← Назад
Решение #670251 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| абул ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-14, факс: 0-(370 ) 983-30-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
4-1105-2302/82-сонли иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи
вакили А.Аъзамов (2023 йил 6 январдаги 23-01680-сонли ишончнома
билан), аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
“STROY TRADE AVALON” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “STROY TRADE AVALON”
МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан
аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум
қилиб, ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими жавобгарга
электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар бугунги суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
Қонунининг 5-моддасида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари
доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек
солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот,
камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ
тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс
бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ
ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
CК 138-моддасига асосан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий
ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ
органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил
қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилиши белгиланган.
Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ
тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш
ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш
ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда
йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни
ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин.
Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли
сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак.
Сўралган ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг
ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари
кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши
мумкин.
Аммо шундай бўлса-да, “STROY TRADE AVALON” МЧЖ томонидан
белгиланган муддатда сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд жавобгар томонидан бўйича сўралган ҳужжатларни тақдим
этилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга
асосланиб,
суд
аризачи
аризасини
қаноатлантиришни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи
тўғрисидаги” 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда судга ариза электрон шаклда
тақдим қилинганида почта харажати ундирилмаслигини инобатга олиб,
давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
“STROY TRADE AVALON” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга
етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)ларининг чиқиш қисми камерал солиқ текширувига оид
ҳужжатлар тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
“STROY TRADE AVALON” МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар
ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган
ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Эшмирзаев