← Назад
Решение #670208 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПК | 269 | — | law | |
| онуни | 21 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2201/3534-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья М.Қазақов
Апелляция инстанциясида
судья Ш.Джамолов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга
кўмаклашаётган Хоразм вилоят судининг ходими С.Рузметов,
“Урганч нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятининг вакили
Б.Джуманиязов (2023 йил 24 январдаги 05/20-сонли ишончнома билан)
иштирокида Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьясининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими устидан Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “Фарғона нефтни
қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти манфаатида кассация
шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган
жамияти ва “Урганч нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2021 йил 30 декабрда 75сб-сонли масъул сақлаш шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга нефт
маҳсулотлари сақлаш учун берилган.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2022 йил 30 июнь ҳолатига “Урганч нефт базаси” масъулияти
чекланган жамияти сақланаётган нефть маҳсулотлари миқдори бўйича бир
томонлама солиштирма далолатнома тузилган.
Далолатномада жами 178,35 тонна нефт маҳсулотлари, хусусан,
АИ80К-2Л – 0,012 тонна, SAE-140 маркадаги компонент – 25,493 тонна,
И-20А индустриал турдаги мой – 19,713 тонна, М-8В турдаги мотор мойи –
28,872 тонна, М-20А турдаги мотор мойи – 13,212 тонна, М-10В2 турдаги
мотор мойи – 7,043 тонна, М-10Г2Л турдаги дизель мойи – 14,652 тонна,
печ ёқилғиси – 62,955 тонна, Ферсол-У смазкаси – 6,398 тонна нефть
маҳсулотлари “Урганч нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятида
сақланаётганлиги қайд этилган.
Даъвогар 2022 йил 18 августдаги 01-11/2147-сонли талабнома билан
далолатномасини илова қилиб жавобгарга мурожаат қилиб, жамиятга
топширилган 276,280 тонна нефт маҳсулотларини “Фарғона нефтни қайта
ишлаш заводи” МЧЖга зудлик билан қайтаришни ёки ушбу маҳсулотларни
бугунги кундаги биржа савдоларидаги нархи бўйича сотиб олишни сўраган.
Жавобгар томонидан талабнома ижросиз қолдирилганлиги сабабли
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Фарғона нефтни қайта ишлаш
заводи” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Урганч нефт базаси” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
зиммасига базада сақланаётган 178,35 тонна миқдорида нефть
маҳсулотларини қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ишни кўриш жараёнида даъвогар даъвонинг предметини ўзгартириш
тўғрисида ариза тақдим этиб, жавобгар зиммасига “Урганч нефт базаси”
масъулияти чекланган жамиятида сақланаётган бугунги кундаги жами
118,25 тонна нефть маҳсулотларини жавобгарнинг ҳисобидан етказиб
бериш шарти билан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти
чекланган жамиятига АИ80К-2Л – 0,012 тонна, SAE-140 маркадаги
компонент–25,493 тонна, И-20А индустриал турдаги мой – 19,713 тонна,
М-8В турдаги мотор мойи – 28,872 тонна, М-20А турдаги мотор мойи –
13,212 тонна, М-10В2 турдаги мотор мойи – 7,043 тонна, М-10Г2Л турдаги
дизель мойи – 14,652 тонна, печ ёқилғиси – 2,955 тонна, Ферсол-У смазкаси
– 6,398 тонна нефть маҳсулотларини қайтариб бериш мажбуриятини
юклашни сўрган.
Урганч туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилиб, “Фарғона нефтни
қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суднинг ҳисоб рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилган.
Ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Фарғона нефтни қайта
ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти манфаатида апелляция
шикояти берилган ва шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
судьяси томонидан 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Савдосаноат палатасининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “Фарғона
нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
2
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 ноябрдаги ажрими устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “Фарғона нефтни қайта ишлаш
заводи” масъулияти чекланган жамияти манфаатида кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда ажримни бекор қилишни ва ишни апелляция
инстанция судида қабул қилиниши ҳақида қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни
қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти
чекланган жамияти суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган, бироқ суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш
заводи” масъулияти чекланган жамияти вакиллари иштирокисиз тўсқинлик
қилмайди деган хулосага келган.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра,
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг
2022 йил 25 ноябрдаги ажримини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг иккинчи бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари-палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда
давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Апелляция инстанция суди Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Фарғона нефтни қайта
ишлаш заводи” МЧЖ манфаатида берилган апелляция шикояти учун
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун талабидан келиб чиқиб, давлат божи
тўланиши лозим деб ҳисоблаб, ИПК 269-моддаси учинчи бандига асосан
агар апелляция шикоятига (протестига) давлат божи ва почта харажатлари
белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат
божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти
3
назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд
илтимоснома рад этилган бўлса апелляция шикояти (протести) судья
томонидан қайтарилади деган асоси билан апелляция шикоятини қайтариб
юборган.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”
Қонунининг 21-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига асосан
Палата “Палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи
тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви
органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар
мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят
қилиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик
субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш
(иккала тараф Палата аъзолари бўлган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек
даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари,
аризалар, шу жумладан назорат тартибида протест келтириш ҳақида
илтимосномалар бериш” ҳуқуқига эга.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни 7-моддасининг иккинчи қисмига кўра 2020 йил 1 январга қадар
қабул қилинган бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу
Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу
ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолади деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни
такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сонли
Қарорининг 5-бандида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини
ўз манфаатлари ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, мурожаат,
шикоят ва даъволари учун давлат божи тўловларидан озод этилсин деб
белгиланган.
Демак, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
7-моддасининг иккинчи қисми талабига кўра Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектлари манфаатлари
ҳимоясида Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза,
мурожаат, шикоят ва даъволари учун давлат божи тўловларидан озод
этилиши ҳақидаги имтиёз кучида бўлиб, Қарорнинг ушбу банди бекор
қилинмаган.
Апелляция инстанцияси суди ушбу холатга эътибор қаратмасдан
апелляция шикоятини давлат божи тўловисиз қабул қилмасдан асоссиз
равишда апелляция шикоятини қайтарган.
4
апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажримини бекор қилишни
лозим топади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг
апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси
судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва
апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд ажрими бекор қилиниши ва иш кўриб
чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.
Апелляция инстанция суди ишни кўриш натижаси бўйича ишни
кассация инстанция судида видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатларини ундириш масаласини кўриб чиқиши лозим
бўлади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида берилган кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьясининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими ажрими бекор қилинсин.
Иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун Хоразм вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Т. Аннаева
5