Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/111 Дата решения 25.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026648 Claim ID 3109668 PDF Hash 4eb64c7d9f0075bb... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
Ушбу кодексининг 68-моддаси Ушбу кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг ИПКнинг 118-моддаси тисодий процессуал кодексининг ИПК 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 январь 4-1103-2301/111-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти, учинчи шахс Қуйичирчиқ туман ҳокимлигига нисбатан жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 150.000.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ишончли вакили И.Умрзаков (ишончнома асосида), жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили С.Мирзаев (ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасисудга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти, учинчи шахс Қуйичирчиқ туман ҳокимлигига нисбатан жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 150.000.000 сўм жарима ундирини сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ишончли вакили И.Умрзаков даъво аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Юлдуз" ҳудудида жойлашган "Гараж биноси" давлат мулкини сотиш юзасидан 562/21-1-БС-сонли олди-сотди шартномаси расмийлаштирилганлигини, кейинчалик ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кимконияти бўлмаганлиги сабабли, шартнома бекор қилинганлигини баён қилиб, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги юзасидан даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили С.Мирзаев даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Юлдуз" ҳудудида жойлашган "Гараж биноси" давлат мулкини сотиш юзасидан шартнома тузилганлигини, шартнома мажбуриятлари бўйича инвестиция киритиш ишларини бошлаган бўлсада, аммо уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ушбу ҳудудда чорва фермасини қуриш мумкин бўлмаганлигини, бу ҳақида тегишли идоралардан хулоса олинганлигини, кейинчалик тарафлар ўртасида тузилган шартнома ихтиёрий бекор қилинганлигини баён қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Учинчи шахс бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар ва қўшимча жавобгар (учинчи шахс) иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини рад қилишнини ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда "Сотувчи" деб юритилади) ва Мирзоева Шоира Наpзыровна (бундан буён матнда "Ҳаридор" деб юритилади) ҳамда Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда "Шартнома иштирокчиси" деб юритилади) иштирокида Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Юлдуз" ҳудудида жойлашган "Гараж биноси" давлат мулкини сотиш юзасидан 2021 йил 17 мартда 562/21-1-БС-сонли олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ "Сотувчи" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли ва 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори 4-иловаси билан тасдиқланган "Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида"ги Низомга, Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 648-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасининг 2021 йил 09 мартдаги электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги DA-024-047233-сонли баённомаси ва "Ҳаридор"нинг 2021 йил 10 мартдаги мурожаатига шунингдек, ушбу "Шартнома"да назарда тутилган шартлар ва тартибга мувофиқ қуйида таърифи келтирилган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Юлдуз" ҳудудида жойлашган "Гараж биноси"давлат мулкини (кейинги ўринларда "Объект" деб юритилади) "Ҳаридор"га сотиш мажбуриятини олиши, "Ҳаридор" эса ушбу "Шартнома" шартларига асосан сотиб олиш тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажариш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, ушбу шартноманинг 5-бўлими 5-5.4-бандларига асосан "Ҳаридор" "Объект"нинг ҳуқуқий хужжатлари олинган кундан бошлаб ўн кун муддат чида "Объект"ни "Шартнома иштирокчиси"дан қабул қилиб олиш, "Шартнома" кўрсатилган ҳажмлар ва муддатларда сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга ошириш ва инвестицияларни балансига қабул қиладиган юридикни шахсни 10 кунлик муддатда ташкил этиш, фаолиятини Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги ва меъёрий хужжатларига мувофиқ амалга ошириш, "Ҳаридор" мазкур "Шартнома" нинг 2-иловасига мувофиқ 24 ой муддатда 1.000.000.000 (бир миллиард) сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини, объектда қурилиш, таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, асбоб-сукуналарни ўрнатиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда "Савдо дўкони ва ишлаб чиқариш ҳамда чорвачилик" фаолиятларини ташкил этиш шаклида киритиши, "Объект"ни тўлиқ ишга тушириши ва 6 та янги иш ўринларини яратиши, инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши инвестицияларнинг инвестициялаш объектига киритилган санаси бўйича ҳисобга олиниши шунингдек, инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилиб бўлинганидан сўнг, белгиланган фаолияти турига оид киритилган инвестициялар бўйича мустақил аудитор ва мустақил баҳоловчининг ҳисоботларини, объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарор ва далолатнома нусхаларини ҳамда янги яратилган иш ўринлари тўғрисидаги хужжатларни 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай "Сотувчи"га тақдим этиши лозимлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандида шартноманинг 5-бўлим, 2-иловасига мувофиқ, инвестиция мажбуриятлари белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилмаган тақдирда "Харидор" ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида бажарилмаган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 0.04 фоизи миқдорида аммо бажарилмаган мажбурият миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда "Сотувчи"га пеня тўлаши, "Харидор" томонидан инвестиция мажбуриятлари (белгиланган оралиқ муддатларда) лозим даражада бажарилмаган ёки инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажариб бўлганидан кейин якуний ҳисоботни 5.5-бандида кўрсатилган муддатда тақдим этмаган тақдирда "Сотувчи" ушбу "Шартнома"ни қонунда белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақлилиги, бунда объектга киритилган инвестициялар қисми "Сотувчи" ва "Шартнома иштирокчиси" томонидан "Харидор"га қайтарилмаслиги ва компенсация қилинмаслиги юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, ушбу шартноманинг 7.5-бандида "Шартнома" "Ҳаридор" томонидан 3 ой мобайнида ушбу шартномада назарда тутилган кўринишларда ва ҳажмларда (навбатдаги, оралиқ инвестиция даврида миқдор жиҳатдан) инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган (ёки лозим даражада бажарилмаган) тақдирда "Сотувчи" ушбу "Шартнома"ни белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақлилиги, бунда объектга киритилган инвестициялар қисми "Сотувчи" ва "Шартнома иштирокчиси" томонидан "Ҳаридор"га қайтарилмаслиги ва компенсация қилинмаслиги ва "Ҳаридор" томонидан ҳеч қандай моддий ҳисса бўлмаган тақдирда унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланиши назарда тутилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган 562/21-1-БС-сонли олди-сотди шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда "Сотувчи" деб юритилади) фуқаро Мирзоева Шоира Наpзыровна (бундан буён матнда "Электрон-онлайн аукцион ғолиби" деб юритилади) ҳамда "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Харидор"-барча ҳуқуқ ва инвестиция мажбуриятларини бажарувчи деб юритилади) шунингдек Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда "Шартнома иштирокчиси" деб юритилади)лар ўртасида 2022 йил 20 январда 1-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилган. Ушбу келишув шартномасининг 2-бўлими 2.1-бандига мувофиқ 2021 йил 17 мартда тузилган 562/21-1-БС-сонли олди-сотди шартномасида белгиланган инвестиция ҳамда барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни фуқаро Мирзоева Шоира Наpзыровнанинг 100 фоиз таъсисчилигида фаолият юритувчи "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жавобгар ҳамда учинчи шахсга 2022 йил 12 октябрда 03-/6/2851-сонли таклиф хати асосида пеня, жарима қўллаш ҳамда олди-сотди шартномаларини бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилиш бўйича огохлантирилган. Шунингдек, тарафлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда "Сотувчи" деб юритилади) фуқаро Мирзоева Шоира Наpзыровна (бундан буён матнда "Электрон-онлайн аукцион ғолиби" деб юритилади) ҳамда "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Харидор"-барча ҳуқуқ ва инвестиция мажбуриятларини бажарувчи деб юритилади) шунингдек Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда "Шартнома иштирокчиси" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган 562/21-1-БС-сонли олди-сотди ҳамда тарафлар ўртасида 2022 йил 20 январда тузилган 1-сонли қўшимча келишув шартномаларини бекор қилиш юзасидан 2022 йил 10 ноябрда қўшимча келишув битими тузилган. Мазкур битимга асосан тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди ҳамда қўшимча келишув шартномалари бекор қилиниб, "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Юлдуз" ҳудудида жойлашган "Гараж биноси" давлат мулкини бир кунлик муддатда белгиланган тартибда Қуйичирчиқ туман ҳокимлигига қайтариши, "Объект"га киритилиши белгиланган инвестиция мажбуриятлар бажарилмаганлиги бўйича тарафлар томонидан жарима қўлланиши юзасидан судга мурожаат қилиш белгиланган. Ўзбекистон Республикасси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан белгиланган инвестиция мажбуриятининг 15 фоизи миқдорида 150.000.000 сўм жарима тўллаб бериш юзасидан жавобгарга 2022 йил 14 ноябрда 03/06-3124-сонли огохлантириш хати юборилган бўлиб, мазкур огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги учун 150.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан судга тақдим қилинган хужжатлардан кўринишича Қуйичирчиқ туман СЭО ва ЖС бўлими тоомнидан 2022 йил 05 июлда берилган 333-сонли маълумотномадан кўринишича, инвестиция мажбуриятлари белгиланган объект қишлоқ врачлик пункти ва аҳоли майдонларига яқин жойлашганлиги сабабли, ушбу жойда чорвачилик фермаси ва ишлаб чиқариш цехларини қурилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги маълум қилинган. Бундан кўринадики жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Юлдуз" ҳудудида жойлашган "Гараж биноси" давлат мулкини сотиш юзасидан тузилган 562/21-1-БС-сонли шартнома бўйича инвестиция киритиш мажбуриятларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда кирита олмаган ва бажармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган. Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган 562/21-1-БС-сонли сонли олди-сотди шартномаси юзасидан жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамият томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлик ҳолати унга боғлиқ бўлмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўзаро музокара йўли билан бекор қилинганлик ҳолатларини инобатга олиб даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини даъвогар зиммасига юклаган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлиги қонуний асосларда давлат божи тўловидан озод қилинганлиги учун ундирувсиз қолдиришни, почта харажати тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти, учинчи шахс Қуйичирчиқ туман ҳокимлигига нисбатан жавобгар "AZIZBEK BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 150.000.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин Давлат божи харажати ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов