← Назад
Решение #670298 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
4-2101-2301/25-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья А.Хамидов раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ХХХХХХХХХХХ”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
“ХХХХХХХХХХХ” МЧЖдан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили Ғ.С (2023 йил
25 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб,
аниқлади:
Даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банкдаги
ҳисоб рақамига 2022 йил 00 куни “00 йилдаги 00-сонли шартномага асосан
00 йилгача қайтариш шарти билан вақтинчалик молиявий ёрдам пули
кўчирилди” мазмунида кўчирилган 300.000.000 сўм миқдоридаги пул
маблағлари жавобгар томонидан қайтарилмаётганлигини кўрсатиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 300.000.000 сўм миқдоридаги асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок
этишмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2022 йил 00 куни “молиявий ёрдам кўрсатиш
тўғрисида” 00-сонли шартнома тузилган. Маркур шартномага кўра,
даъвогар жавобгарга 300.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағини
2022 йил 00 кунига қадар қайтариш шарти билан кўчириб бериш,
жавобгар эса олинган молиявий ёрдам пулини шартномада белгиланган
муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг банкдаги ҳисоб рақамига
2022 йил 00 куни 00-сонли тўлов топшириқномаси асосида
300.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари “00 йилдаги 00-сонли
шартномага асосан қайтариш шарти билан вақтинчалик молиявий ёрдам”
мазмунида кўчириб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан олинган қарз
суммаси қайтарилмаган. Ушбу ҳолат ишдаги тегишли ҳужжатлар билан
тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича
бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга
хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради,
қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча
суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва
миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш
мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, агар қарз
суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз
олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан
бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши кераклиги кўрсатилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шу боис суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
баҳолайди ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 300.000.000 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 186-моддалари кўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан “ХХХХХХХХХХХ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 300.000.000 сўм асосий қарз ва
олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ҳамда 30.000 сўм почта
харжати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов