
шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд
қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши
оқибатида суғурта қилдирувчи/наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган
ва Олий суд Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори бўйича
қарздордан қарзини ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш муддати
тугаганидан сўнг юзага келган воқеа ҳисобланиши кўрсатилганлиги, бироқ
даъвогар томонидан даъво аризасида суғурта ҳодисаси рўй берганлик фактини
тасдиқловчи бирорта далил кўрсатмаган бўлсада, суд мазкур ҳолатларни
инобатга олмасдан қарор чиқарганлиги, кредит қарздорлиги ҳосил бўлгач
суғурта шартномасининг 9.2-бандига кўра суғурта ҳодисаси рўй берган
тақдирда Банк ёки қарздор 5 иш кунида суғурталовчига ёзма хабар бериши
ва суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни, шу жумладан қарздорнинг меҳнат
қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими ҳолатини
тасдиқловчи
ҳужжатларни
тақдим
этмаганлиги,
бош
шартнома
7.3.6-бандининг “д, ж” кичик бандларига мувофиқ агар суғурта қилдирувчи
суғурта ҳодисаси ва зарар миқдорини аниқлаш учун зарур ҳужжатлар,
маълумотлар, ахборотларни, шунингдек шартноманинг 9.2-бандида
кўрсатилган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаган бўлса суғурталовчи
суғурта товонини рад этиши белгиланганлиги, судлар мазкур ҳолат ҳамда
ФКнинг 951-моддасида белгиланган қоида ва Пленум қарорининг 12-бандида
берилган тушунтиришларга
эътибор
бермаганлиги,
шартноманинг
7.2.7-бандида қарздорга нисбатан суд жараёни бошланса суғурта
қилдирувчи/наф олувчи суғурталовчини ишда учинчи шахс сифатида иштирок
этишга таклиф қилиш мажбурияти юкланганлиги, аммо суғурталовчи ишга
жалб қилинмаганлиги, натижада суғурталовчида қарздорликнинг ҳосил бўлиш
сабабларини аниқлаш имкони чекланиб қолганлиги, “Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастури доирасида кредитлаш ажратиш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг 6-бандига мувофиқ кредитлар қайтаришлик, тўловлилик,
таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида
берилиши кўрсатилган бўлсада, Банк томонидан доимий иш жойи мавжуд
бўлмаган шахсларга кредит ажратишга йўл қўйилганлиги, ваҳоланки, суғурта
шартномасининг 6.1.2-бандида суғурта қилдирувчи, қарздор ёки унинг
вакиллари томонидан кредит шартномасини расмийлаштиришда/кредит
беришда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя
қилинмаган, ўзларининг кредит мажбуриятларини бажармаган ҳолатлар
суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги ва тегишлича суғурта товони таркибига
киритилмаслиги белгиланганлигини ҳақида важ келтириб, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
3
бошқармаси, АТБ “Агробанк” ҳамда “Kafil-sug`urta” акциядорлик жамияти
суғурта компанияси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлсада, вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, АТБ “Агробанк” ҳамда “Kafilsug`urta” акциядорлик жамияти суғурта компанияси вакиллари иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва қарз олувчи ўртасида
имзоланган кредит шартномага асосан кредит маблағлари ажратилган ва
кредит таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 18 июнь
куни 19-К/2924-сонли суғурта шартномаси тузилиб, унга асосан суғурта
полиси тақдим этилган.
Шунингдек, суғурта шартномасининг 5.1-бандида суғурта ҳодисаси
бўлиб қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи
олдидаги мажбуриятни бажаришга унинг меҳнат қобилиятининг йўқотиши
(1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган
муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара
олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор
қилиниши оқибатида суғурта қилдирувчи /наф олувчига зиён етказилишига
сабаб бўлган ва қарздордан қарзини ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб,
кутиш муддати тугаганидан кейин юзага келган воқеа ҳисобланиши,
5.2-бандида суғурта ҳодисаси рўй беришининг асосий шарти бўлиб
қарздорнинг ўз меҳнат қобилиятини йўқотиши (1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги) ёки
ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор
томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ҳамда суд қарорига кўра
кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида суғурта
қилдирувчи/наф олувчига зиён етказилиши сабаб бўлиши ва суғурта
қилдирувчи/наф олувчи томонидан кредит шартномасига кўра кредитни
сўндириш борасида барча зарур чораларни, яъни қарздорнинг пул
маблағларидан ҳамда мол-мулкидан ундириш чораларини кўргандан кейин
ҳам қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида суғурта
қилдирувчи/наф олувчи олдидаги қарздорликнинг пайдо бўлиши
ҳисобланиши, 5.3-бандида эса суғурталовчига талаб билдирилгунига қадар
суғурта қилдирувчи/наф олувчи қарздордан қарзни ундириш чораларини
кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки
етарли бўлмагандагина суғурта қилдирувчи/наф олувчи суғурталовчига талаб
4
билдириш ҳуқуқига эга эканлиги, қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни
бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 40-моддаси талабларига асосан ундирувчига қайтариш
тўғрисидаги қарори тасдиқланиши, 7.4.3-бандида барча зарур ҳужжатлар
олиниб, суғурта ҳодисаси тан олингандан кейин ушбу Бош шартномада
келишилган миқдор ва муддатда суғурта товони тўлови амалга ошириши
белгиланган.
Бундан ташқари, суғурта шартномасининг 9.1-бандида суғурта товони
суғурта қилдирувчига қарздор томонидан кредитнинг асосий қисми
миқдорида, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам суғурта пулидан ошмаган миқдорда
тўланиши, 9.1.1-бандида суғурта қилдирувчи кредит қайтишини
таъминлашнинг тақдим этилган бошқа шаклларини амалга оширганидан кейин
(гаровга қўйилган мол-мулк ундирилиб, сотилганидан кейин ёки кафолат,
кафиллик ва бошқалар бўйича пул маблағлари ундирилганидан кейин)
суғурталовчидан зиённи талаб қилишга ҳақли эканлиги, 9.2-бандида ушбу Бош
шартноманинг 5.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда суғурта
қилдирувчи/қарздор суғурталовчига кутиш даври тугаганидан сўнг бундай
ҳолат юзага келганлиги аниқланган пайтдан бошлаб 5 (беш) кундан
кечиктирмай воқеа содир бўлганлиги тўғрисида ариза бериши, шунингдек
суғурталовчига зиён содир бўлганлиги ва миқдорини аниқлаш имконини
берувчи ҳужжатларни тақдим этиши лозимлиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан шартноманинг 9.2-бандига риоя қилинган ҳолда
жавобгарга суғурта ҳодисаси вужудга келганлиги сабабли суғурта товонини
тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.
Шу боис, жавобгарнинг даъвогар суғурта ҳодисаси рўй берганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни жавобгарга тақдим қилмаганлиги ҳақидаги важлари
асоссиз.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22-бандига кўра агар суғурта шартномаси
мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий
мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта
товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар суғурта
шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг
таъминоти сифатида тузилганида, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар
кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарур ва фақат
қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина
кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар суғурта
шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса. Қарздорнинг мол-мулки
мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро
ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи
қисмининг 5-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан
тасдиқланади.
5
29 ноябрдаги 45-сон қарорининг 12-бандига кўра ФКнинг 951-моддасида
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида
мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини
хабардор қилиш мажбурияти белгиланган. Суғурта қилдирувчи зиммасига
фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш
мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига)
ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган
барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган.
Бундан ташқари, шартноманинг 5.1-банди талабидан келиб чиқиб,
суғурта ҳодисаси рўй берганлик факти, яъни қарздорнинг меҳнат қобилиятини
йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими ҳолатини тасдиқловчи
бирорта далил тақдим этилмаганлиги ҳақида важ келтирилган.
Бироқ, суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта ҳодиса содир
бўлиши учун фақат қарздорнинг меҳнат қобилиятини йўқотиши
(I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими ҳолати руй бериши шарт эмас, чунки,
ушбу бандда юқорида қайд этилган ҳолатдан ташқари, кредит шартномасида
белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини
қайтара олмаслиги ҳамда суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан
олдин бекор қилиниши оқибатида суғурта қилдирувчи/наф олувчига зиён
етказилишига сабаб бўлиши ва суғурта қилдирувчи/наф олувчи томонидан
кредит шартномасига кўра кредитни сўндириш борасида зарур чораларни,
яъни қарздорнинг пул маблағларидан ҳамда мол-мулкидан ундириш
чораларини кўрганидан кейин ҳам қарздорнинг ўз мажбуриятларини
бажармаслиги оқибатида суғурта қилдирувчи/наф олувчи олдидаги
қарздорликнинг пайдо бўлиши ҳисобланади.
Жавобгарнинг шикоятда келтирган шартноманинг 7.2.7-бандида
қарздорга нисбатан суд жараёни бошланса суғурта қилдирувчи/наф олувчи
суғурталовчини ишда учинчи шахс сифатида иштирок этишга таклиф қилиш
мажбурияти юкланганлиги, аммо суғурталовчи ишга жалб қилинмаганлиги,
натижада суғурталовчида қарздорликнинг ҳосил бўлиш сабабларини аниқлаш
имкони чекланиб қолганлиги ҳақидаги важи ҳам суд ҳужжатларини бекор
қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, суғурталовчини фуқаролик ишлар
бўйича судида кўрилган ишга жалб қилинмаганлиги ФКнинг 55-моддасига
биноан суғурта пулини тўлашни рад этишга асос бўла олмайди.
Жавобгарнинг шикоятда келтирган тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 14.2 ва 14.3-бандларида келиб чиқадиган барча келишмовчилик
ва низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши, ҳал этилиши имкони
бўлмаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши белгиланганлиги,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
раисининг
2019
йил
15 мартдаги 45а-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя
қилинишини таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқноманинг 16-бандида икки тараф
ҳам Палата аъзоси бўлиб, жавобгар биринчи чақирув хатига мувофиқ
низоларни судгача ҳал этиш учун келмаган тақдирда ижрочи, яъни Палата
вакили ёзма равишда такрорий чақирув хати юборишга мажбурлиги
белгиланганлиги, жавобгар Палата аъзоси бўлса-да, у билан тегишли тартибда
6
низоларни судгача ҳал этиш чораларни кўрмасдан туриб қарздорликни
ундириш
бўйича
судга
мурожаат
қилганлиги,
ИПКнинг
107-моддасида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда
ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдириши, 110-моддасида эса даъвогар жавобгар билан низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, бунда
шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса суд иш
юритишни тугатилиши белгиланганлиги, суд қарор қабул қилишда мазкур
процессуал ҳуқуқ нормаларига амал қилмасдан туриб қарор қабул қилганлиги
ҳақидаги важлари билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан
иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи
хатбошисида агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни
тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони
ҳал этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш
йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган. Мазкур ҳолатда суғурта шартномасининг 14.2 ва 14.3-бандларида
низони ҳал этиш тартиби белгиланмаган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси раисининг 2019 йил 15 мартдаги 45а-сонли бўйруғи билан
тасдиқланган Йўриқноманинг талабларига риоя қилинмаганлиги ҳам низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаганлиги ҳолати
ҳисобланмайди ва шунинг учун ИПКнинг 107-моддасига асосан даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш ёки 110-моддасига асосан иш юритишни
тугатишга сабаб бўлмайди.
Бундан ташқари, жавобгарнинг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури
доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига
мувофиқ кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик
ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилиши кўрсатилган бўлсада,
банк томонидан доимий иш жойи мавжуд бўлмаган шахсларга кредит
ажратилишига йўл қўйилганлиги важи билан келишиб бўлмайди, чунки
“Ҳар
бир
оила-тадбиркор”
дастури
доирасида
(2022
йил
9 сентябрда ҳужжат кучини йўқотган) кредитлар ажратиш тартиби
тўғрисидаги низомнинг 1-бандига кўра қарзолувчилар – тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, шунингдек
кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар,
микрофирмалар, кичиккорхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда
оилавий тадбиркорлик субъектлари деб белгиланган. Мазкур бандда доимий
иш жойи мавжуд бўлган фуқаролар эмас, балки тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар тушунчаси берилган эди.
Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъво аризани
қаноатлантириб, асосли ҳулосага келган. Шунингдек, апелляция инстанция
суди ҳал қилув қарорни асосли ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
7
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида
кўриш учун жавобгар томонидан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта
харажатлари ва 300 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Kafil-Sug’urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Т. Аннаева
8
9